Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта
Download 6.38 Mb. Pdf ko'rish
|
44-y-Investisiyani-tashkil-etish-va-moliyalashtirish.Darslik-N.G.Karimov-va-bosh.-Т-2011
- Bu sahifa navigatsiya:
- 10.3.Рисксиз активлар бу нима
10.2. Портфель даромадлиги ва риски
Кейинги икки бўлимда инвестиция портфеллари профессионал бошқарувчилари томонидан кутилаётган даромадлик даражаси ва риск ўртасидаги миқдорий нисбатни аниқлаш учун қўлланадиган таҳлилнинг кетма-кетликдаги босқичлари кўриб чиқилади. Уни излаш ягона мақсад – унга киритиладиган инвестициялар инвестор учун у рози бўлган риск даражаси билан кутилаётган максимал даромадлик ставкасини таъминлайдиган портфель шакллантириш йўлида амалга оширилади. Таҳлил жараёнида биз рискли активлар (risky assets) ҳақида гапирамиз ва уларни облигация, акция, опцион, суғўрта полиси ва ҳ.к.га бўлиб ўтирмаймиз, чунки юқорида айтиб ўтилганидек, ҳар бир алоҳида олинган активнинг рисклилик даражаси ушбу инвестор ҳаётидаги муайян ҳолатларга боғлиқ бўлади. Портфелни оптималлаш одатда икки босқичдан иборат бўлади: (1) рискли активлар оптимал комбинациясини танлаш ва (2) олинган рискли активлар оптимал тўпламини рисксиз активлар билан бирлаштириш. Жараённи соддалаштириш мақсадида биз иккинчи босқичдан – рискли активлардан иборат бўлган портфелни рисксиз активлар билан бирлаштиришдан бошлаймиз. (Айнан қайси 725 активларни рисксиз деб ҳисоблаш лозимлигини кейинги бўимда аниқлаштириб оламиз). Бу ягона рискли портфель оптимал тарзда комбинацияланган рискли активлар кўплигидан ташкил топган. 12.3.4-бўлимда рискли активларга эга бўлган портфель оптимал таркиби қандай аниқланиши кўрсатилади. 10.3.Рисксиз активлар бу нима? Биз олдинроқ фоиз ставкаларини кўриб чиққан эдик ва ўша ерда ҳар бир ҳисоб-китоб пул бирлиги (доллар, иен ва ҳ.к.) учун ва тўлов муддатларининг ҳар бири учун рисксиз молиявий активлар мавжудлиги кўрсатилганди. Масалан, агар бизнинг олдимизда муомалада бўлиш муддати ўн йил, долларда қайта номинацияланган, купонсиз, дефолт рискидан озод, тўлаш пайти даромадлик йиллик 6%ни ташкил қиладиган облигация турган бўлса, у фақат доллар ҳудудида ва фақат тўлов муддати келгунга қадар ўз эгасида бўлган ҳолдагина рисксиз актив ҳисобланиши мумкин. Агар облигация тўлов муддати келгунга қадар сотиб юбориладиган бўлса, бу ҳолда унинг долларда даромадлиги ҳақида аниқ бирон нарса дейиш қийин, чунки сотув нархи қандай бўлиши маълум эмас. Агарда эгаси уни тўлов муддати охирига қадар сотиб юбормаса ҳам, иенада ёки харид лаёкати бирлигида қайта номинацияланган облигациянинг даромадлик ставкаси келажакда айирбошлаш курси ёки истеъмол нархлари ўзгариб туриши сабабли ноаниқ бўлиши мумкин. Энг яхши портфелни шакллантириш назариясида таҳлил учун танлаб олинган ҳисоб-китоб пул бирликларида тўлалигича олдиндан айтиб бериш мумкин бўлган даромадлик ставкасига эга бўлган ва ушбу инвестор учун қарорни қайта кўриб чиқиш доирасидаги 726 қимматли қоғозгина рисксиз актив деб ҳисобланади. Агар муайян инвестор мавжуд бўлмаган умумий бир вазиятни оладиган бўлсак, рисксиз активлар деб инвесторга биржа савдолари даври доирасида (қарор қабул қилиш энг қисқа даврида) олдиндан айтиш мумкин бўлган даромадлик ставкаси таклиф қиладиган активларни ҳисоблаш лозим. Демак, агар ҳисоб-китоб пул бирлиги сифатида АҚШ доллари олинадиган, биржа савдолари даври эса бир кунни ташкил қиладиган бўлса, даромадлик рисксиз ставкаси тўлов муддати кейинги кун бўлган, ғазначилик векселлари фоз ставкаси ҳисобланади. Download 6.38 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling