Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта


Облигациялар портфелини бошқариш стратегияси


Download 6.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet227/249
Sana21.11.2023
Hajmi6.38 Mb.
#1791531
1   ...   223   224   225   226   227   228   229   230   ...   249
Bog'liq
44-y-Investisiyani-tashkil-etish-va-moliyalashtirish.Darslik-N.G.Karimov-va-bosh.-Т-2011

10.4.Облигациялар портфелини бошқариш стратегияси 
Инвестицион портфель таркиби ҳақидаги бугунги қарорлар 
эртага нималар рўй бериши ҳақидаги тахминларга асосланади. Уни 
ишлаб чиқишда бугунги қарорлар кейинги ҳаракатларни ҳисобга 
олган ҳолда қабул қилинадиган режа стратегия деб аталади. 
Инвестициялаш стратегиясини ишлаб чиқишда инвестор у ёки бу 
қимматли қоғозларни харид қилиш ёки сотишда ўз портфелини 
қанчалик тез-тез қайта кўриб чиқиши ўта муҳим омил саналади. 
Масалан, инвестор «ортиқча» капитални акцияларга инвестициялаш 
стратегиясини танлайди. Бу ҳолатда инвесторга белгиланган турмуш 
даражасини таъминлаш учун зарур бўлган маълум бир чегарадан 
ортиқ бўлган капитал «ортиқча» саналади. Агар бу акциялар курси 
вақт ўтиши билан юқорига қараб ўсса, бу ҳолда инвестор ушбу 
акцияларга қўйилмалар киритиш учун ажратилган портфель улушини 
оширади. Бироқ, агар акциялар нархи арзонлашадиган бўлса, 


727 
инвестор уларга киритилган капитал улушини камайтиради. Агар 
акциялар курси одатдаги турмуш тарзи хавф остида қоладиган 
даражагача пасаядиган бўлса, бунда инвестор умуман бу акциялардан 
халос бўлади. 
Рискка индивидуал толерантлик (tolerance) – инвестиция 
портфелини шакллантиришда муҳим омилдир
2
. Ҳисоблаш мумкинки, 
рискка толерантлик кишининг ёши, оилавий аҳволи, фаолият тури, 
фаровонлик даражаси каби омиллар, яъни инвестиция портфели 
ҳолатида ноқулай ўзгаришлар рўй берган ҳолларда инсоннинг одатий 
турмуш тарзини таъминлаш имкониятига таъсир этадиган омиллар 
таъсири остида бўлади. Инвесторнинг рискка муносабати ҳам унинг 
рискка индивидуал толерантлигини аниқлашда муҳим роль ўйнайди. 
Агар бир хил ёшдаги, оилавий аҳволи ва фаолият тури бир хид 
одамларни кўриб чиқадиган бўлсак ҳам, уларнинг айримлари 
бошқаларга нисбатан кўпроқ рискка мойил эканлигини кўзатиш 
мумкин. 
Оптимал портфель шакллантириш учун активлар танлаш 
муаммосини таҳлил қилишда инвесторнинг рискка толерантлиги 
хақида гапирганда таваккал қилиш қобилияти ва рискка муносабат 
ўртасида фарқ ўтказмаймиз. Демак, инвестор қайси сабабга кўра 
рискка юқори мойиллик билан ажралиб туришининг аҳамияти йўқ – 
ёш ва бой эканлиги учунми, муваффақиятсизликларни осон бошдан 
кечириши сабаблими, имкониятни қўлдан бой бериш мумкин 
эмаслиги ишончи комил эканлиги сабабми – фарқи йўқ. Бизнинг 
таҳлил учун қўйилмалар даромадлилиги кутилаётган даражаси 


728 
юқорироқ бўлиши учун у баландроқ рискка ўртача инвестордан кўра 
тезроқ рози бўлади. 
Аввал биз рискни қабул қилмаслик атамасидан фойдаланган эдик. 
Одам рискка қанчалик мойил бўлса, ундан шунчалик кам қочади. 
Кўпчилик кишиларда инвестиция портфелини оптималлаш учун 
на махсус билимлар, на вақт топилади. Бу операцияни бажариш учун 
улар ёки инвестициялар бўйича маслаҳатчи ёллайди, ёки уларга 
молиявий воситачилар таклиф этаётган тайёр активлар портфели 
кўринишидаги «якуний маҳсулот» харид қилади. «Якуний 
маҳсулот»лар ичида инвестицион операциялар учун хилма-хил 
счетлар, шунингдек, қимматли қоғозлар илан операциялар юритувчи 
компаниялар, банклар, инвестиция ва суғўрта компаниялари 
томонидан таклиф этиладиган ўзаро фондлар мавжуд. 
Молиявий воситачилар муайян уй хўжалигига қайси активлар 
тўпламини таклиф этиш масаласини ҳал қилганда улар таомнома 
тўзаётган ресторан ошпази билан тахминан бир хил аҳволга тушиб 
қолади. Уларда "ингредиентлар" – турли компаниялар ва ҳукумат 
томонидан чиқариладиган, бозордаги энг оммавий акция, облигация 
ва бошқа қимматли қоғозлар сони жуда кўп ва уларнинг 
комбинациялари сони чекланмаган. Бироқ мижозларга чекланган 
сонли элементлар таклиф этиш лозим. Биз ушбу бобда батафсил 
тўхталиб ўтажиган портфель назарияси бундай портфелнинг бир 
томондан унчалик ҳам катта бўлмаган, бошқа томондан эса – 
мижозлар сўровлари доирасига максимал даражада мос келадиган 
таркибий қисмларини танлашга ёрдам берадиган белгиланган 
йўналиш ва мўлжалларни тайинлайди. 


729 

Download 6.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   223   224   225   226   227   228   229   230   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling