Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта


Рискли активлар кўплигига эга портфеллар


Download 6.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet235/249
Sana21.11.2023
Hajmi6.38 Mb.
#1791531
1   ...   231   232   233   234   235   236   237   238   ...   249
Bog'liq
44-y-Investisiyani-tashkil-etish-va-moliyalashtirish.Darslik-N.G.Karimov-va-bosh.-Т-2011

 
10.9.Рискли активлар кўплигига эга портфеллар. 
Рискли активлар сони кўп бўлганда биз аввалги бўлимда кўриб 
чиқилгани каби, портфель яратишнинг икки босқичли усулидан 
фойдаланамиз. Биринчи босқичда биз фақат рискли активлардан 
иборат бўлган портфелларни, иккинчи босқичда эса – рисксиз актив 
билан бирлаштириш мумкин бўлган тангенциал портфелни 
аниқлаймиз. Бундай иш кўп сонли ҳисоблаб чиқишни талаб қилади, 
шу сабабли уни компьютерда бажариш мақсадга мувофиқ. 


753 
10.6-расмда бошланғич маълумотлар ва уларни портфелни 
оптималлаш учун фойдаланиладиган электрон жадваллар дастурида 
қайта ишлаш натижалари кўрсатилган
7
. Индивидуал таянч активлар 
(basic assets) бу – рискли актив 1, рискли актив 2 ва ҳ.к. улар 
диаграммада чапда сояланган нуқталар билан ифодаланган. Бу 
нуқталардан тепароқ ва ўнгроқда ётадиган эгри чизиқ рискли 
активларнинг портфеллар самарали кўплиги чегараси (efficient 
portfolio frontier) деб аталади. У ҳар бири инвесторларга берилган 
стандарт оғишда максимал даромадлилик ставкалари таклиф 
этадиган рискли активларга эга бўлган портфеллар кўплиги сифатида 
белгиланади. 
10.6-расм. Дастурий таъминот ёрдамида тузилган. 
Айрим таянч активлар самарадорлик чегарасининг ички 
томонади ётади, чунки одатда бир хил стандарт оғишда кутилаётган 


754 
даромадлилик ставкаси таянч активларникидан каттароқ бўлган икки 
ва ундан ортиқ таянч активлар маълум бир комбинацияси мавжуд. 
Рискли активлар оптимал уйғунлашуви рисксиз активни 
ифодалайдиган (вертикал ўқда) нуқтада бошланадиган тўғри чизиқ ва 
рискли активлар самарадорлиги чегаралари кесишуви умумий 
нуқтасида аниқланади. Рисксиз актив нуқтаси ва рискли активлар 
оптимал комбинациясига мос келадиган тангенциал нуқтани 
бирлаштирадиган кесим риск/даромадлилик энг яхши нисбатларини 
ифодалайди. 
Энди мавзунинг бошида ёдга олиб ўтилган масалага қайтамиз. 
Молиявий воситачи (масалан, инвесторларга у томонидан 
бошқариладиган ўзаро фондларга инвестициялар таклиф этадиган 
компания) мижозларга таклиф этиш учун турли активлар 
комбинацияларидан иборат бўлган «молиявий таомнома»ни қай 
тарзда тўзади? Биз ҳозиргина шуни кўсатдикки, рискли активлар 
оптимал комбинацияларини топиш фақат рискли активлар 
кутилаётган даромадлилик даражаси, стандарт оғиш ва улар 
ўртасидаги корреляцияга боғлиқ бўлади. У инвесторларнинг хоҳиш-
истакларига боғлиқ бўлмайди. Демак, самарали портфель яратиш 
учун инвесторларнинг хоҳиш-истакларини билиш умуман керак эмас. 
Шундай қилиб, мижозлар мос келувчи фаолият турларига 
ихтисослашган молиявий воситачиларга активлар кутилаётган 
даромадлилик даражаси, стандарт оғишлар ва корреляция башорати 
тўзишни топширадилар; воситачилар шунингдек, таянч активларни 
оптимал пропорцияда комбинациялаш функциясини ҳам ўз 
зиммасига олади. Демак, мижозларга улар оптимал рискли 


755 
активларга киритиш истагида бўлган капитал ҳажмини танлаш 
қолади, холос. 
Даромадлилик ўртача қиймати ва унинг дисперсиясига 
асосланадиган инвестиция портфели учун активлар танлашнинг 
статик модели ўзаро фондлар молиявий воситачилиги назарий 
асосларини яратди. 60-йиллардан бошлаб америкалий тадқиқотчилар 
оптимал портфель тўзиш соҳасида бу модель доирасидан четга 
чиқдилар ва динамик шакллар билан шуғуллана бошладилар. Уларда 
инвесторларнинг уй хўжалиги ҳаётийлик даврининг маълум бир 
босқичларида 
қабул 
қилинган 
жамғарма/истеъмол 
бўйича 
қарорларини 
вақтлараро 
оптималлаш 
бўшаган 
маблағларни 
инвестициялар муқобил йўналишлари ўртасида тақсимлаш билан 
бирлаштирилади. Бу моделларда индивидуал активларга талаб 
юқорида кўрсатиб ўтилганидек, оптимал диверсификациядан кўра 
жиддийроқ омилларга боғлиқ бўлади. У шунингдек, бирламчи 
моделга киритилмаган турли рискларни хеджлаш истагининг 
оқибати ҳам саналади. Портфель таркиби хақида қарор қабул 
қилишда хеджлашга эҳтиёж вужудга келтирадиган рисклар қаторига 
ўлим риски, фоиз ставкаларининг тасодифий ўзгаришлари риски ва 
бошқа қатор рисклар киради. Динамик моделлар инвестиция 
портфели шакллантиришда қимматли қоғозлар ва молиявий 
воситачилар рорлига назарий қарашларни сезиларли даражада 
бойитди
8

Инвестицион менежмент доирасида активларни бошқариш 
амалиётида ўртача даромадлилик ва портфель дисперсиясини (mean-
variance approach) ҳисоблаб чиқишга асосланган рискни баҳолашнинг 


756 
таянч усули устунлик қилади. Ушбу маҳсулотлар ўз фондларининг 
турли комбинацияларини ҳаётийлик даврининг турли босқичларида 
мижозлар сўовларига мос келадиган пропорцияларда бирлаштиради. 
Портфель(молиявий) инвестицияси деб -давлат, корпоратив 
корхона ва хусусий корхона томонидан чиқарилган қимматли қоғоз, 
облигация ва акцияларига қўйилган капитал қўйилмага 
айтилади.Киматли қоғозларнинг турларини куп бўлиши, шундан 
инвесторга тегишлиси уларни портфелини шакллантириб, бунда уни 
шакллантиришдан 
мақсади 
шуки, 
қимматли 
қоғозларнинг 
ликвидлилиги ва ишончлилиги унга оптимал даражада даромад 
олиш имкониятларини таъминлайди. Бундан инвестициялар икки 
томонлама характерга эга:биринчи томондан; 
-инвестор келгусида даромад олиш мақсадида қимматли 
қоғозлар сотиб олиши мумкин: 
-бу унинг худди қимматли қоғозлар портфелини эгаси сифатида 
иқтисодиётнинг хақиқийсектори бўлган иқтисодиёт ривожини
характерига ахамиятли таъсир этади.
Россия хукумати Қонунчилигида «Портфель инвестицияси 
дейилганда-корхона капиталини устав фондида 10 % ортик бўлмаган 
қисмини ташкил этувчи, жамғармачиларга ишлаётган корхона 
фаолиятига таъсир этиш хуқуқини бермайдиган пай ва акция сотиб 
олиш(сотиш), шунингдек, облигация, вексел ва бошқа қарзли 
қимматли қоғозларга айтилади.» тушунча берилади. Портфель 
инвестицияси – акционерлик капитал хажмини 10 % ортик 
бўлмаган мазкур корхона қимматли қоғозларига қўйилган 
инвестицияларга айтилади. 


757 
Ўзбекистон Республикаси олимлари томонидан:Тоймухаммедов 
И Р томонидан ИП-қимматбохо қоғозлар портфелини ташкил қилиш 
учун контрол пакетини ташкил қилмасдан ва инвестиция объектини 
тўғри дан тўғри бевосита фаолиятидир.
Инвестициянинг кандай бўлишидан катий назар мазкур 
инвестицион жараённи шакллантиришга шароит яратувчи 
субъектлар, объекти, улар ўртасида келишувларга эга бўлган фоиз ва 
иқтисодий асосларни яратилиши, иқтисодиётни ривожлантиришдаги 
мамлакат ва худуднинг улуши, ахолини даромадлилик даражаси, 
мамлакатдаги микро корхоналарнинг ривожланиш даражаси, молия 
бозорини шаклланганлик даражаси ва уларнинг инструментларини 
даромадлилик даражаси ва хакозо шароитларга боғлик бўлади. 
Шунинг билан бирга мазкур жараёнга давлатнинг таъсири қўпроқ 
ахамият касб этади. Чунки инвестицион фаолиятни бозор 
иқтисодиёти шароитида уни бошқариш факат давлат таъсири орқали 
шаклланиб, ривожланиб боради. Чунки инвестицион жараённи 
инфраструктурасини шакллантиришда қўпроқ ички субъектив 
омилларнинг таъсири қўпроқ бўлади. Бу ўз навбатида мазкур 
жараённи шаклланишни ва ривожланишини жахаон микёсига 
етказишга сальбий таъсир кўрсатади. 
Агар инвестор хақиқийинвестицияни амалгша ошираётган бўлса
т.е. кандайдир корхона ташкил этилаётган бўлса ёки акционер 
жамият контрол пакетини сотиб олаётган бўлса у холда унинг
бевосита асосий вазифаси корхона иш фаолиятини самаралигини 
таъминлашдан иборат, бунинг натижаси унинг соф фойдаси боғлик 
бўлади. Бундай холларда инвесторлар группаси тўғрисида сўз бориб, 


758 
бу қайсики корхонани бошқаришда бевосита иштирок этишни қабул 
этиш ёки тадбиркорларни ўзлари хисобланади. 
Бирок 
куп 
инвесторлар 
худи 
якка(шахс)га 
ўхшаш 
институционал(пайли, песион фонд, страховой компания ва 
бошқалар) бўлиб, булар қайсики, акцияни контрол пакетига эга 
бўлмасдан, корхонани ташкил этмай, балки ўзини маблағини 
қимматли 
қоғозлар(акция, 
облигация,хосилавий 
қимматли 
қоғозлар)га хамда банк хисоблари ва жамғармаларига куяди. Шундай
қўйилмаларнинг даромадлилик ва ишончлилиги инвесторнинг 
фаолиятига боғлик бўлмайди, шунинг учун инвесторнинг ўзи шундай
молиявий инструментларга ўз маблағларини қўйишни танлаётган 
вақтда унинг даромадлилик ва рисклилик даражасини хисобга олмок 
зарур.Мазкур ўз олидаг қўйган мақсадга эришиш учун инвестор 
асосан ўз қўйилмсини дифференцияция қилади,т.е.инвестиция 
портфелини шакллантиради. Инвестицион портфел- олдига қўйилган 

Download 6.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   231   232   233   234   235   236   237   238   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling