Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта


  Мавзу-4: Инвестицион лойихалар ва уларнинг таҳлили


Download 6.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/249
Sana21.11.2023
Hajmi6.38 Mb.
#1791531
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   249
Bog'liq
44-y-Investisiyani-tashkil-etish-va-moliyalashtirish.Darslik-N.G.Karimov-va-bosh.-Т-2011

 


309 
Мавзу-4: Инвестицион лойихалар ва уларнинг таҳлили 
Режа: 
1. Инвестицион лойиҳа мақсади. Инвестицион фикрларнинг 
шаклланиши. 
2. Инвестицион лойиханинг хаётий циклга эгалиги.
3. Инвестицион лойиҳанинг фазалари. 
4. Техник иқтисодий асоснинг тузиш тартиблари. 
5. Инвестицион лойиха ва унинг ғояларини вужудга келиши, 
ғояларни излаш манбалари 
6. Инвестицион лойихалаштиришда бизнес режанинг зарурлиги
мақсади ва унга қўйилган талаблар.
7. Инвестицион қарорлар қабул қилиш мезонлари, лойиханинг 
хаётийлиги ва горизонт режалаштириш. 
8. Лойихани муқобил вариантларини таққослаш усуллари.: 
9. Инвестицион лойихани амалга оширишда маркетинги роли. 
10. Лойихани маркетинг стратегияси ва уни мақсади.
11. Маркетинг концепцияси. 
12. Инвестицион лойиха бизнес режасини асосий қисмларининг 
тузилиши ва уларнинг асосий мазмуни. 
13. Инвестицион лойихаларни тахлили тушунчаси. 
14. Инвестициялаш критерияси: Ижобий соф келтирилган қиймат 
15. Махсулот таннархини пасайтириш бўйича лойиха тахлили 
16. Капитал қиймати 
Таянч иборалар: Лойиха, инвестицион лойиха, инвестицион ғоя, 
лойихани хаётийлик цикли, амалга ошириш босқичлар, қарор қабул 
қилиш, 
мезонлар, 
хаётийлик, 
горизонт 
режалаштириш, 
муқобил,бизнес режа, Техник иқтисодий асос, молиявий режа, 


310 
маркетинг, стратегия, концепция, лойиха тажлили, ўз таркиби 
омиллари, капитал қиймати.  
 
4.1. Инвестицион лойиҳа мақсади. Инвестицион фикрларнинг 
шаклланиши. 
Иқтисодий адабиётларда, инвестицион лойиха-маълум мақадга 
эришишни таъминлаш учун қандайдир харакатлар комплексини
амалга ошириш учун тузилган тадбир, фаолият, иш хисобланади. 
Инвестицион лойиха- лойиха лотинча сўздан олинган бўлиб, 
«олдинга қўймок» деган маънони билдиради. 
Европа адабиётларида лойиха- талаб этилаётган натижа ва
олинган маълумотлар асосида маълум вазифаларни бажариш учун 
қабул қилинаган қарорни амалга ошириш усулларидир. 
Юқоридагилардан хулоса қилиб, инвестицион лойихани
қуйидаги томонларини ажратиш керак: 
-лойиха тизимли бўлиб, бу математик усул асосида маълум бир 
тадбирни амалга оширишни тартиб бўйича, уни қайта ишлаб чиқиш 
ва тадбирларни бир бирига боғлиқлигини комплекс мавжудлигидир. 
-лойиха маълум давр(интервал)ли бўлиб, лойихани ишлаб 
чиқувчи томонидан унинг хаётийлик даврини узоқлилиги ва прогноз 
даврида лойихани кўриб чиқиш даврлари асослаб берилади: 
-лойиха бюджети. Лойиха бюджетида уни амалга ошириш 
даврларини режаларини кўрсатилиши билан бирга унинг дарамад ва 
харажатлари қўшилади. 
Мазкур мақсадларни йириклаштирилса, бу қуйидаги кўринишда 
вужудга келади: 


311 
-Мақсад, инвесторларнинг ортиб бораётган талабини қондириш 
Билан боғлиқлиги: 
-Мақсад, фирмани мулкий холатини оптималлаштириш билан 
боғлаш. 

Download 6.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling