Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта
Download 6.38 Mb. Pdf ko'rish
|
44-y-Investisiyani-tashkil-etish-va-moliyalashtirish.Darslik-N.G.Karimov-va-bosh.-Т-2011
319 4.4.Техник иқтисодий асоснинг тузиш тартиблари. Лойихани шакллантириш ва унинг техник –иқтисодий асос ва молиявий макадлилиги бахолашнинг охирги тайёргарлик- (формулировка)лари:- лойихани молиявий-иқтисодий томонларини асослашга тайёргарлик кўриш хисобланиб, бу қайсики бу инвестициянинг: техник, молиявий ва тижорат томонларига боғлиқ бўлган барча аспектларини, унинг муқобиллигини таъминлашда муаммолар ва томонларини белгилайди. Шунинг учун бу жараёнда бу гурухга турли хил профил мутахассисларини жалб этиш зарур, булар: -мазкур тармоқдаги тажрибали иқтисодчи: -келгусида махсулот сотилиши бўйича бозор тахлилларини амалга оширувчи мутахассислар: -келгуси махсулот ишлаб чиқариш технологиясини тушунадиган инженер-технолог: - сотиш ва сервисни ташкил этиш бўйича муаммо ва имкониятларини билувчи –инженер-конструктор: -аввалги ишлаб чиқаришга мос ишлаб чиқаришни ташкил этиш опитига эга бўлган –инженер-кўрувчи: -мазкур ишлаб чиқариш харажатларини хисоб китоби бўйича мутахассислар. Капитал қўйилмани асослаётган даврида уни бахолаш куп жараёнли бўлиб, бу техник иқтисодий асос(ТИА) орқали ишлаб чиқилади, молиялаштириш схемасини танлаш,мониторинг ва бошқалар.Хар бир даврида лойиха қиймати янгитдан аниқланади. 320 Инвестицион харажатлар хақидаги маълумот унинг турлари ва шакллари бўйича ёйилган холда бўлади(рсшифрования). Бундай маълумотни асосий манбаси лойихани ТИА ёки «инвестицияни асослаш» дейилади. Алохида асосий фондларни сотиб олиш учун қилинаётган харажатларни бахолаш шунга мос мулкни бахолаш орқали амалга оширилади. Инвестицион харажатларни тақсимлашда қурилиш даврларида қурилиш объектлари харажати график асосда бир бири билан боғланади. Инвестициялашни аввалги жараёнида уни мақсадлилиги хақидаги бошқарув қарорини факатгина лойихани аввалги ТИА бажарилгандагина қабул қилинади. Буни мақсади-ьозорни урганиш ва уни тахлил этиш, лойихани амалга ошириш имкониятларини текшириш, муқобил вариантларни аниқлашдан иборат. Лойиха аввало техник-бажарувчанлик ва иқтисодий –мақсадлилик нуқтаи назаридан бахоланади. Инвесторлар учун лойихани ғояси хаётий ёки етарли жозибадорлиги билан аниқланади. Инвестицион лойиха(ИЛ) ни аввалги бахолаш - уни амалга ошириш имкониятларини техник кўрсаткичлари орқали аниқланади. Бу учун қуйидаги маълумотлар олинади: - талаб этилган характерга эга зарур жихоз билан таъминланган ИЛ ни техник ёки уни мавжудлик имконитялари; -Инфраструктурага худудни якинлиги, лойихани амалга ошириш жойларини мавжудлиги-ишлаб чиқаришни таъминловчи ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш тармоқларни комплексини мавжудлиги; 321 -лойихани амалга оширишда районга қўйилган алохида талаблар- мухит-климат,сув ва бошқа ресурсларни мавжудлиги,ишчилар ва бошқалар. -ишчиларни классифкацияси- билим савияси-бошқарув персонал,техник ходим мутахассислар ва бошқалар. ИЛ устидан ишни башлаётганда уни мақсаддилиги аввалги тахлиллар асосида ўрнатилади: -ички ва ташки бозордаги махсулотга бўлган талаб; -лойихани (ташкил этиш)амалга оширишда кутилаётган харажатлар ва жорий ишлаб чиқариш харажатлари(издержек- производства) жумладан ўзгарувчи ва доимий харажатлар. -хом аше, товар моддий захира(ТМЗ) ва жихозлар бўйича ривожланган бозорнимавжудлиги. -инвестицияни молиялаштириш манбалари. -лойихани амалга оширишни аввалги натижалари. Бу инвестиция олди жараённи асосий томони бозорни (илмий- изланиш)тахлили хисобланиб, бу қайсики махсулот сотгандан сўнги ёки инвестицияни натижаси качон кутган даражани таъм инлайди. Инвестицион таклифлар жараёнида лойиха хақида маълумотларга қуйидагилар киради: қурилишни даврийлиги, капитал қўйилмани хажми, лоийхани амалга оширишни йиллар бўйича ишлаб чиқариш харажатлари ва сотишдан келган тушум- выручка, Куп маълумотлар асосан ТИА тузиш жараёнида бажарилиб, бунда инвестицияни илмий асослашдан бошланиб охири бевосита чизма схемаларигача берилган бўлади: 322 -лойиха ва ундаги иштирокчилари хақидаги маълумот- лойихалаштирилган ишлаб чиқариш характери ва уни жойлаштириш, махсулотлар таркиби, ишлатилаётган ресурслаш, технолгоияси хақида,лойиха иштирокчилари функцияси ва таркиби, ва уларни ишлаб чиқариш ва молиявий жихатдан имкониятлари,ўзаъро муносабатлар ва бошқалар. -лойихани иқтисодий жихатдан қамраб-ўраб олиш (об экономическом окружение проекта)-инфляция прогнози, валютани алмаштириш курсларини ўзгариши, ресурс ва маъсулотларга бўлаётган бахолар тахлили, солиқ тизими, ва бошқалар. - аралаш тармокда лойихани амалга оширишдаги самара хақидаги маълумот –халқ хўжалиги учун лойихани амалга ошириш самарасини сон ёки сифат жихатини ёзма кўрсатиш, ахолини мулкларини бозор қийматини ўзгаришига таъсири, талабларни ортиши, ишсизлар даражаси ва бошқалар орқали алохида товар ва хизматларнинг чакана бахолари даражаси олинади; -инвестицион ва молиявий фаолиятдан келадиган пул оқими. Лойихани охирги кўриб чиқилиши ва бу бўйича қарор қабул қилиш.- лойихани амалга оширишни мақсадлилиги, ёки қарор қабул қилиш учун асос хисобланган бахолаш ишларини амалга ошириш. Турли хил иштирокчилар ўзини аниқ мақсад ва рисклилигини, харажатлар ва даромадлилигини мос холда ИЛни бахолаши мумкин.Лойиха қанчалик сифатли ишлаб чиқарилса, у холда буни бахолаш шунчалик енгил бўлади.Лойихани бахолаш учун қўлланалаётган усуллар шунга мос холда: техник, тижорат, 323 бошқариш, ташкил этиш, молиявий ва иқтисодий томонлари бахоланади. Download 6.38 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling