Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта
Инвестицион қарорлар қабул қилиш мезонлари, лойиханинг
Download 6.38 Mb. Pdf ko'rish
|
44-y-Investisiyani-tashkil-etish-va-moliyalashtirish.Darslik-N.G.Karimov-va-bosh.-Т-2011
4.7.Инвестицион қарорлар қабул қилиш мезонлари, лойиханинг
хаётийлиги ва горизонт режалаштириш. Амалиётдаги кредит операциялари жараёнида банк биринчи ўринга қарз олувчиининг кредит тарихини ўрганишга, унинг иқтисодий, молиявий аҳволига ва таъминот турлари ва гаровга берилаётган мулкни баҳолашга диққат эътиборини қаратса, лойиҳавий молиялаштиришда эса асосий эътибор лойиҳа таҳлилига ажратилади. Лойихавий таҳлилнинг асосий объекти, бу лойиҳавий хужжатлар (лойиҳани техник – иқтисодий асослаш)дир. Лойиҳавий тахлилнинг асосий мақсади бу инвестицион лойиҳасини молиявий ва иқтисодий самарадорлигини аниқлаб бериш, инвестицион лойиҳасининг смета – харажатлари ва молиялаштириш манбаларини аниқ белгилаш ҳамда, риксларни баҳолашдир. 333 Лойиҳа тахлилининг асосий йўналишларига техник ташкилий, хуқуқий, экологик, тижорат иқтисодий, молиявий йўналишларини киритишимиз мумкин. Йирик масштабли лойиҳаларни амалга оширишда кўпгина иштирокчилар жалб қилинган бўлади: Лойиҳа ташкилотчилари; Ташкилотчилар таъсис этган лойиҳавий компания; Кредиторлар (тижорат банклари, банк консорциуми); Пудратчилар (бош пудратчи, субпудратчилар); Асбоб – ускуналарни етказиб берувчилар; Суғурта компаниялари; Лойиҳавий компания чиқараётган акция ва бошқа қимматли қоғозларни сотиб олувчи институтционал инвесторлар; Молиявий маслаҳатчилар; Оператор – компаниялар, объектни эксплуатация (ишлаб чиқариш) га киритгандан сўнг, унинг инвестицион фаолиятини бошқаради. Инвестицион лойиҳаларни баҳолашда лойиҳанинг ишончлигини таъминловчи қуйидаги мезонлардан фойдаланилади: Техник – иқтисодий асосланганлик ва молиявий режанинг қониқарлиги; Лойиҳа томонидан ишлатиладиган маҳсулот ва хом – ашё манбалари ва қийматларининг кафолатганлиги; Лойиҳанинг маъқул нархларда ёқилғи билан таъминлаганлиги; Лойиҳа маҳсулотлари ва хизматларини сотиш учун бозорнинг 334 мавжудлиги ва бозоргача транспорт харажатлари маъқул нархларда мавжудлиги; Қурилиш материалларини кутилган нархларда сотиб олиш мумкинлиги; Пудратчи, фойдаланувчи ва бошқарувчи персоналлар тажрибали ва ишончлиги; Лойиҳа ишончсиз технологияларини ўз ичига олмаслиги; Ҳамкорлар ва манфаатдорлар томонлар билан шартномавий келишувлар тузилган, лицензия ва рухсатномалар олинганлиги; Валюта риксларининг тақсимланганлиги; Лойиҳа қўшимча таъминоти сифатида қимматли активларга эгалиги; Етказилаётган ресурс ва активларнинг тегишли сифатлари таъминланганлиги; Тегишли суғурта тўловлари қараб чиқилганлиги; Форс – мажор ҳолатлари, тўхтаб қолишлар хавфи (етказиб беришда, қурилишда ва бошқалар) харажатларнинг ўсиши ҳисобга олинган ва уларнинг тақсимланганлиги; Лойиҳанинг инвесторларни қониқтирувчи кўрсаткичларга эгалиги; Фоиз ставкалари ва инфляциянинг ҳақиқий олати ҳисобга олинганлиги. Ҳақиқий инвестицион лойиҳа ҳар доим ҳам юқорида санаб ўтилган барча мезонларга мос келавермайди. Юқоридаги мезонлар 335 лойиҳавий молиялаштиришни муваффақиятли кечиши учун бешта асосий тамойилларни белгилаб олишни тақозо этади. Инвестицион лойиҳаларни хаётийлиги; Лойиҳани амалга оширишда тажрибали, кучли ва виждонли хамкорларнинг иштироки ; Лойиха барча рискларининг ҳисоби ва тақсимоти; Барча хуқуқий жихатларни тартибга солиб бориш; Лойихани амалга оширишда сифатли бизнес – режанинг мавжудлиги ва аниқ мувофиқлашган харакат режаларини ишлаб чиқиш. Тижорат банклари инвестицион кредитларининг асосий қисми инвестицион лойиҳаларни кредитлаш (ёки лойиҳавий кредитлаш) асосида амалга оширилади. Лойиҳаларни кредитлашнинг бу шакли келажакда ташкил этилаётган ёки қайта қурилаётган корхоналар олиши мумкин бўлган даромад ҳисобига инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш ғояси ётади. Ушбу даромадлар ҳисобига банклар томонидан ташкил этилган инвестицияларни молиялаш ва қайтаришлилик таъмиланади. Жаҳон тажрибасида банклар фаолиятининг ушбу йўналиши ёқилғи энергетика мажмуаси, қазиб олувчи ва қайта ишловчи ҳамда капиталга муҳтож бўлган сонаот тармоқлари, ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва замонавийлаштириш учун зарур бўлган давлатлар ва худудлар учун жуда долзарб ҳисобланади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling