2013 йил – Бир қатор мукофотлар ғолиби
2013 йилнинг апрель ойида ўтказилган VI Тошкент халқаро инвестициявий – молия форумида “Энг яхши хусусий банк” номинацияси ғолиби бўлди. 2013 йилнинг январь ойида республика тижорат банклари ўртасида 2012 йил якунларига кўра "Аҳоли бўш пул маблағларини банклардаги омонатларга жалб қилиш" бўйича ўтказилган танловда «Шаҳарларда аҳоли омонатларини жалб қилиш бўйича йилнинг энг яхши филиали» номинацияси ғолиби деб топилди.
2013 йил - “BankExpo-2013”
2013 йил апрель ойи “BankExpo-2013” кўргазмасининг “Тадбиркорларнинг энг яхши ҳамкори ва ишончли таянчи” номинацияси ғолиби бўлди.
2013 йилнинг 5 сентябрида Қашқадарё вилоятида банкнинг минтақавий Қарши филиали иш бошлади.
2014 йил - «BankExpo-2014»
2014 йил апрель ойи “BankExpo-2014” кўргазмасининг “Энг яхши реклама компанияси” ва “Ҳудудларда фаолиятини кенгайтираётган энг яхши банк” номинацияларида ғолиб бўлди. 2014 йил 21 май куни, Тошкент VII Халқаро инвестициявий – молиявий форум доирасида суғурта тармоғида “Олтин соябон”, шунингдек банк иши ҳамда лизинг фаолияти соҳасида таъсис этилган “Олтин портфель” жамоатчилик мукофотларини олди.
2014 йил - Банкнинг 20 йиллиги
2014 йилнинг 21 июнида банк ўзининг Ўзбекистон бозоридаги фаолиятининг 20 йиллигини нишонлади. Шу йили “Трастбанк”нинг ойдин йўли” эсдалик китоби чоп этилди.
2014 йил август ойида Германиянинг (“Коммерцбанк”) “Commerzbank AG” банки “Трастбанк” ХОАББ “For Excellent Partnership in the year 2013” совринига лойиқ эканини эътироф этди
2014 йилнинг 18 августида банкнинг Фарғона филиали очилди.
2014 йил - Банк лицензияси қайта расмийлаштирилди
2014 йилнинг 21 августида хусусий очиқ акциядорлик биржа банки номи “Трастбанк” хусусий акциядорлик биржа банкига ўзгартирилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |