Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон миллий университети


йил - Янги пул ўтказмалари тизимининг очилиши


Download 60.95 Kb.
bet3/17
Sana03.12.2023
Hajmi60.95 Kb.
#1799688
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
жулбекова трастбанк хисобот (3)

2002 йил - Янги пул ўтказмалари тизимининг очилиши


2002 йилдан бошлаб Банк «Western Union» тизими доирасида халқаро пул ўтказмаларини амалга оширишни бошлади.

2002 йил - Фонд аъзолигига қабул қилинди


2002 йилда аҳолининг банклардаги омонатларини ҳимоялашнинг ишончли ва самарали механизми яратилди. Ўзбекистон Республикасининг "Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида"ги Қонун ижроси доирасида фонд ташкил этилди. "Трастбанк" унга аъзо бўлди.

2004 йил – Пластик карталарнинг чиқарилиши


2004 йилда «Трастбанк» акциядорлик биржа банки ўзининг биринчи сўм пластик карточкаларини муомалага чиқарди.

2005 йил – Осиё банкирлар Ассоциациясига аъзолик


2005 йилда банк Осиё Банкирлар Ассоциациясига аъзо бўлди.

2005 йил - Янги пул ўтказмалари тизимининг очилиши


2005 йилдан банк SWIFT тизимига уланди, «Unistream», «Xpress Money», «Contact» пул ўтказмалари тизимлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилди. American Express Bank (Нью-Йорк, АҚШ) билан ҳамкорликни йўлга қўйиб корреспондентлик ҳисобварақлари очилди.

2006 йил – МДҲ ҳудудидаги энг йирик банк


2006 йилда «Трастбанк» АББ МДҲ мамлакатларининг 1000 та энг йирик банклари рўйхатига киритилди. (Иқтисодий-таҳлилий Интерфакс маркази маълумотларига кўра). Шунингдек, “Трастбанк” АББ республикадаги 10 та йирик банклари қаторига кириб, жумладан, активлар ва рентабеллиги сифати бўйича иккинчи ўринни эгаллади. (банклараро рейтинг компанияси “Ахбор-рейтинг” маълумотига кўра).

2006 йил – Банк лицензияси қайта расмийлаштирилди


2006 йил 12 майида «Трастбанк» акциядорлик биржа банкининг номини «Трастбанк» хусусий акциядорлик биржа банкига ўзгарганлиги муносабати билан унга банк операцияларини амалга ошириш учун берилган лицензия ва чет эл операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи Бош лицензия бланклари алмаштириб берилди.

2007 йил – Рейтинги ошди


2007 йилда «Трастбанк» ХАББ депозит базаси ҳажмига кўра республикамизнинг биринчи ўнталик энг йирик банклари сафига киритилди. Банк тўғрисида Bankers Almanac халқаро бизнес-маълумотномасида маълумот нашр қилинди.
2007 йилдан «Трастбанк» ХАББ «Coinstar» тизими доирасида пул ўтказмаларини амалга ошира бошлади. Банклараро «Ахбор-Рейтинг» рейтинг агентлиги “Трастбанк” ХАББнинг миллий шкала бўйича кредит рейтингини "uzB ++" баҳолади ва “Трастбанк” ХАББ депозит базаси ҳажми бўйича республиканинг энг яхши ўнта йирик банклари қаторига кирганлигини маълум қилди.

Download 60.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling