Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон миллий Университети Тарих факультети Археалогия йўналиши талабаси Мусурмонов Шохрухнинг Ўрта Осиё Археалогияси фанидан


Download 0.78 Mb.
Sana17.12.2022
Hajmi0.78 Mb.
#1025961
Bog'liq
Сумбар маданияти

ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ Ўзбекистон миллий Университети Тарих факультети Археалогия йўналиши талабаси Мусурмонов Шохрухнинг Ўрта Осиё Археалогияси фанидан

БАЖАРДИ : Мусурмонов Шохрух

ТEКШИРДИ : Рустам Сулаймонов


Тақдимот

Мавзу: Сумбар маданияти.

  • Режа:
  • Мурғоб воҳаси бронза даври ёдгорликларининг ўрганилиш тарихи.
  • Мурғоб воҳасида бронза даври ўтроқ деҳқончилик маданиятининг шаклланиши ва генезиси масаласи.
  • Мурғоб воҳасининг бронза даври хўжалик туманлари.
  • Мурғоб воҳасининг бронза даври ёдгорликлари.
  • Мурғоб воҳасининг бронза даври моддий маданияти
  • Мурғоб воҳасининг бронза даври хўжалик хусусиятлари.

Илк ёзма манбаларда Моуру (Авесто), Маргуш (қадимги форс), Маргиана (юнон-рим) номлари билан келтирилган тарихий-маданий ўлка ҳозирги Туркманистон Республикасидаги Мурғоб воҳаси ҳудудларида жойлашган.
Ўлканинг бронза даврига оид ёдгорликлари Мурғоб дарёсининг қуйи оқими ҳудудларида тарқалган. Уларни археологик жиҳатдан ўрганиш ҳаракатлари ХIХ асрнинг охирларидан бошланиб, ўтган асрнинг бошларида Р.Пампелли ва Г.Шмидтлар томонида воҳада амалга оширган археологик қидирув ишлари давомида дастлабки ўтроқ деҳқончилик манзилгоҳлари аниқланган. Мурғоб воҳаси археологиясига жиддий эътибор ўтган асрнинг 70-йилларидан бошланган бўлиб, ҳозирга қадар бронза даврига оид жуда кўп археологик ёдгорликлар топиб текширилмоқда. Воҳанинг бронза даври археологиясини ўрганилиши Тошкент археологиси мактаби тарбияланувчиси В.И.Сарианидининг тинимсиз меҳнати самарасининг натижасидир.
  • Воҳанинг бронза даврига оид археологик ёдгорликлар алоҳида ирригатсия тармоқлари (ариқлар) билан суғориладиган тор ҳудудлардан иборат микровоҳалар ёки хўжалик туманларида жойлашган. Бутун воҳа ҳудудида бронза даврининг турли босқичларида фаолият юритган қуйидаги 9 та хўжалик туманлари археологик жиҳатдан ўрганилган: Келели, Гонур, Тўқалоқ, Таҳирбой, Ажиқуйи, Тоип, Одамбосан, Авчин, эгрибўқоз, улардан хўжалик туманлари алоҳида ўрин тутади. Уларнинг ҳар бирида асосий марказий манзилгоҳ атрофида жойлашган 30 дан ортиқ бўлган манзилгоҳлардан ташкил топган асосий марказий манзилгоҳ ва унинг атрофидаги кичик манзилгоҳлардан иборат.
  • Мурғоб воҳасининг қуйи оқими ҳудудлари қадим аҳолининг суғорма деҳқончилик хўжалигини юритиш учун жуда қулай эрлар бўлганлиги сабабли энеолит даврининг охирларидан Геоксур воҳаси аҳолисининг ҳудудий кенгайиши натижасида у эрдан кўчиб келган бир гуруҳ аҳоли томонидан ўзлаштирилади. Бронза даврига келиб ушбу ўлкага кириб келган бошқа бир этник гуруҳ томонидан яратилган маданият қарор топади. Бундай маданият эгаларининг илдизларини В.М.Массон Жануби-ғарбий Туркманистон ҳудудлари билан боғлайди. Тадқиқотчи олим навбатдаги экологик инқироз сабабли бу эрдаги юксак даражада ривожланган протошаҳар туридаги маданият марказларининг мил.авв. II минг йилликнинг бошларида (мил.авв. 1800) тушкунликга тушиши натижасида аҳоли ўзларининг жойларини ташлаб Марғиёна ва Бақтрия ҳудудларига кўчиб ўтади, деган илмий факрлари билдирган.

Лекин В.И.Сарианиди Бақтрия-Марғиёна археологик мажмуасининг илдизларини Суриянинг шимоли-ғарбийҳудудаги Оронто воҳаси билан боғлаган.
Воҳанинг бронза даври археологик ёдгорликларининг вазифаси ва майдони ўзаро фарқ қиладиган турлари ажралиб туради. Улар илк шаҳар, қалъа қўрғонлар, деҳқончилик қишлоқлари ва диний иншоотлардан иборат бўлиб, майдони 0,02 гектардан 25 гектарга қадар боради. Улардан майдони жиҳатдан йирик 10-25 гектарни ташкил этган илк шаҳар туридаги манзилгоҳлар бўлиб, улар сирасига Гонур, Тўқалоқ ёдгорликларини киритиш мумкин. Бу манзилгоҳлар арк ва шаҳристон қисмларидан ташкил топган бўлиб, муҳофаза тизимига эга бўлган.
  • Гонур манзилгоҳи воҳадаги манзилгоҳларнинг энг йириги бўлиб, унинг маъмурий маркази вазифасини ўтаган. Гонурнинг марказида квадрат шаклдаги ички қалъа жойлашган бўлиб, муҳофаза девори билан ўраб олинган. Деворлар ташқи томонда тўғри тўртбурчак буржлар билан кучайтирилган. Қалъада марказий ўринни сарой эгаллайди. Унинг атрофида маҳаллий ҳукмдор ва сарой амалдорлари учун хизмат қилган ибодатхоналар жойлашган. Бу эрдаги ибодатхона олов ва сувга сиғиниш, қурбонлик келтириш, инъом қилиш одатлари учун хизмат қилувчи ягона мажмуани ташкил этган.
  • Бошқа йирик манзилгоҳлар Келели, Тўқалоқ, Тоип ва бошқалар ҳисобланган. Улар алоҳида микровоҳаларнинг маркази ҳисобланган. Гонур эса бутун Мурғоб воҳасининг маркази ҳисобланган. Бу эрдаги марказий манзилгоҳларда асосий ўринни ибодатхоналар эгаллаган. Тўқалоқ 21, Тўқалоқ 1 каби манзилгоҳлардаги ибодатхоналар марказий хоналаридан кўплаб ҳаома таёрлашда фойдаланилган ўсимликни янчадиган кели тошлар ва ҳаома таёрланадиган идишлар топилган.
  • Мурғоб воҳаси аҳолиси орасида оташпарастлик ва муқаддас ичимлик култи кенг тарқалган. Муқаддас ичимлик култи митрага сиғиниш одати билан боғлиқ. Классик митра келишув ва музокара ҳудоси ҳисобланган. Ҳиндевропаликлар митрага қуёш ҳудоси сифатида сиғинишган. Регвида ва Авестода қуёш чиқишнинг шериги сифатида майдонга чиқиб, ёмғирни чақиради, ўсимликлар ўсишига ва бутун ҳосилга ёрдам беради, деган фикрни билдиради Мери Бойс. Унинг шериклари томонидан олов митранинг вакили сифатида қаралади. Лингвистлар митра билан олов ва қуёш ўртасидаги умумийликни топишган.

Қалъа-қўрғон туридаги манзилгоҳлар сирасига Келели 3 мансуб бўлиб, баланд таг курси устида барпо этилган квадрат шаклидадаги (128х128 ) атрофи муҳофаза девори билан ўралиб, ярим айлана буржлар билан кучайтирилган ёдгорликни киритиш мумкин.
Бошқа турдаги манзилгоҳлари деҳқон жамоасининг оддий қишлоқларидан ташкил топган ёдгорликлардан иборат. Ҳар бир хўжалик туманиларида бундай манзилгоҳларнинг бир нечатаси жойлашган. Бу даврда Марғиёнада ихтисослашган ишлаб чиқариш яхши ривожланади.
  • Гонуртепа ёдгорлигининг шимолий ва ғарбий қисмидаги кулоллар маҳалласидан кулолчилик хумдонлари ўрганилган. Металларга ишлов бериш ишлари янада такомиллашади. Бронзадан Меҳнат қуроллари ва уй-рўзғор бумларини ясаш ҳунарманчилиги такомиллашади. Шунингдек, ҳусусий мулк белгисини ифодаловчи муҳрлар ва ёзув белилари ҳам кенг тарқалади. Шимолий Гонур саройи дарвозасида лой таҳтачага туширилган схематик белгилар ва қадимги схуммер, қадимги ҳинд ёзувларига ўхшаш миххат ёзув белгилари туширилга муҳрлар аниқланган. Мурғоб воҳасининг бронза даври тараққий этган маданияти бронза даврининг охирларига келиб, инқирозга юз тутади.

Эътиборингиз
учун рахмат !
Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling