Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон миллий университети иқтисодиёт факултети “Иқтисодиёт назарияси” кафедраси


Download 394.04 Kb.
bet2/10
Sana20.12.2022
Hajmi394.04 Kb.
#1037498
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Supiyev Nodirbek kurs ishi

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ.......................

34


Кириш
Курс иши мавзусининг долзарблиги. Мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг бош мақсади – юртимизда бозор муносабатлари тамойилларини тўлиқ қарор топишидан иборатдир. Бунга эришиш учун авваламбор барқарор пул-кредит сиёсати амалга оширилиши лозим. Бунга эришиш учун эса, бевосита миллий валютанинг барқарорлигига эришиш мухим ахамият касб этади. Марказий банкнинг бош максади – миллий валютани барқарорлигини таъминлаш ва шу оркали мамлакат худудидаги нархларнинг тенглигини саклаб қолиш хисобланади.
Юқоридаги мақсадларга эришиш учун эса, бевосита Марказий банкнинг инструментларидан фойдаланиш масалаларини чуқур таҳлил қилиш зарурдир. Ҳар қандай мамлакат иқтисодиётининг таянадиган асосий устунлардан бири бўлиб молиявий жиҳатдан мустаҳкам ва барқарор фаолият кўрсатувчи банк тизими ҳисобланади. Банк тизимини барқарорлиги валютани тартибга солиш механизмини оқилона ва самарали юритилишига боғлиқдир. Биринчи Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганларидек “2014-йилда тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субектларига 9 триллион сўмдан ортиқ ёки 2013-йилга нисбатан 1,3 баробар кўп, шу жумладан, 2 триллион сўмга яқин миқдордаги микрокредитлар ажратилди. Бу ўтган йилга қараганда 39 фоиз кўпдир. Сўнгги беш йилда кичик бизнесни кредитлаш ҳажми қарийб 5 баробар кўпайди. Банк тизимидаги ислоҳотлар иқтисодиётимизнинг барқарор ўсиш суръатларини таъминлашда энг муҳим омил бўлди. Бунинг натижасида тижорат банкларининг жами капитали 25 фоизга ошди. Банк тизимининг мустаҳкамланиши 2014-йилда Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасини 12 фоиздан 10 фоизга, тижорат банкларининг кредитлар бўйича фоиз ставкасини ҳам шунга мос равишда камайтириш учун зарур имкониятлар туғдирди. Банклар томонидан фақат ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва технологик янгилаш дастурларини молиялаштиришга йўналтирилган кредитлар ҳажми 2013-йилга нисбатан 1,2 баробар, айланма маблағларни тўлдириш учун ажратилган кредитлар эса 1,3-мартадан зиёд ошди.”1
Иқтисодиётни янада эркинлаштириш шароитида Марказий банкнинг ҳукуматнинг расмий пул-кредит институти сифатидаги мавқеи ошиб боради.Бу ўз навбатида, Марказий банкнинг самарали ва окилона фаолият юритишига, ушбу мавқеига эришишига, кўп жиҳатдан пул-кредит сиёсатининг самарали олиб борилишига боғлиқдир.
Зеро, пул-кредит сиёсатини самарали юритиш учун аввало миллий валютанинг барқарорлигини таъминлаш зарур. Шунингдек, экспорт салохиятни ошириш, бу оркали валюта тушумларини купайтириш ҳозирги кундаги муҳим ва долзарб масалалардан бири бўлиб турибди. Шу сабабли, Марказий банкнинг мавкеини янада ошириш, унинг барча пул-кредит инструментларини ривожлантириш орқали иқтисодиётни барқарорлигини ошириш имконини беради.

Download 394.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling