Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон миллий университети иқтисодиёт факултети “Иқтисодиёт назарияси” кафедраси


Пул-кредит сиёсатининг шаклланиш тамойиллари


Download 394.04 Kb.
bet4/10
Sana20.12.2022
Hajmi394.04 Kb.
#1037498
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Supiyev Nodirbek kurs ishi

2. Пул-кредит сиёсатининг шаклланиш тамойиллари
Давлатнинг монетар сиёсати, хусусан унинг муҳим таркибий қисми бўлган мажбурий заҳиралар сиёсатини ишлаб чиқиш ва унинг вазифаларини амалга оширишда туб ўзгаришлар юз берди. Айниқса, ҳозирги вақтда республикамиз Марказий банки томонидан юритилаётган мажбурий заҳиралар сиёсати самарадорлигини таъминлаш, унинг тактик ва стратегик вазифаларини тўлиқ бажарилишига эришиш масаласи банк тизимини ислоҳ қилиш ва унга доир тажрибалардан энг муҳим ва марказий ўринни эгаллайди.
Мажбурий заҳиралар сиёсатини назарий жихатларини ўрганиш унинг бевосита пул-кредит тизими ва уни шакллантиришнинг турли даврларига хос ислоҳотларга асосланишини келтириб чиқаради. Мажбурий заҳиралар сиёсати пул-кредит сиёсатининг муҳим бир воситаларининг бири ҳисобланиб, у пул-кредит сиёсатининг бошқа бошқа воситалари билан ўзаро алоқадорликда ўз моҳияти ва аҳамиятини тўла намаён этади. Пул-кредит воситаларини дастлабки чуқур ва кенг тадқиқ этиш мазкур изланишга катта асос бўлувчи XX асрда бир неча марталаб дунёнинг қатор мамлакатларида кучли ва айрим вақтларда ўзоқ давом этган беқарорлик вазиятларни, яъни улардаги кучли бюджет тақчиллиги ҳамда пул-кредит сиёсатидаги инфляцияни кучайиб кетиши каби жиддий ҳолатлар билан боглиқ бўлган.
Иккинчи жаҳон урушига қадар юз берган кенг қамровли кучли иқтисодий инқирозга учраган давлатларнинг бундай яратиш гояси ётади. Кейнс илгари сурган "Кредитни тартибга солиш" тамойили бевосита ушбу назариянинг асосий шарти, яъни ишлаб чиқаришнинг кредитга богланганлигидан келиб чиқади ва унга ўзвий богланган. Кейнс иқтисодиётнинг циклик ривожланиш сабабларини товар миқдори ва пул миқдори ўртасидаги нисбий таъсирида нархларнинг ўзгариши билан изоҳлайдиган миқдорий назария вакилларидан фарқли равишда фоиз меъёри орқали кўриб чиқар экан, у ишлаб чиқаришдаги талаб асосий ўрин тутишидан келиб чиққан ҳолдаконъюктурага таъсир қилувчи омиллар: бандлик, қувватлардан фойдаланиш, истеъмол буюмлари ва ишлаб чиқариш воситаларига талаб, хулқ-атвор психологиясини таърифлаб берди. Ссуда сармояси фоизи юқори бўлганда тадбиркорларда "ликвидликни афзал кўриш", яъни ўз сармоясининг пул шаклида сақлаш истаги юзага келади. Тадбиркорларнинг инвестицияларгаинтилишини рагбатлантириш учун ссуда фоизини камайтириш зарур.
Пул-кредит сиёсатининг асосий воситаси сифатида қайси пул агрегатидан фойдаланилганидан қатъий назар, пул массасини қатъий назорат қилишга асосланган монетаристик тавсиялари қўлланилган кўп давлатларда иқтисодиётнинг пул асоси мустаҳкамланди. Бу эса мажбурий заҳиралар сиёсатини олиб бориш бўйича берилган тавсияларга асосланганлигини англатади. Бунда мазкур восита орқали кредит эмиссиясига таъсир кўрсатиш, иқтисодиётда унинг самарадорлигини оширишга қаратилган ислоҳотлар олиб борилиши назарда тутилади.
Қайта молиялаш ставкасини белгилашда амалда шаклланган инфляция даражасидан ташқари, келгусида кутилаётган инфляция ҳам ҳисобга олинади. Марказий банкнинг қатъий пул-кредит сиёсатини юритишни давом эттириши келгусида ҳам инфляция даражасини назорат қилиш ва уни паст даражада ушлаб туриш имконини беради.
Инфляция даражасининг пасайиши, қайта молиялаш ставкасининг камайтирилиши ва ижобий фоиз ставкаларининг таъминланганлиги ўз навбатида банклараро пул бозоридаги фоиз ставкаларининг ҳам пасайиш томонига қараб юз тутишига олиб келди.
Бундан ташқари, қайта молиялаш ставкаси умуман иқтисодиётда муайян даражада фоиз ставкаларининг индикатори бўлиб хизмат қилади. Амалдаги қонунчиликка кўра, тижорат банклари жалб қилинган депозитлар ва берилаётган кредитлар бўйича фоиз ставкаларини ўзлари мустақил равишда белгилашлари мумкинлигига қарамасдан қайта молиялаш ставкасининг камайтирилиши фоиз ставкаларининг пасайишига олиб келади.
Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасини пасайтирилиши миллий ссуда капиталлари бозорида кредитлар ва депозитларнинг фоиз ставкасини пасайишига олиб келади. Бу эса, берилаётган кредитлар ҳажмининг ошишига, ялпи талабнинг кучайишига ва инвестицион харажатларни молиялаштириш кўламини кенгайишига олиб келади.
Ж.М. Кейнс ўзининг «арзон пуллар» назариясида айнан Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасини пасайтиришни мақсад қилиб олган эди. У ҳисоб ставкасини йиллик 2 фоиз қилиб белгилашни таклиф қилган эди.
Ўтказилган таҳлиллар шуни кўрсатдики, 2003 йил мобайнида тижорат банкларининг фоиз ставкалари 1 йилгача муддатга бериладиган кредитлар бўйича 6,5 фоизга, ўзоқ муддатли кредитлар бўйича эса 2 фоизга пасайди. Банк кредитлари бўйича фоиз ставкаларининг пасайиши хўжалик субъектларига, шу жумладан, тадбиркорлар ҳамда кичик бизнес субъектларига инвестицион режалаштиришлар кўламини кенгайтириш ва тижорат банкларидан олинадиган ўзоқ муддатли кредитлар ҳажмини ошириш имконини беради.
Умуман бугунги кунда ўз ютуқлари билан ҳаётий аҳамиятни кўрсата олган замонавий монетаризмнинг бош назариётчиси — америкалик машҳур иқтисодчи, Чикаго университети профессори, Нобел мукофотининг лауреати М. Фридмандир. Монетаризм назарияси ривожланишида ва унинг оқим сифатида шаклланишида Мильтон Фридманнинг хизмати жуда катта бўлди. Монетаризм иқтисодиётни пул-кредит воситалари орқали тартибга солишнинг имкониятларига устувор аҳамият берадиган, иқтисодиётни баҳолар ёрдамида тартибга соладиган, мувозанатлашган тизим сифатида қарайдиган назариядир.
Замонавий монетаризм қоидасига кўра, пул оқими, яъни муомаладаги пул массаси ва номинал ЯИМ ўртасидаги корреляция, инвестиция ва ЯИМ ўртасидаги корреляцияга нисбатан анча ўзвий боглиқ эканлиги кўзатилади. ЯИМ динамикаси пул массаси изидан боради. Монетарчилар шуни таъкидлайдилар, муомаладаги пул миқдори ва миллий иқтисодиёт доирасида сотилган товарлар вахизматлар ҳажми ўртасида маълум бир боғланиш мавжуд. Ушбу богланиш И. Фишернинг алмашув тенгламаси ёки бошқача қилиб айтганда, пулнинг миқдорий назарияси тенгламаси орқали ифодалашади:
М* V = Р* Q,
Бунда, М - муомаладаги пул миқдори; V - пул айланиш тезлиги; Р - товар ва хизматларнинг ўртача баҳоси; Q - маълум вақт даврида миллий иқтисодиёт доирасида ишлаб чиқарилган товарлар ва хизматлар миқдори.
М. Фридман мувозанатлашган ўзоқ муддатли пул-кредит сиёсатининг "пул қоидасини" илгари сурди: яъни давлат ҳар доим муомаладаги пул массасининг асосланган ўсишини қўллаб-қувватлаши керак. Бу эса Марказий банкнинг мажбурий заҳиралар сиёсатини тартибли олиб бориш йўли билан муомосидаги пул массасининг асосланган ўсишини таъминлаш йўлини тутиш заруриятини келтириб чиқаради. М. Фридманнинг пул-кредит Сиёсати қоидаси муомосидаги пул массасининг қатъий назорат остида йиллик 3-5 фоиз атрофида ўсишини назарда тутади. Пул массасининг ушбу миқдорларда ўсиши иқтисодиётда иқтисодий фаолликни кўпайтиради. Пул таклифининг ўсиши йилига 3-5 фоиздан юқори бўлса, унда инфляция ўса бошлайди, агар иқтисодиётда пул таклифининг ўсиши 3-5 фоиздан кам бўлса, ЯИМ нинг ўсиш суръати пасая бошлайди.15
Пул таклифининг меъёрий миқдорини таъминлашда ва унинг динамик ўзгаришини жиловлашда мажбурий заҳиралар сиёсати етакчи ўринни эгаллайди. Мажбурий заҳиралар сиёсати орқали муомаладаги нақд ва нақдсиз пул массаси ҳажмига таъсирўтказилиб, унинг инфляциянинг ўсиши, ЯИМ нинг ўсиши пасайишига таъсир этиш механизми орқали иқтисодиётдаги иқтисодий фаолликнинг ўсиб бориши таъмин этилади.
М. Фридманнинг пул қоидаси XX асрнинг 70 йиллари охиридан бошлаб АҚШ ва Буюк Британия пул-кредит сиёсатининг асосини ташкил этади. Маълум мақсадли, яъни муомаладаги пул массасининг ҳар йили 3-5 фоиздан ўсишини кўзатаётган сиёсат ўз ижобий натижаларини беради. Инфляция даражасининг йиллик 10 фоиздан 5 фоизгача пасайиши натижасида ЯИМ йилига 3-5 фоиз атрофида ўсиб борди.16
Умуман, монетарчилар Марказий банк пул таклифини тартибга солиш имкониятларига эга, деган хулосага келдилар.
М. Фридманнинг ва бошқа монетарчилардан фарқли ўлароқ Кейнс марказий банклар томонидан пул массасини тўла назорат қилиш имкониятининг мавжудлигига ишонди. Шунинг учун ҳам, Кейнс марказий банклар банк заҳираларини назорат қилиш ва шу йўл билан банк депозитларини юзага келиш жараёнини ҳам назорат қила олиши мумкин, деган фикрга келганди.
Билвосита инструментлар бозор орқаси пулга бўлган талаб ва таклифни ўзгартириш ҳамда кредит миқдорига таъсир қилиш учун фойдаланилади. Уларга мажбурий заҳиралар талаблари,вакилларни қайта ҳисобга олиш механизми, ломбард ва овердрафт механизмлари, давлат соҳасининг депозитлари, кредит аукционлари, очиқ бозордаги операциялар, давлат қимматли қоғозларини бирламчи бозорларда сотиш, иккиламчи бозордаги операциялар каби инструментлар киради. Бунда иқтисодиётнинг эркинлашуви даражасига ва молия бозорининг ҳолатига кўра бевосита ёки билвосита инструментлар афзалроқ бўдиши мумкин.
Ҳозирги пайтда ривожланган давлатларда пул массасини ва пул бозорини самарали бошқариб туриш мақсадида монетар сиёсат билвосита (бозор) инструментларидан кенг фойдаланилмоқда.
Бу ҳақда профессор В.Д. Камаев шундай таъкидлайди: "Ҳозирги пайтда жаҳон амалиётида пул массасини самарали бошқариб туриш учун очиқ бозордаги операциялар, ҳисоб ставкаси сиёсати (дискон сиёсати) ва мажбурий заҳиралар меъёрини ўзгартириш каби билвосита инструментлардан фойдаланилмоқда"17.
Мажбурий заҳиралар меъёри орқали пул бозоридаги талаб ва таклифни мувозанатлашда фойдаланиш катта аҳамиятга эга. Дейлик, агар муомаладаги пул массаси ошса, Марказий банк уни ва тижорат банклари ликвидлигини тартибга солиш мақсадида тижорат банкларига ва бошқа инвесторларга ҳукумат қимматли қогозларини ва ўзининг депозит сертификатларини сотади.18 Шунингдек, Марказий банк очиқ бозорда РЕПО (қайтариб олиш шарти билан тўзиладиган олди-сотди битими), СВОП ва ломбард операцияларини амалга ошириши ва мажбурий заҳиралар талабини ўрнатиши мумкин. Натижада ушбу операциялар орқали Марказий банк банкларнинг заҳираларига бевосита таъсир кўрсатади.
Бевосита инструментлар ичида мажбурий заҳира талабномларини жорий қилиш ўзига хос ўрин тутади. Мажбурий заҳира талабномаларининг қиёсий таҳлилини амалга оширамиз. Айни вақтда, ушбу инструментга хос бўлган асосий афзалликлар ва камчиликларни санаб ўтамиз.
Мажбурий заҳира талабномаларига хос бўлган асосий афзалликлар қуйидагилардан иборат:

  1. Заҳираларга бўлган талабни ошириш ва бу талабни аниқ ҳисобга олиш имконини беради.

  2. Заҳира талабларини ошириш ортиқча ликвидликка барҳам бериш имконини беради.

  3. Тижорат банкларининг кредит экспансиясини жиловлаш имконини беради.

Шу нарсани алоҳида таъкидлаш лозимки, пул-кредит сиёсатининг зимасига мажбурий заҳиралар меъёрини ўзгартириш (белгилаш) инструментларини харакати асосида пул мультипликатори орқали пул таклифига таъсир этиш механизми юклатилган.
Бунга қарама-қарши фикрлар ҳам кенг тарқалган бўлиб, масалан, рус олими В. Усоскин мажбурий заҳираларнинг бозор иқтисодиёти шароитида ишлатилиши оқилона ишдир, чунки у кредит тизимининг қуйи бўгинларининг эмиссион ташаббусини бўгиб қўймайди ва банкларнинг кредит фаолиятига энг юқори даражада эркинлик бериши кўзда тутади19, деб ҳисоблайди.
Иккинчи бир иқтисодчи О.И. Лаврушиннинг фикрига кўра мажбурий резервлар маъмурий инструментдир, чунки депозитларнинг маълум қисмини резервлаштириш тижорат банкларининг пул массасини кенгайтириш соҳасидаги эркинлигини чеклашга қаратилган.20
Бизнинг фикримизча ҳам ушбу инструмент маъмурий характерга эга. О.И. Лаврушиннинг аргументига қўшилган ҳолда қўшимча қилиб шуни айтамизки, мажбурий заҳиралар Марказий банк билан кредит инструментлари ўртасида ноэквиваленталмашувни тавсифлайди. Буни, ҳатто ўзига ҳос солиқ ҳам дейиш мумкин, чунки заҳира ҳисоб рақамига жойлаштирилган маблаглар, одатда, фоиз келтирмайди.
Мажбурий заҳиралардан пул-кредит сиёсатининг инструменти сифатида фойдаланиш даражаси уларга фоиз ҳисоблаш тартиби, мажбурий заҳиралар меъёрининг миқдори, уларни табақалаштириш каби кўрсаткичлари бунга мамлакатлар ўртасида жиддий фарқлар мавжуд. Бундай фарқларнинг мавжудлиги, асосан, миллий иқтисодиётни ривожлантириш хусусиятлари, пул муомаласи соҳасидаги вазият каби омиллар билан изоҳланади.
Пул-кредит сиёсатининг инструменти сифатида мажбурий заҳиралар, асосан, уч муҳим функцияни бажаради:

  1. Банк тизимининг ликвидлигига таъсир этиш функцияси.

  2. Тижорат банкларининг кредит эмисиясини чеклаш функцияси.

  3. Тижорат банки банкрот бўлганда унинг мажбуриятлари бўйича ҳисоблашиш функцияси.

Марказий банк минимал заҳиралар ставкасини ўзгартириш йўли билан банк тизимининг ликвидлигига таъсир қила олади.
Иккинчи функциясининг мазмуни шундаки, минимал заҳиралар, мавжуд ставкалар шароитида, банкларнинг Марказий банкнинг пулларига бўлган эҳтиёжини юзага келтиради. Бу эҳтиёжнинг миқдори заҳира талаблари қўйиладиган мажбуриятлар суммасининг ўсишига боглиқ бўлади. Шундай қилиб, улар Марказий банкнинг пулларига бўлган барқарор талабни юзага келишига олиб келади. Бу талаб пул-кредит сиёсатининг таъсир этиш механизмини кучайтиради, чунки минимал заҳираларнинг сезиларли даражада тебраниши кредит инструментарини Марказий банкга мурожат қилишга мажбур этади.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, пул-кредит сиёсати ва уни амалга оширишда фойдаланиладиган билвосита, хусусан, мажбурий заҳиралар сиёсати инструментларининг мамлакат иқтисодиётидаги ўрни ва аҳамияти жуда катта. Чунки Марказий банк мажбурий заҳиралар сиёсатини амалга ошириш жараёнида миллий валютанинг барқарорлигини таъминлаш учун иқтисодиётнинг пулга бўлган талабини тўлиқ қондирган ҳолда пул массасини тартибга солиб туради.
Марказий банкнинг бош мақсади — миллий валютанинг ва нархларнинг барқарорлигини таъминлашдан иборат. Ушбу мақсадга эришиш учун Марказий банк ҳукумат томонидан амалга оширилаётган макроиқтисодий ҳамда фискал сиёсатга мувофиқ пул-кредит сиёсатини олиб боради.
Ўз навбатида, Марказий банк пул-кредит сиёсатининг инструментларидан у ёки бу даражада фойдаланган ҳолда пул-кредит сиёсатини амалга оширади ҳамда пул таклифи ва пулга бўлган талаб ўртасидаги мувозанатни тартибга солиб туради. Бунда Марказий банк иқтисодиётнинг пулга бўлган талабини тўлиқ қондириш мақсадида фоиз ставкаларини ўзгартириш ёки бошқа инструментларни қўллаш орқали пул массасини асоссиз ўсишини олдини олади. Пул массаси ўсиш суръатларини тартибга солиш асосида Марказий банк инфляция суръатларини жиловлаш ва уни кескин пасайтиришга эришади.
Иқтисодиётда нархларни барқарорлашиши билан ишлаб чиқариш янада жонлана бошлайди ва иқтисодий ўсиш кўзатилади. Пул массасини самарали бошқаришда, асосан, Марказий банк пул-кредит сиёсатининг билвосита инструментларидан кенг фойдаланилади.



Download 394.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling