Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси


Download 365.05 Kb.
bet2/70
Sana07.01.2023
Hajmi365.05 Kb.
#1083697
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   70
Bog'liq
4 курс мажмуа.Жамоат саломатлиги

Соғлиқни сақлаш тизими деганда – тиббий ёрдамни ташкил этиш, касалликларнинг олдини олиш, аҳоли саломатлик даражасини яхшилашга қаратилаган ва ижтимоий – иқтисодий характерга эга бўлган давлат ва жамият чора – тадбирлари йиғиндиси тушинилади.
Тиббий ёрдам деганда – олий ва ўрта махсус тиббий билимга эга бўлган шахслар томонидан туғруқда, касалланиш, шикастланиш ва заҳарланишда амалга ошириладиган даволаш профилактик чора тадбирлар йиғиндиси тушинилади.
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисидаги қонунида фуқароларнинг соғлиғини сақлашга доир ҳуқуқлари давлат томонидан кафолатланишини таъминлаш; фуқароларнинг соғлом турмуш тарзини шакллантириш; давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмаларининг фуқаролар соғлиғини сақлаш соҳасидаги фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш белгилаб берилган.
ЖССТ ташкилотининг таърифича Соғлиқни сақлаш тизими - бу уйда, таълим муассасаларида, иш жойида, жамоада, жисмоний ва руҳий ижтимоий доираларда, ҳамда соғлиқни сақлаш ва у билан боғлиқ муассасаларда амалга ошириладиган, саломатликни мустаҳкамлашга ёрдам берувчи бир – бири билан ўзаро боғлиқ бўлган чора- тадбирлар йиғиндисидир.
Давлат ва соғлиқни сақлашнининг бошқа тизимларини “Жамоат соғлиғини сақлаш” деган умумий тушунча бирлаштиради. Жамоат соғлиғини сақлаш (public health as a system) – бу аҳоли саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш, касалланиш ва шикастланишларни профилактикаси, меҳнат фаолияти ва ўртача умрни узайтиришга қаратилган, давлат, жамият, тиббий ва нотиббий ташкилотлар орқали амалга ошириладиган илмий ва амалий чора – тадбирлар йиғиндисидир.
Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлашнинг давлат, хусусий ва бошқа тизимлари йиғиндисидан иборат ягона соғлиқни сақлаш тизими амал қилади.
Давлат соғлиқни сақлаш тизими.
Давлат соғлиқни сақлаш тизимига Ўзбекистон республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қоракалпағистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлашни бошқариш органлари, уларни шаҳар ва туман бўлинмалари киради. Давлат соғлиқни сақлаш тизимига давлат мулки бўлган ва давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқарув ораганларига бўйсунувчи даволаш-профилактика ва илмий-тадқиқот муассасалари, клиникалари, тиббиёт ва фармацевтика ходимлари тайёрлайдиган ҳамда, уларни қайта тайёргарликдан ўтказадиган ўқув юртлари, фармацевтика корхоналари ва ташкилотлари, санитария-профилактика муассасалари, суд-тиббиёт экспертиза муассасалари, тиббий дори-дармонлар ва тиббиёт техникаси ишлаб чиқарадиган корхоналар, асосий фаолияти фуқаролар соғлиғини сақлаш билан боғлиқ бошқа корхона, муассаса ва ташкилотлар киради.
Илмий-тадқиқот институтларининг клиникалари, вазирликлар, идоралар, давлат корхоналари, муассаса ва ташкилотлари барпо этадиган даволаш-профилактика ва дорихона муассасалари давлат соғлиқни сақлаш тизимига киради.
Давлат бюджети ҳисобидан таъминланадиган давлат соғлиқни сақлаш тизимининг даволаш-профилактика муассасалари аҳолига бепул тиббий хизмат кўрсатади.

Download 365.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling