Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси


Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат


Download 365.05 Kb.
bet6/70
Sana07.01.2023
Hajmi365.05 Kb.
#1083697
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   70
Bog'liq
4 курс мажмуа.Жамоат саломатлиги

Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
1. Давлат томонидан белгиланган ҳажмда аҳолини сифатли бирламчи тиббий-санитария ёрдами билан таъминлаш;
2. Аҳолига шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини мустаҳкамлаш;
3. Даволаш-профилактика муассасаларини ташкил қилиш ва жойлаштириш тизимини такомиллаштириш, Умумий амалиёт шифокори тизимига босқичма-босқич ўтиш;
4. Тиббий хизматлар бозори ва тиббий суғурталашни шакллантириш;
5. Бошқаришни соддалаштириш ҳисобига Соғлиқни сақлашни бошқариш тизимининг самарадорлигини ошириш, даволаш-профилактика муассасаларига эркинликни таъминлаш, соғлиқни сақлашда давлатдан ташқари сектор ва хусусий тиббий амалиёт тизимини ривожлантириш;
6. Бепул тиббий хизмат кўрсатишга ажратилган маблағдан самарали фойдаланиш ҳисобига соғлиқни сақлашнинг молиявий базасини мукаммаллаштириш, аралаш ва хусусий молиялаштиришнинг турли хил шаклларини ривожлантириш;
7. Соҳани ислоҳ қилишнинг меъёрий-ҳуқуқий базасини яратиш;
8. Тиббий кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнини такомиллаштириш;
9. Жисмоний тарбия ва аҳоли саломатлигини профилактика қилишнинг ҳар хил шаклларини интеграциялаш;
10. Халқаро алоқаларни кенгайтириш ва соҳага чет эл инвестициялари ҳамда технологияларини жалб қилиш;
Соғлиқни сақлаш тизими молиявий базасини мукаммаллаштиришни амалга ошириш вазифаси аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни бепул (яъни, хизмат кўрсатиш учун маблағлар давлат томонидан ажратилади), ва пулли (яъни, юридик ва жисмоний шахслар томонидан тўланадиган маблағлар) турларга ажритиш йўли билан амалга оширилади.

Давлат соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштириш манбаларига киради:



  1. Давлат бюджети ҳисобидаги даромадлар.

  2. Тиббий суғурталашдан келадиган пуллар.

  3. Фуқаролар саломатлигини ҳимоялаш учун мўлжалланган фондлар.

  4. Жисмоний шахслар , ташкилотлар , жамоат бирлашмалари томонидан бериладиган ҳайр-эхсонлар.

  5. Банк кридитлари.

  6. Қонун томонидан тақиқланмаган бошқа манбалар.


Download 365.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling