Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси


Шифокор ва бемор ўртасидаги муносабат


Download 365.05 Kb.
bet66/70
Sana07.01.2023
Hajmi365.05 Kb.
#1083697
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   70
Bog'liq
4 курс мажмуа.Жамоат саломатлиги

Шифокор ва бемор ўртасидаги муносабат.
Ҳозирги замон шифокордан нафақат малакали мутахассис бўлиш балки тиббий, маданий, маънавий билимларни тарғиботчиси, ташкилотчиси бўлиш талаб этилади.
У атрофдагилар учун ақлан гўзал, соғлом турмуш тарзини кечирувчи эталон бўлиши лозим. Шифокорлик касбига ўзини бағишлаган инсон ўз атрофидагиларга меҳрибон, уларнинг ғами, кулфати, шодликларига шерик бўла оладиган, ўзидан кечиб бўлса-да ҳар доим беморга ёрдам беришга тайёр бўлмоғи лозим.
Инсонийлик, хушфеъллик, Шифокорнинг муҳим сифатларидан биридир. Суҳбатидан сўнг Шифокор беморнинг ўзини енгил ҳис этиши тузалишга бўлган ишончи ортиши керак, бу эса беморнинг руҳий физиологик ҳолатига ижобий таъсир этиб уни тезроқ тузалишига ёрдам беради. Шифокор меҳнати кўп ҳолларда руҳий ва жисмоний зўриқиш билан кечади, шунинг учун ҳам чидам, матонат, сабр тоқат сезгирлик, яхши такт Шифокорнинг доимий ҳамроҳи бўлиши керак. Бемор билан бўлган суҳбатда қўллари, гавдани ортиқча ҳаракатланиши сезилмаслиги лозим, беморнинг диққат-эътиборини тўлиқ ўзига жалб қила олиши, унда ишонч уйғота - олиши керак.
Шифокор қандай касбий ихтисосликда фаолият кўрсатишдан қаътий назар ўткир кузатувчи бўлиши керак.У бемор гапирганда нафақат эшитиши балки, қандай гапираётганлигини ҳам кузатиб бориш лозим, шифокорнинг ҳар дам хаёллиги кечирилмас ҳолдир. Бу каби ҳоллар беморнинг шифокорга бўлган ҳурматини, ишончини пасайтиради. шифокор ҳар қандай ҳолатда ҳам беморга меҳрибон, ширинсўз, хушфеъл, очиқ чеҳрали бўлиши керак. Агар бундай сифатлар шифокорда бўлмаса даволаш ишидан ўзини тийиш лозим. Ҳар бир шифокор ўз ишининг моҳир устаси бўлиши керак. Бу эса деонтологиянинг асосий бўғини ҳисобланади. Табийки шифокор маҳорати деганда унинг касбий билим доирасидан ташқари, умуминсоний маданият даражаси, шифокорнинг этик эстетик қирралари тушунилади. Ўз касбини моҳир устаси бўлган шифокор ўзи мулоқот қилган беморини яқин кишисига, иттифоқчисига айланади, беморни шифокорга бўлган ишончи янада ортади. Касалликни енгишда беморда ишонч уйғота олган шифокор беморнинг иттифоқчисига айланади. Бемор билан шифокор ўрасида илиқ руҳий муносабат ўрнатилиши шарт ва бундай илиқ муносабатда бўлиш учун эса шифокордан ҳар қандай шароитда ҳам яхши кайфиятда бўлиши талаб этилади. Гарчи кайфияти ёмон бўлганда ҳам буни беморга сездирмаслиги шарт. Шифокор умуман олганда ўзини психиологиясини тўлиқ тушуниб етиши лозим, яъни сезгир, кузатувчи, босик, вазмин, яхши сирдош, меҳрибон дўст, бўлган Шифокоргина беморнинг дардига малҳам бўла олади.
Ҳозирги даврда тиббиётда тор ихтисосликларни кўпайишида техник асбоб-ускуналарни кенг қўламда кўлланилиши, натижасида шифокор билан беморнинг яқиндан суҳбат қилиши беморни диққат билан эшитиши, беморнинг интеллектуал ва эммоционал ҳолатини, шахсини чуқур ўрганиши ҳаёт турмуш тарзини ҳар - томонлама таҳлил этиш ўрнига юзаки анкета-сўров усули ёрдамида касаллик тарихини тўлдиради. Бундай шифокорларни Б.Е.Вотчал-"шифокор-протоколистлар"деб атайди.
Техника қандай даражада тараққий этмасин шифокорнинг билими, тажрибаси, унинг рухиятини тушуна олиш хусусияти ҳал қилувчи омил ҳисобланади.
Албатта, тиббиёт техникасининг тараққий этиши тўғри ташхис қўйиш, олдин маълум бўлмаган касалликларни аниқлаш имкониятини беради, замонавий клиник медицинани ривожланишида катта роль ўйнайди.
Аммо ҳеч қандай замонавий техник аппаратлар ёки мукаммал
текшириш усули шифокорнинг ўткир кўзини, қалб ҳароратини, унинг меҳр-муҳаббатини боса олмайди. Ҳеч қандай техника шифокор билан бемор ўртасида уларнинг яқиндан бўладиган мулокотлари, муносабатлари, шифокорнинг беморга бўлган мехри, беморнинг эса шифокорга бўлган ишончи орасига темир тўсиқ бўлиши, қора парда бўлиб тушиши мумкин эмас.
Бемор билан бўлган муносабат, мулоқотда шифокор суҳбатни тўғри бошлаши, ташкил эта билиши керак. Бу эса шифокорнинг умумий маданияти, эрудицияси, унинг маъданиятига, беморни ўзига жалб қила билишига боғлиқ.
Беморнинг ҳикоясига бўлган эътиборсизлик, қулок осмаслиги, суҳбат пайтида шифокорнинг ҳар нарсаларга чалғиши, бошқа бирор иш билан шуғулланиши, беморда ишончсизлик ҳиссини туғдиради, унинг ғашини келтиради, шифокорнинг бемор олдидаги ҳурматини пасайтиради, охир оқибатда ҳар - хил шикоятларни пайдо бўлишига олиб келади.
Бемор ўз дардини айтаётган пайтда ҳар-хил саволлар билан унинг ҳикоясини бўлиш, қўпол муомалада бўлиш қаътиян ман этилади.
Тажрибали шифокор суҳбатни тўғри йўлга сола билади. Бунинг учун эса беморга етарли даражада диққат-эътибор билан қараш лозим. Бемор унинг ҳикоясини қизиқиш, чин кўнгилдан, беморни дардини сезган ҳолда унга меҳр кўзи билан боққан, диққат билан тинглаётган шифокорга, катта ишонч билан қарайди, унга кўнглини тўлиқ ёзишга ҳаракат қилади. Шифокорга ўзининг энг яқин кишиси, дарддан холис этувчи катта бир куч, меҳрибон дўст сифатида қарайди. Бу билан у ўзига ва шифокорга ёрдам беради.
Шифокор ҳатти - ҳарактига бўлган асосий талаблардан яна бири унинг ўз ҳис-ҳаяжонларини бошқара олиши, ҳар қандай ҳолатда ҳам жаҳлини, ғазабини яшира олиши, кайфиятини идора қила олиш хусусиятидир. Шифокор беморни кузатаётган даврда бемор ҳам ўз навбатида унинг ҳар бир ҳатти - ҳаракатини, руҳий ҳолатини кузатади.
Касаллик туфайли юзага келган беморнинг инжиқлиги, бесабрлиги, таъсирчанлиги, ёмон кайфиятига қарамасдан шифокор ўзини оғир, сокин тутиши, ўзининг мулойим суҳбати билан беморни ушбу ҳолатдан чиқаришга ҳаракат қилиши лозим. Шифокор ҳар доим бемор руҳиятига тўғри таъсир кўрсата билиши керак.
Психиатр олим В.М.Бехтеровнинг таъкидлашича "Агар бемор шифокор
суҳбатидан сўнг ўзини енгил ҳис этмаса у шифокор эмас".Бемордагиқўрқинч,салбий ҳис - туйғуларни, ёмон кайфиятни қайтара оладиган ва тузалишига ишонч ҳосил қила оладиган шифокор беморни муваффақиятли шифо топишига имкон яратган бўлади. Керак бўлгандабеморга унинг касаллик сабаблари тўғрисида тегишли ахборотни олибборилаётган даволаш ишларини беморнинг индивидуал характериданкелиб чиққан ҳолда тушунтириб бериши керак. Бемор ишонч ҳосил қилиши учун биринчи навбатда шифокорнинг ўзида тегишли касбий ишонч, оптимизм бўлиши керак. Агар беморга уни касаллиги тўғри тушунтириб берилса ва беморда шифокорга бўлган ишонч уйғонса у ўзининг касаллигини "ҳақиқий ташхисини" излашдан тийилади.
Беморда ишонч туйғусини уйғотиш учун авваломбор, шифокор ўз хулосаларига ишониши лозим. Аммо ўзига бўлган ишонч, менинг фикрим тўғри деган ўз-ўзига ортиқча баҳо беришдан йироқ бўлиши керак. Агарда ўзига бўлган ишонч шифокорнинг билимига ва тажрибасига асосланган бўлса, у ижобий ҳисобланади. Ман - манлик, ўзига ортиқча баҳо бериш туфайли пайдо бўлган "юқори" баҳона фақат ўзига, балки беморга ҳам катта зарар келтириши мумкин.
Шифокорга қўйиладиган талаблардан яна бири у беморнинг олдида ўзини йўқотиб қўймаслиги, иккиланаётганлигини, гумонсираётганлигини асло сездирмаслиги керак, бу ҳол юзага келса шифокорга бўлган ҳурмат, унга бўлган ишонч йуқолади. Шифокорга қўйиладиган яна бир талаблардан бири шуки, у бемор шахсиятини ҳурмат қилиши керак. Беморга "сен" ёки "касал" деган сўзлар билан мурожат қилиши маън этилади. Беморнинг исми шарифини айтиб мурожаат қилиш лозим. Беморга айтилган ҳар - бир сўзни назорат қилиш керак. Беморнинг руҳияти соғлом одамникидан фарқ қилишини эътибордан чиқармаслиги керак. Эҳтиётсизлик билан айтилган сўз, ёки нутқдаги оҳанг, нотўғри ҳатти-ҳаракат. Рентген тасвирини кўришда ёки лаборатория анализларини ўқишда беморга тушунарасиз бўлган сўзларни айтиш, беморни хавфлантириб, унда "ятроген" касалликни келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин! "Ятроген" касалликни олдини олиш учун, агар жуда зарур бўлмаса уни ҳар - хил лаборатория анализларига техник-инструментал текширишларга ортиқча жалб этиш керак эмас. Ҳозирги замонавий тиббиётда кенг тарқалган параклиник текширишлар мавжудки, уларнинг кўпчилиги беморга қийинчилик туғдириши, баъзан беморга хавф туғдириши мумкин.
Аммо тажрибаси кам, клиник - мантиқий фикрлаш қобилияти унча
ривожланмаган шифокор, ўзини сақлаш, эҳтиёт қилиш маъносида беморни иложи боричаҳар-хил текширишлардан ўтишга мажбур этади. Бу каттадеонтологик хато ҳисобланади, чунки у беморга нафақат жисмоний балки маънавий шикаст етказади. Шунинг учун хам текшириш усулларини, чуқур уйлаб танланиш лозим.
Бемор билан шифокор ўрасидаги муносабатларнинг яна бир муҳим
томонларидан бири беморнинг ҳолати, саломатлиги ҳақида қай даражада маълумот, ахборот беришдир. Бу масала ҳар-бир беморнингшахсини, касалликнингоқибатини эътиборга олган ҳолда ҳал қилинишилозим. Табиийки беморнингкасаллиги тўғрисида ҳеч нарса гапирмасликмумкин эмас, у ҳолда бемор ҳар-хил бошқа йуллар орқали маълумотолишга интилади ва бу маълумотлар кўп жиҳатданнотўғри, ноаник, баъзан эса умуман мақсадга мувофиқ бўлмаслигимумкин. Бу эса ўз навбатида беморнинг руҳиятига қаттиқ салбий таъсирэтиши, касалликни кечишини эса оғирлаштириши мумкин. Шунинг учунбеморни тўғри йуналтириш биринчи навбатда шифокорга боғлиқ.Беморнинг ҳолатида бўлаётган ижобий ўзгаришларни шифокор таъкидлаган ҳолда, уни диққатини ҳеч қачон касалликни ёмон оқибатига жалб этиши мумкин эмас.
Беморнинг ўзидаги касалликка бўлган муносабати унинг шахсиятига, характерига, боғлиқ эканлигини эсдан чиқариш керак эмас. Бундай ҳолларда шифокор беморнинг психологиясини чуқур ўрганиши лозим. Айниқса онкологияда беморга нозик деонтологик нуқтаи назардан ёндошиш талаб этилади, чунки беморда онкологик касалликни қайд этмасданоқ уни шифокор-онкологга юборишининг ўзигина беморнинг руҳиятига қаттиқ шикаст етказади ва унга руҳий азоб беради. Шунинг учун ҳам айрим ҳолларда беморга жуда эхтиётлик билан ёндошиш лозим, унга ҳар доим ҳам аниқ, тўғри ахборот бериш шарт эмас. Агарда бемор даволанишдан бош тортса, у ҳолда касалликдан даволанмасликдан келиб чиқадиган оқибатларни кенг тушунтириш лозим бўлади. Шунга қарамасдан оғир ҳолдаги беморга тўлиқ тўғри маълумот бериш керак эмас,чунки бу бемор учун уни ўлимга маҳкум этиш билан баробар бўлади. Аксинча, беморни ўринсиз тинчлантириш, унинг руҳиятига салбий таъсир этиш, беморда ўзининг тезда тузалишига нотўғри умид туғилишига олиб келади. Беморни секин - асталик билан босқичма - босқич тузалишига умид туғдириш уни ишонтириш мақсадга мувофиқ бўлади. Акс ҳолда унинг касбини ўзгартириш, ногиронликка чиқиш билан боғлиқ бўлган воқеалар беморни касалликдан холос бўлгандек ўзини "ёлғон соғлом" ҳис этишга олиб келиши мумкин. Бу масала асаб - руҳий касалликлар билан хасталанган беморлар учун жуда муҳим ҳисобланади.
Айрим тиббиёт муассасаларининг, амбулатория картасини, касаллик
тарихидан кўчирма қоғозини, анализлар натижаларини ва бошқа тиббиёт
ҳужжатларини беморнинг қўлига бериш мақсадга мувофиқ эмас. Чунки, ўта таъсирчан, асаблари бўш беморларга юқоридагидай ҳатти-ҳаракатлар, ўзи ҳақида ортиқча ахборот олишга олиб келади ва охир оқибатда унинг аҳволини ёмонлашувига сабаб бўлиб, касалликнинг ривожланишига олиб келиши мумкин.
Беморни муваффақиятли даволаш учун, бемор руҳиятини ҳар - қандай шикастлардан асраш унинг ишончини қозониш, энг яқин кишисига айланиш лозим. Гиппократ сўзи билан айтганда "Беморга меҳр-муҳаббат кўрсат, кўнглини кўтар, энг асосийси унга хавф туғдираётган нарсалардан халос эт".
Агар шифокор бемор учун қайғурмаса унинг дардига шерик бўлмаса, унга бефарқ кўз билан қараса, унда қўполлик, манавий чарчоқлик пайдо бўлса у қандай тажрибали, билимдон, малакали мутахассис бўлмасин, ундай шифокорни яхши Шифокор деб, атаб бўлмайди ва у ёшларга ўрнак бўла олмайди.

Download 365.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling