Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси
Download 169.24 Kb.
|
мавзу Кредитнинг моҳияти ва функциялари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тошкент – 2022
- МАВЗУ. КРЕДИТНИНГ МОҲИЯТИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ
- Таркибий жиҳатдан ривожланиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ АГРАР УНИВЕРСИТЕТИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТ КАФЕДРАСИ МАВЗУ: КРЕДИТНИНГ МОҲИЯТИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ Тошкент – 2022 РЕЖА:
МАВЗУ. КРЕДИТНИНГ МОҲИЯТИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ 1. ФОНДЛАРНИНГ АЙЛАНИШИНИ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ ВА КРЕДИТ ЗАРУРЛИГИНИНГ БОШҚА ОМИЛЛАРИ Ўзининг тарихий ривожланишида кредит бир неча босқичларни босиб ўтган. - - - Шаклланиш босқичининг асосий белгиси ссуда капитали бозорида махсус воситачиларнинг йўқлиги эди. Кредит муносабатлари, бўш пул маблағларнинг эгаси ва қарз олувчи ўртасида бевосита амалга оширилар эди. Бу ерда кредит судхўрлик капитали сифатида намоён бўлади. Унинг характерли белгилари сифатида қуйидагиларни белгилаб ўтиш мумкин: - - - Шаклланиш босқичининг тугалланиши ишлаб чиқариш мақсадлари учун молиявий қарз ресурсларига бўлган эҳтиёжнинг кескин ошишига олиб келган капиталистик ишлаб чиқариш усули билан боғлиқ. Алоҳида олинган судхўрларнинг индивидуал капиталлари кўрсатилган талабларни қондириш учун етарли эмас эди. Бу эса баъзи мулкдорлар томонидан бошқа мулқдорлар пул маблағларини жалб қилиш ҳисобидан ўз фаолиятини олиб боришга мажбур қиларди. - - - Таркибий жиҳатдан ривожланиш. Кредит ривожланишининг бу босқичи ссуда капитали бозорида кредит-молия ташкилотлари кўринишидаги махсус воситачиларининг пайдо бўлиши билан характерланади. Катта судхўрлик ва саррофлик идоралари заминида вужудга келган дастлабки банклар ўз зиммасига кўпчилик кредит институтларига кейинчалик анънанавий бўлиб қолган, энг керакли функцияларни олди. Булар: Махсус воситачиларга ссуда капитали бозорида бўлган талаб, шунингдек фойданинг юқори нормаси банк тизимининг бошқа фаолият соҳаларидан келадиган капитал оқими ҳисобига ривожланишини аниқлаб беради (янги вужудга келаётган кредит ташкилотларининг тузувчилари судхўрлар бўлмай, балки саноат ва савдо капиталистлари эди). Ривожланиш босқичида ссуда капитали бозоридаги муносабатлар маълум даражада шаклий характер ола бошлади, кредитлашнинг маълум бир турдаги жараёнлари ўрнатилди, ссуда капиталининг ўртача регионал ва ўртача миллий нормалари ўрнатилди ва ҳ.к. Бироқ кредит ташкилотларнинг фаолияти ҳалигача марказлашмаган эди. Бу эса ссуда капитали бозорининг ривожланишига тўсқинлик қиларди ва иқтисодиётнинг циклик ривожланиш шароитларида молиявий бозорнинг бошқа бўғинларида номутаносибликларни келтириб чиқарди. Download 169.24 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling