Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси
П - Т ... Ишлаб чиқариш ... ТI - ПI
Download 169.24 Kb.
|
мавзу Кредитнинг моҳияти ва функциялари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кредит объекти
П - Т ... Ишлаб чиқариш ... ТI - ПI
Фондларнинг ҳар бир индивидуал доиравий айланиши ижтимоий такрор ишлаб чиқаришнинг бир қисми сифатида бошқа доиравий айланишлар билан узвий боғланган. Фондларнинг доиравий айланишидаги тебранишлар заминида ишлаб чиқариш вақти билан маҳсулотларни сотиш вақтининг мос келмай қолишидан вужудга келадиган қийинчиликларни бартараф этувчи муносабатларнинг пайдо бўлиши табиий ҳолга айланади. Бу муносабатлар маблағларнинг вақтинча бекор туриб қолиши билан бу маблағларга бўлган эҳтиёж ўртасидаги қарама-қаршиликни бартараф этади. Бундай муносабатлар одатда кредит муносабатлар деб юритилади ва кредит муносабатлар асосида иқтисодий жиҳатдан мустақил бўлган кредит категорияси юзага келади. 1-дан 2-дан Кредит орқали жамиятимизда қуйидаги ижобий натижаларга эришиш мумкин: 1-дан 2-дан Кредитнинг вужудга келиши реалликка айланиши учун муайян шароитлар бўлиши зарур. Шу масала бўйича баьзи иқтисодий адабиётларда келтирилган фикрларни таҳлил қилиб, иқтисодчилар томонидан кредитнинг юзага келишининг қуйидаги шартларига кўпроқ эътибор берилганини кўрсатиб ўтиш мумкин. Кредит муносабати бўлиши учун: Баъзи иқтисодий адабиётларда кредитнинг зарурлиги хусусида бир неча бошқа фикрлар ҳам учрайди. Масалан, кредит корхоналар фаолиятини назорат қилишни амалга ошириш учун зарур деб таъкидланади. Агар бу фикр тўғри деб қарайдиган бўлсак, кредитнинг зарурлиги фақат кредитор учун тушунарли бўлади, чунки у қарз бериш орқали қарз олувчи фаолиятини назорат қилиш имкониятига эга бўлади. Бундай шароитда кредитнинг чегараси ишлаб чиқариш фондларининг доиравий айланишига асосланган объектив жараёнларга эмас, балки банкнинг кредит операциялари орқали қарз олувчининг фаолиятини назорат қилиш истагига боғлиқ бўлиб қолади. Бу мулоҳазалардан келиб чиққан ҳолда хулоса қилиб айтиш мумкинки, кредитнинг объектив зарурлиги такрор ишлаб чиқариш жараёнида фондларнинг доиравий айланиши қонуниятларига асослангандир. Кредит - бу вақтинча бўш турган пул маблағларини пул эгаси ёки бошқалар томонидан маълум муддатга, ҳақ тўлаш шарти билан қарзга олиш ва қайтариб бериш юзасидан келиб чиққан иқтисодий муносабатлар йиғиндисидир. Кредит ёрдамида товар-моддий бойликлари, турли машина ва механизмлар сотиб олинади, истеъмолчилар маблағлари етарли бўлмаган шароитда тўловни кечиктириб товарлар сотиб олишлари ва бошқа ҳар хил тўловларни амалга ошириш имкониятига эга бўладилар. Кредит иқтисодий категория бўлиб, ижтимоий муносабатларнинг аниқ бир кўриниши сифатида юзага чиқади. Кредитнинг моҳияти унинг ички белгиларини очиб беришга қаратилган. Кредитнинг моҳиятини очиш - бу унинг сифатларини, кредитнинг муҳим томонларини, уни иқтисодий муносабатлар тизимининг бир элементи сифатида кўрсатувчи асосларини билиш демакдир. Иқтисодий категория сифатида кредитнинг моҳияти кўпгина иқтисодчи олимлар томонидан ўрганилиб чиқилган ва улар томонидан кредитнинг моҳияти бўйича турлича фикр билдирилган. Масалан, Э.Вознесенский, А.Зверев, Д.Аллахвердян каби олимларнинг фикрича, кредит махсус категория ҳисоблансада у молия таркибига киради, деб ҳисоблашади. В.Захаров, О.Лаврушин, М.Пессель, И.Левчук, В.Рыбин, А.Қодиров, Т.Қоралиев каби олимлар эса кредитни молия билан параллел равишда фаолият кўрсатувчи алоҳида мустақил иқтисодий категория деб ҳисоблайдилар. 1-дан 2-дан 3-дан Юқоридаги фикрларга асосланган ҳолда кредитнинг баъзи муҳим томонлари аниқланади: Кредит таркиби Кредит субъекти Кредит объекти Кредитор Қарз олувчи Қарзга берилувчи қиймат йўналиш ўиймат Кредит объекти - бу (кредитор) қарз берувчидан қарз олувчига бериладиган ва қарз олувчидан кредитор (қарз берувчи)га қайтиб бериладиган қийматдир. Download 169.24 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling