Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси


Қурилиш қоришмаларини ишлаб чиқаришда сифат назорати


Download 182.55 Kb.
bet2/8
Sana03.02.2023
Hajmi182.55 Kb.
#1148870
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
15-мавзу. Қурилиш қоришмаларини ишлаб чиқаришда сифат назорати

1. Қурилиш қоришмаларини ишлаб чиқаришда сифат назорати




Сайёрамзда кишилар ҳаётининг фаровонлиги учун албатта табиий ресурслардан фойдаланиш керак. Лекин табиий ресурслардан фойдаланишда ниҳоятда эҳтиётлик билан, уларни қайта тиклашга алоҳида эътибор бериш билан бирга олиб борилиши керак. Акс ҳолда табиат қашшоқлашиб, табиий ресурсларнинг ҳолати ўзгариб, ёмонлаша бораверади. Биз табиатга таъсир этиб, ундан ўзимиз учун зарур бўлган нарсаларни олаётганимизда, шундай иш қилишимиз керакки, табиатдаги ўзгаришлар инсоният учун наф келтирсин. Лекин ҳозирча инсоннинг хўжалик фаолияти туфайли вужудга келган ҳар хил чиқиндиларни (заҳарли газларни, ифлос сувларни, химиявий ва нефт маҳсулотларини, радиоактив моддаларни ва бошқаларни) атроф муҳитга ташлаш, ерлардан баъзан нотўғри фойдаланиш, биологик ресурсларга нисбатан нотўғри муносабатда бўлиш оқибатида табиат ифлосланиб, табиий ресурсларнинг ҳолати ёмонлашиб бормоқда. Бу эса ўз навбатида тобора чуқурлашиб бораётган экологик муаммони туб моҳиятини тушуниб олишни, табиат билан жамият орасидаги муносабатларни тўғри ташкил этишни, табиий ресурслардан тўғри фойдаланиб, униқайта тиклаб бойитиб боришни, атроф муҳитни тоза сақлаб, халқ бойлиги ҳисобланган та-биий ресурсларни келажак авлодлар учун соф ҳолда етказишни тақозо этади.



1. Қурилиш қоришмаларини ишлаб чиқаришда сифат назорати




Табиат билан инсон ўртасидаги муносабатлар кўпчиликни қизиқтириб келаётган энг муҳим муаммолардан бири ҳисобланади. Айниқса, илмий-тех-ника тараққий этган ҳозирги даврда инсон билан табиат орасидаги муносабат муаммоси янада активлашмоқда.
Табиат бутун жонли мавжудотларнинг ривожланишига имкон яратиб берган асос ва инсон учун ҳаёт кечириш ҳамда унинг моддий-маънавий эхтиёжларини қондирувчи бирламчи манбадир. Инсон табиатнинг ажралмас бир қисми, аммо у табиатнинг бошқа элементларидан ақл-заковати, онглилиги билан ажралиб туради.
Инсон бутун меҳнат фаолияти давомида табиатда яшаб, унга таъсир этиб, яшаши учун зарур бўлган барча нарсаларни- озиқ-овқат, кийим-бош, қурилиш материаллари, энергетик ва минерал ресурслар ва бошқаларни меҳнати натижасида табиатдан олади.
Сайёрамизда ҳаёт фаровонлиги учун географик муҳитга таъсир этиб, уни ўзгартиришга тўғри келади, бундай пайтда табиатнинг барча элементлари: тоғ жинслари, рельеф, тупроқ, ўсимлик, ҳайвонот дунёси, сув ва ҳаво ва бошқалар бузилишига йўл қўймаслик зарур. Шундагина табиатда амалга оширилаётган ўзгартириш ишлари инсоният учун наф келтиради.




Download 182.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling