Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси


Меҳнат ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш


Download 182.55 Kb.
bet5/8
Sana03.02.2023
Hajmi182.55 Kb.
#1148870
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
15-мавзу. Қурилиш қоришмаларини ишлаб чиқаришда сифат назорати

2. Меҳнат ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш




Республикамизда меҳнатни муҳофаза қилиш бо‗йича вазифалар ишлаб чиқариш манфаатлари билан узвий боғланган. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирлар Ўзбекистон Республикасининг халқ хўжалигини тараққий эттириш дастурини асосий элементларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг меҳнат тўғрисидаги қонунчилиги иш вақти, дам олиш вақти, хавфсизлик техникаси ва санитария қоидаларини бошқариб, меъёрга солиб туради. Улар қурилиш материаллари корхоналарида ишчи ва хизматчиларни меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича алоҳида меъёрларини кўзда тутади.
Ўзбекистонда хавфсизлик техникаси – ишчилар шикастланишларининг ва ишлаб чиқариш зарарларидан сақланишнинг олдини олувчи чоралар тизимидир. Меҳнатни муҳофаза қилиш ва унинг ажралмас қисми бўлган хавфсизлик техникаси Ўзбекистон ҳукуматининг, хўжалик ва касаба уюшма органларининг халқ тўғрисидаги ғамхўлигининг тимсолидир. Хавфсизлик техникаси масалалари тошга ишлов бериш корхоналарида ―Қурилиш материаллари саноатида хавфсизлик техникаси ва саноат санитариясининг ягона қоидалари‖ орқали бошқарилади.



2. Меҳнат ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш




Ягона қоидалар икки асосий қисмлардан ташкил топган: умумий (1 қисм) ва махсус (2 қисм). 2 қисм ягона услубият орқали соҳа институтлари томонидан ишлаб чиқилади ва алоҳида соҳалар билан нашр қилинади. Қоидалар қурилиш материаллари (норуда материаллар ҳам бунга киради) саноатининг барча лойиҳалаштирилувчи, янги қурилаётган, амалдаги ишлаб турган ва қайта лойиҳалаштирилувчи корхоналарга тааллуқли.
Ҳар бир корхонанинг штатлар таркибида ўз фаолиятини корхона бош муҳандисининг ёки раҳбарининг бевосита раҳбарлиги остида амалга оширувчи хавфсизлик техникаси хизмати кўзда тутилади. Ушбу хизматнинг асосий вазифаси қуйидагилардан иборат: ишлаб чиқариш шикастликлари сабабларини бартараф этиш юзасидан ишларни ташкил этиш; корхонада ишлаб чиқариш ва техник хизматларни, меҳнат шароитини яхшилаш, хавфсизлик техникаси ва ҳимоя воситаларини такомиллаштириш ишлари устидан назорат қилиш; ишлаб чиқариш травматизми ва касб касалликларининг олдини олиш бўйича ташкилий-техник ва санитар-гигиеник чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш.




Download 182.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling