ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҚУРИЛИШ ВАЗИРЛИГИ
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ САМАРҚАНД ДАВЛАТ АРХИТЕКТУРА-ҚУРИЛИШ ИНСТИТУТИ
«Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш» кафедраси
ФАН
|
“ҚУРИЛИШ ҚОРИШМАЛАРИ ТЕХНОЛОГИЯСИ”
|
7-мавзу
|
Шпаклевка аралашмалари. Гипс боғловчи асосида шпаклевка қоришмалари
|
РЕЖА:
1
- Шпаклевка аралашмалари ва шпаклевка қаватини ўрнатиш ишлари
2
- Замонавий қуруқ қурилиш қоришмалари
7-Мавзу. Шпаклевка аралашмалари. Гипс боғловчи асосида шпаклевка қоришмалари
1 Шпаклевка аралашмалари ва шпаклевка қаватини ўрнатиш ишлари
Шпаклёвка (махсус: шпатлёвка; немисча Spachtel - лопатка) - ички пардозлаш материалларини қўллашдан олдин сиртларни текислаш учун ишлатиладиган паста ёки кукун шаклидаги материал. Бўяш керак бўлган сиртларни текислаш учун ишлатиладиган аралашмаларга шпакелёвка деб аталади. Шпаклевкалар ҳар хил турда бўлади. Уларни тайёрлаш учун кир совуни, бўр, ун елими, дурадгорлик, ҳайвонлар учун елим, лаклар, элакланган гипс, олифлар ишлатилади.
Шпаклёвкалар қуйидаги турларга бўлинади.
Масляная шпаклёвка таркибида табиий олиф, сиккативлар, бўр мавжуд. Бундай шпаклёвка аста-секин қурийди, лекин у юқори мустаҳкамликка эга. У пол, дераза токчалари, дераза қопламалари, ташқи эшиклар ва намлик мавжуд бўлган бошқа сиртларни тайёрлашда ишлатилади. Масляная шпаклёвка сув дисперсияси, ёғли бўёқлар ва эмаллар билан бўяшдан олдин текислаш керак бўлган сиртлар учун мўлжалланган. Юқори ёпишқоқлик даражасига эга. Қуруқ ва нам хоналарда ишлатилади.
1 Шпаклевка аралашмалари ва шпаклевка қаватини ўрнатиш ишлари
Do'stlaringiz bilan baham: |