Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси


Замонавий қуруқ қурилиш қоришмалари


Download 171.45 Kb.
bet3/5
Sana04.02.2023
Hajmi171.45 Kb.
#1161746
1   2   3   4   5
Bog'liq
7 мавзу Шпаклевка аралашмалари Гипс боғловчи асосида (2)

2.Замонавий қуруқ қурилиш қоришмалари

Минерал боғловчи моддалар сифатида кўпинча цемент, оҳак, гипс ишлатилади. Тўлдиргичлар сифатида эса кўпинча максимал йириклиги 2,5 мм гача бўлган табиий кварцли қумлар ва фракцияларга ажратилган майдаланган базальтли, оҳактошли, мармарли қумлар қўлланилади. Микротўлдиргичлар сифатида кукун ёки чанг кўринишидаги андезит, доломит ва бошқа минерал моддалар ишлатилади. Ушбу мақсадлар учун фаол техноген чиқиндилар: майдаланган шлак, учирма-кул, микрокремнезем ишлатилиши мумкин. Барча дисперс микротўлдиргичлар донасининг максимал ўлчами 100 мкм дан ошмаслиги лозим.
ҚҚҚ ларда алохида рол қўшимчаларга берилади. Дунё миқёсида ҚҚҚ ларни ишлаб чиқаришнинг ривожланиши аввалом бор қурилишдаги пардозлаш ва махсус ишларни бажаришда меҳнат унумдорлигини ошириш, ишларнинг сифатини яхшилаш зарурияти билан боғлиқ ҳисобланади.
Қурилиш материаллари бозорида махаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчилар томонидан таклиф қилинувчи ҚҚҚ ларнинг кенг кўламли ассортименти мавжуд.



2.Замонавий қуруқ қурилиш қоришмалари

ҚҚ ишлаб чиқариш бўйича етакчи хорижий фирмалар қуйидагилар: “Knauf”, ”Babkok-BSKH”, “Sakret-Zentrale”, “Simpelkamp”, “PCI” (Германия), “Sika AG” (Швеция), “Lohja”, “Fexima” “Raute Dry Mix”, «Partek» (Финляндия), “Serett”, “Super Carocol” (Франция) ва бошқалар. «Watcher KG» фирмаси турли таркибга эга бўлган ҚҚҚ ларнинг 11 хилини ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Улар ғишт ва бетон сиртлар устидан сувоқ қопламалрини бажариш учун мўлжалланган. Ушбу ҚҚҚлар асосида тайёрланган қоришмалар ўта мустахкамлиги, асос билан адгезияси юқорилиги, қотишининг тезкорлиги билан ажралиб туради.
Raute Dry Mix» фирмасининг ҚҚҚ лари уй-жой қурилишининг барча соҳаларида ички ва ташқи пардозлаш ишларини бажариш учун муваффақиятли қўлланилиб келмоқда. Ушбу ҚҚҚ лар асосида тайёрланган қоришмаларнинг ўзига хослиги уларнинг таркибидаги қумнинг донадорлиги рационал нисбатда танланганлиги туфайли ўта кичик киришишга эга бўлиши ҳисобланади.




Download 171.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling