Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси


Download 171.45 Kb.
bet2/5
Sana04.02.2023
Hajmi171.45 Kb.
#1161746
1   2   3   4   5
Bog'liq
7 мавзу Шпаклевка аралашмалари Гипс боғловчи асосида (2)

Клейли шпаклёвка - таркибида 10% клей эритмаси, қуритиш мойи (олиф), бўр мавжуд. Олиф туфайли шпаклёвка мустаҳкам, сиртга осонгина қўлланилади.
Латексли шпаклёвка таркибида калцит пломба, акрилат, пластификаторлар, сув, қўшимчалар мавжуд. Фақат ички сувоқлар учун ишлатилади.
Шпакрил – плинтусларни ёпиш ва гипсли сиртларни текислаш учун ишлатилади. Қуруқ хоналарда керамик плиткаларни ёпиштириш учун ҳам фойдаланиш мумкин. Сув билан суюлтирилганда девор ва шифтларни чўтка билан оқлаш учун ишлатиш мумкин.
Универсал акрилли шпаклёвка (Шпаклёвка акриловая универсальная) замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда кимёвий хом ашёлардан тайёрланади. Экалогик тоза. Зич майда заррали тузилишга эга. Наждачка билан осонгина текисланади. Қуригандан кейин усадка бермайди ва ёрилиб кетмайди. Ички хоналар учун ишлатилади. Гипсли, гипсли картон, бетон, ёғоч юзалар, шунингдек, шикастланган штукатуркаларни тузатиш учун ишлатилади. Ҳам қалин, ҳам юпқа қатламларда қўлланилиши мумкин
1 Шпаклевка аралашмалари ва шпаклевка қаватини ўрнатиш ишлари
Шпаклёвка фасадная акриловая намлик ва атмосферага чидамли. Ташқи штукатурка ишларида, бетон, ёғоч ишларда қўлланилади. У мукаммал тўлдириш ва текислаш хусусиятларига эга. Ёрилиб кетмайди, катта мустаҳкамликка эга. Тез қурийди, осон шлифовка қилинади. У юқори пластиклик билан ажралиб туради, ишқаланишга чидамли. Деярли ҳидсиз. Экологик тоза маҳсулот.
Шпаклёвка на основе ПВА. У бетон, асбест-цемент, гипсли ва гипскартонли юзаларни текислаш, шунингдек, ёриқлар ва стиқларни, бўяш ва девор қоғози учун дастлабки ишларни бажаришда ишлатилади. Таркибида моғор ва қўзиқорин пайдо бўлишига тўсқинлик қилувчи кўп миқдорда антисептик қўшимчалар мавжуд. Оптимал ёпишқоқликка эга ва сиртга қулай тарзда қўлланилади. Қуригандан кейин осонгина шлифовка бўлади.
Таркиби. Мастикалар таркибида плёнка ҳосил қилувчи моддалар, тўлдирувчилар (бўр, талк, барит) ва пигментлар (оқ цинк, охра) мавжуд. Қаттиқ плёнканинг таркиби пигментлар ва тўлдирувчи моддаларининг таркибидан 5-12 баравар юқори. Турли хил асосларга эга бўлган бир неча турдаги шпаклёвкалар мавжуд: лакли, мойли, клейли, гипсли шпаклёвкалар, улар мос равишда лаклар, олифлар, табиий клей моддалар ва гипсга асосланган.
Шпаклевка ишларини бажариш учун юзалар тозаланади, силлиқланади, ундаги ёриқлар тўлдирилади, алифланади, ёпасига шпаклевкаланади ва яна бир бориб силлиқланиб чиқилади.
Янги сувалган юзани сувашга тайёрлашда чанг, ифлосликлар, сувоқнинг оқиб чиққан жойлари тозаланади. Бунда ёғоч брусокнинг ён томони билан юза айланма харакат килиб силлиқланади ёки жилвир коғоли махсус мосламадан фойдаланади. Ортиқча жойлар шпател ёки кирғич ёрдамида кўчириб ташланади. Суртиладиган аралашма яхши жойга ишлаш учун ёрикларни шпатель ва махсус пичок билан 450 бурчак остида қирқилади, 2-3 мм ли чуқурликда ўйилади. Мойли бўёқ билан бўяладиган юза алиф мойида грунтланади. Елимли бўёқ суртиладиган юзадаги ёриқларни тўлдиришда гипс - бўр ёки гипс елим коришмаси ишлатилади. Юзани сифатли бўлиши учун иккинчи марта шпаклёвкаланади ва силлиқланади. Шпаклёвкали тўлдирилган ёриқлар қуригандан сўнг бошланади. Елимли шпаклёвка табиий елим ( 5 % эритмаси ) - 1 л, алиф мойи (оксол ) - 50 г, хўжалик совуни - 20 г, бўр - керакли қуюқликка келгунча.



1 Шпаклевка аралашмалари ва шпаклевка қаватини ўрнатиш ишлари

Мойли шпаклёвка - оксол алиф мойи - 1 кг, эритувчи - 100 г, сиккатав - 100 г, хайвон елими ( 10% ли эритмаси ) - 0.2 г, хўжалик совуни - 20 г, майдалаб эланган бўр керакли қуюқликка келгунча солинади.
Бундай шпаклевка тайёрлаш учун алиф мойи эритувчи ва сиккатив билан аралаштирилади.
Бу аралашмага алоҳида тайёрланган совун-елимли эритмани тез аралаштирган ҳолда қуйилади, сўнг бўрни эзиб қўшиб қориштириб керакли қуюқликдаги шпаклёвка ҳосил қилинади.
Шпаклёвкани биринчи қавати 1-1.5 мм да ёгоч шпател ёрдамида суртилади.Шпательни юзага нисбатан 10-15 градус бурчакда ушланади ва бир пайтда иккинчи қўл билан устидан босиб юргизилади. Аввал шпатель горизонталига юргизилса, иккинчи мартада унга перпендикуляр ҳолда ҳаракатлантирилади.



1 Шпаклевка аралашмалари ва шпаклевка қаватини ўрнатиш ишлари

Шпаклевканинг биринчи қатлам қуригач силлиқланади ва елимли бўёқ суртиладиган бўлса купоросли грунт таркиби (бўрсиз) билан ишлов берилади. Агар мойли бўёк суртиладиган бўлса шпаклёвкадан сўнг грунтлаш шарт эмас. Шпаклёвканинг иккинчи қатлами 0.5 мм қалинликда юқоридаги усулда металл шпател билан бажарилади
Шпаклевка шпатель билан қўлда суртиш анча сермеҳнатли жараён ҳисобланади. Иш унумини ошириш учун андавага резинадан тиғ ҳосил қилиб суртиш фойдалидир. Юзани текислаш учун резинали шпателдан ҳам фойдаланилади. Иккинчи шпаклёвкадан сўнг яна юза силлиқланади ва грунтланади.



1 Шпаклевка аралашмалари ва шпаклевка қаватини ўрнатиш ишлари

Қуруқ қурилиш қоришмалари (ҚҚҚ) композицион системани ташкил қилиб, кўп функционал вазифага эга бўлган қуруқ компонентлардан ташкил топган бўлади. ҚҚҚ нинг асосий ташкил қилувчилари қуйидагилар: минерал боғловчи моддалар, тўлдиргичлар, микротўлдиргичлар, модификацияловчи ва пластификацияловчи қўшимчалар.
Қуруқ қурилиш қоришмалари (ҚҚҚ) кўп компонентли бўлишига қарамасдан белгиланган маркани олишни кафолатловчи доимий такибга эга бўлади. Уларнинг таркибида берилган вақт ва ҳарорат режимида ишлашга имконият берувчи пластификацияловчи, гидрофобловчи, сув ушлаб қолувчи ва бошқа турдаги қўшимчалар мавжуд бўлади. Қуруқ қурилиш қоришмаларидан фойдаланиш керакли иш хажми учун зарур бўлган ишчи қоришма порциясини тайёрлаш имкониятларини беради.
Бунда механизациялаш даражаси ошади, ишчиларнинг сони камаяди, ташқи муҳитга зарарли таъсир кўрсатувчи омиллар камаяди.




Download 171.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling