Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти


Download 93.81 Kb.
bet2/3
Sana09.02.2023
Hajmi93.81 Kb.
#1179010
1   2   3
Bog'liq
Mavzu-6

Конгресс (Қурилтой) – МОҚнинг энг йирик ва кенгайтирилган мажлисидир. Унда Олимпия ҳаракати ва спорт турларини ривожлантириш билан боғлик бўлган масалалар муҳокама қилинади. Энг илғор тажрибалар, илмий – тадқиқот натижалари ва муаммоли масалаларга алоҳида ёндашилади, зарур булса, МОҚ аъзолари ва Президенти ҳам сайланади.
Олимпия академияси - Ўзбекистон МОҚига бевосита ёрдам берувчи ва Олимпия ғояларини таргиб килувчи жамоатчилик асосида фаолият кўрсатувчи ташкилотдир.
Халкаро Олимпия академияси 1961 йилда тузилган у Грециянинг Олимп шаҳрида жойлашган ва 170дан ортик мамлакатларда унинг тармоклари, яъни Миллий ОА ташкил этилган. ХОА хар йили бир ҳафталик сессия ташкил этади ва унда фалсафий-гоявий муаммоларга бағишланган маърузалар эшитилиб, семинарлар ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Олимпия академияси - 1987 йил 18 февралда ЎзДавлат спорт қўмитаси ва Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия интситути ташабусси билан УзРОА ташкил килинди. 1993 йил 18 апрелда Ўзбекистон Олимпия академияси (УзРОА) расмий равишда таъсис этилди.
Ёзги Олимпиада ўйинларида Ўзбекистонлик спортчилар илк бор 1996 йили Атлантада (АҚШ) бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларида иштирок этганлар. Ўтган давр мобайнида Атланта, Сидней, Афина, Пекин, Лондон ва Рио-де-Жанейро шаҳарларида ўтказилган. Олимпиада ўйинларида жами 403 нафар юртдошимиз Ватанимиз шарафини ҳимоя қилиб, 9 та олтин, 7 та кумуш ва 18 та бронза медалларига сазовор бўлишган
1996 йил Атланта (АҚШ)
26 – Ёзги Олимпиада ўйиндарида Ватанимиз шарафини 76 нафар спортчиларимиз спортнинг 13 турида ҳимоя қилишган.
Совриндорлар:Армен Богдасаров (дзюдо) – кумуш Карим Тўлаганов (бокс) – бронза. Умумжамоа ҳисобида: 197 давлат орасида 58 – ўринни эгаллаган
2000 йил Сидней (Австралия)
27 – Ёзги Олимпиада ўйиндарида Ватанимиз шарафини 76 нафар спортчиларимиз спортнинг 13 турида ҳимоя қилишган.
Совриндорлар:Мухаммадқодир Абдуллаев (бокс) – олтин
Артур Таймазов (эркин кураш) – кумуш
Сергей Михайлов (бокс) – бронза
Рустам Саидов (бокс) – бронза
Умумжамоа ҳисобида: 199 давлат орасида 42 – ўринни эгаллаган

Download 93.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling