Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти


Download 93.81 Kb.
bet1/3
Sana09.02.2023
Hajmi93.81 Kb.
#1179010
  1   2   3
Bog'liq
Mavzu-6

«Жисмоний тарбия ва спорт мнежменти»

6-Мавзу: Ўзбекистонда олимпия ҳаракатини бошқарилиши


Режа:
1.Ўзбекистон Республикаси Миллий Олимпия қўмитасининг асосий мақсад ва вазифалари.
2.Ўзбекистон Республикаси Миллий Олимпия қўмитасининг Низоми. Унинг таркибий тузилиши: Бош Ассамблея, Конгресс, сессия, ижроқум.
3.Ўзбекистонда Олимпия ва Паралимпия ўйинларининг ривожланиши.
МОҚ – Ўзбекистон Республикаси Миллий Олимпия Қўмитаси 1992 йил 21 январда Тошкент шахрида чакирилган конференцияси карори билан ташкил топган, 1993 йил сентябрь ойида ХОҚнинг 101 сессиясида тасдикланган.
МОҚ таркибига 127 киши ва фахрий аъзоликка 11 киши сайланди.
МОҚнинг биринчи президенти О.И.Назиров кейинчалик С.С.Рузиев президент бўлди, кейинчалик Бобоев М бошқарди. Хозирда МОҚ президенти – Рустам Шоабдураҳмонов (2019-2022).
МОҚнинг манзили - Тошкент шахри.
МОҚ – бу мунтазам фаолият кўрсатувчи хукумат ташкилотидир
МОҚ вазифалари: Олимпия қоидалари ва Низомнинг бажарилишини таъминлаш; Бош Ассамблея қарорини амалга ошириш; МОҚ Ассамблеяси кун тартибини тайёрлаш; молиявий хужжатларни таъминлаш ва жавобгарлик; йиллик ҳисобот тузиш; Идора ишлари, ахрив сақлаш масъулияти ва хоказолар.
МОҚ комиссиялари – ЎзР МОҚ Ижроия қўмитаси қошида 10 дан ортиқ турли комиссиялар иш олиб боради. Улар асосан, олимпия ҳаракати билан боғлиқ бўлган ташкилий, тайёргарлик, илмий - назарий ёрдам, тарғибот, халқаро алоқалар ва бошқа соҳаларда фаолият кўрсатади.
ЎзР МОҚ Президенти, унинг ёрдамчиси, Ижроқум аъзолари Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси, спорт жамиятлари, уюшмалари, ассоциациялари билан бевосита ҳамкорликда иш олиб боради.
МОҚ Низоми - МОҚ ўз амалий фаолиятида олимпия хартиясига мувофиқ ишлаб чиқилган уставга (у МОҚнинг расмий коидалари, тушунтиришлар ва йуриқномани уз ичига олади) амал килади.
Бош ассамблея - МОҚнинг Олий органи булиб, у одатда бир йилда бир марта чақирилади.
Ассамблеялар орасидаги давр ичида давлатимизда Олимпия ҳаракатига раҳбарлик қилиш МОҚ ижроия комитаси томонидан амалга оширилади. Унинг таркибига президент, 4 вице-президентлар, бош котиб ва 18 аъзо киради. Улар 4 йил муддатга сайланади.

Download 93.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling