1.2.6--шакл . «Шанхай индекси» асосида ОТМларнинг автономия даражаси
Юқоридаги жадвалда ОТМларнинг автономлиги ва мамлакатнинг инновацион фаолияти ўртасидаги ижобий боғлиқлик кўрсатилган. АҚШ инновацион фаолияти натижалари бўйича Шанхай индексида етакчи бўлгани учун бу жадвалга киритилмаган ва бу давлатдаги олий таълим тизиминининг ўзига хос жихатлари таҳлил қилинганда, инновацион фаолият соҳасида етакчилик қилишига ёрдам берган қуйидаги омилларни келтирилади:
Америка Қўшма Штатларида олий таълимнинг марказлашган тизими йўқ. Олий таълимни тартибга солишда Федерал ҳукуматнинг роли жуда чекланган. Aмерика Қўшма Штатларида, олимлар ва ўқитувчилар Франция ёки Германияда бўлгани каби давлат идоралари ходимлари ҳисобланмайди.
давлат ва хусусий ОТМларни қарорлари ташқи ваколатли органлар томонидан тасдиқланиши талаб қилмайдиган Васийлик Кенгаши бошқаради.
олий таълимни давлат томонидан молиялаштирилишининг қисқартирилиши тадқиқотлар учун ажратиладиган молиялаштириш ва муваффақиятли ўқитувчилар учун рақобатнинг кучайишига олиб келди. ОТМлар деярли барча соҳаларда бир-бири билан рақобатлашади. Профессор-ўқитувчилар тадқиқотларга ажратиладиган федерал грантлар учун рақобатлашишса, талабалар стипендиялари ёки илмий-тадқиқот стипендиялар учун рақобатлашадилар. Шундай қилиб, муваффақиятли бўлишга қарамай, Aмерика университетлари эришилган ютуқлардан мағрурланиб, хотиржамликка берилмадилар, аксинча, мудом рақобат муҳитида қолдилар ва буларнинг барчаси охир-оқибатда, университетларни ўз молиявий ресурсларидан янада самарали фойдаланишга олиб келди.
Адабиётлар
Осипов, А. М. Общество и образование: лекции по социологии образования. — Новгород: Изд-во НовГУ, 1998. – С.204.
Педагогика: учебное пособие для студ. пед. учеб, заведений / под ред. В. А. Сластенина, И. Ф. Исаева, А. И. Мищенко, Е. Н. Шиянова. — Москва.: Школа-Пресс, 1997. —С. 512.
Педагогическое образование в университете: контекстно-биографический подход: монография / под ред. А. Л. Гаврикова, М. Н. Певзнера. — Великий Новгород: Изд-во НовГУ, 2001, —С. 300.
Do'stlaringiz bilan baham: |