Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси гендер тенглиги комиссияси
Download 1.84 Mb.
|
{28.09.2022. Халқаро
- Bu sahifa navigatsiya:
- ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА СУБСТАНТИВ БОШҚАРИШ МЕХАНИЗМЛАРИ
АДАБИЁТЛАР
Большой толковый социологический словарь. COLLINS. Т. 1. – М.: «АСТ», 1991. –C. 182. Шабурова О.В. Гендер. // Современный философский словарь. / Под общ. ред. доктора философских наук, профессора В.Е.Кемерова. – Лондон, Франкфурт-на- Майне, Париж, Люксембург, Москва, Минск: «Панпринт», 1998. –С. 180–183. Бок Г. История, история женщин, история полов. // «Женщина, мужчина, семья», 1994, №6. –C. 170–200. ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА СУБСТАНТИВ БОШҚАРИШ МЕХАНИЗМЛАРИ Азамов Жасур Қўқон давлат педагогика институти доценти, (PhD) Ҳозирги кунда ривожланган давлатларнинг олий таълим тизимида субстантив бошқариш ва тартибга солиш билан боғлиқ бошқарув тамойиллари оммалашиб бормоқда. Aмерика Қўшма Штатларининг бир қатор штатларида давлат олийгоҳлари фаолиятини тартибга солиш ваколатига эга бўлган Васийлик Кенгаши фаолияти йўлга қўйилган. Ўтган асрнинг иккинчи ярига келиб Қўшма Штатларнинг кўплаб ОТМларида институционал бошқарув модернизация қилинди, институционал даражадаги Васийлик Кенгашларини ташкил этилди ва ушбу Кенгашларга тезкор аралашув ҳуқуқи асосида кўплаб масалаларни ҳал қилиш ваколати ва масъулиятни топширилди. Буюк Британия олий таълим муассасаларида маъмурий ва бошқарув тузилмаларини ривожлантириш масалалалри одатда ички масалалар доирасида ҳал этилади ва давлат сиёсатининг бир қисми сифатида қаралмайди. ОТМ фаолиятини ташкил этишнинг континентал модели янада кенг тарқалган мамлакатларда бошқарув режими қонун билан белгиланади, шунинг учун уни институционал даражада ўзгартириш қийин. Айнан шу сабабли Европа ва Жанубий Америкадаги ОТМлар ўзининг ички бошқарув тузилмасини рақобат муҳити шароитига мослаштиришда қийинчиликларга дуч келмоқда. Бундан келиб чиқадики, яқин келажакда бу мамлакатлар ҳукуматлари ОТМлар фаолиятини сезиларли даражада субстантив дерегуляциялаш чораларини кўришлари керак бўлади. Европа мамлакатларида бир қатор олий таълим соҳасида давлат сиёсати аллақачон ОТМлар бошқарув ислоҳотларини рағбатлантиради, ҳар бир олийгоҳ ўз бошқарув тузилмасини ишлаб чиқиш ҳуқуқига эга эканлиги давлат томонидан кафолатланади. Мисол учун, Австрия Васийлик институционал кенгашларининг америкача моделини кўриб чиқмоқда, чунки мазкур давлатнинг таълим вазирлиги ОТМларга янада каттароқ ваколатларни сақлаб қолиш йўлларини қидирмоқда. Бугунги кунда ортиб бораётган рақобат муҳитида ОТМлар ички бошқарув тузилмаларини, очиқ академик дастурларни, маъмурий ва молиявий фаолиятни амалга ошириш эркинлигини бериш қанчалик жуда муҳим эанлигини кўрсатмоқда. ОТМлар фаолиятининг барча жиҳатларини тартибга солишга зарурат ортиб бормоқда. Шу билан бирга, бир йўналишда давлат тасарруфидан чиқариш бошқа йўналишда талабчанликни тартибга солинишига эҳтиёж туғдириши мумкинлигини ёддан чтқармаслик керак. Шундай қилиб, давлат тасарруфидан чиқариш муқаррар равишда олий таълим сифатини таъминлаш зарурати билан боғлиқ. Олий таълим муассасасининг автономияси унинг фаолияти самарадорлигини ва мамлакатнинг иқтисодий ривожланиши ва барқарорлигини, инновацион фаоллигини баҳолашнинг энг муҳим омилларидан биридир. Жаҳон амалиётида мамлакатнинг инновациялар соҳасидаги муваффақиятини икки хил индекс – Олий таълим муассасаларининг ишлаш самарадорлиги даражасини баҳоловчи «Шанхай индекси» орқали ва мамлакатларнинг давлат ва хусусий секторларида инновацион ривожланиш – «Инновацияларнинг глобал таблоси»нинг умумий даражаси асосида баҳоланади. «Шанхай индекси» мамлакатларда Нобел мукофоти лауреатларини, олий таълим муассасаларидаги профессор-ўқитувчилар салоҳияти, нашр қилинган илмий ишлар, олинган иқтибосликлар натижасида аниқланади ва дунёдаги 500та энг юқори олий ўқув юртлари рейтингига аниқланади. «Инновацияларнинг глобал таблоси» индекси учламчи патентлар сонини, олий таълимнинг илм-фан ва техника, технология ривожидаги улушини, ОТМлар битирувчиларининг меҳнат бозоридаги рақобатбардошлиги, технология улуши, нашр қилинган илмий ишлар сони ва информацион технологияларга қилинган сарфларни аниқлашга асосланган. Қуйида ОТМ кўрсаткичлари ва уларнинг автономия даражаси билан турли мамлакатларда инновацияларнинг умумий ривожланиши ўртасидаги муносабатни кўрсатувчи жадваллар келтирилган. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling