Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси гендер тенглиги комиссияси


Download 1.84 Mb.
bet50/78
Sana15.02.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1201365
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   78
Bog'liq
{28.09.2022. Халқаро

АДАБИЁТЛАР

  1. Ушинский К.Д. Проблемы педагогики. Москва.: 2002. С.125.

  2. Файзулина С. Ўқувчи-ёшларнинг эстетик тарбияси. – Т.: Ўқитувчи, 1981. –Б.120.

  3. Фатхуллаев Р.С. ХIХ асрнинг иккинчи ярми ХХ асрнинг 80-йилларида Ўзбекистон амалий-безак санъатидаги тасвирий мавзулар. – Т.: 2000. –Б.170.

ФАЛСАФИЙ АНТРОПОЛОГИЯДА МУҲАББАТ КАТЕГОРИЯСИ
Асатуллоев Иномжон Абобакир ўғли
Фарғона давлат университети доценти,
фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)


Аннотация: Мазкур мақолада машҳур ғарб мутафаккири Эрих Фроммнинг қарашлари асосида муҳаббат шакллари таҳлил қилинган. Шунингдек, мақолада муҳаббатнинг Ғарб фалсафий фикрида талқин қилиниши ва унинг фалсафий антропологик таҳлили баён қилинган.
Калит сўзлар: муҳаббат, қалб, жон, руҳ, руҳий қувват, инсон қалби, маънавий-руҳий олам, руҳият, фалсафий антропология.

Бугунги кунда ижтимоий онгда бошқа одамларга бўлган муҳаббат – фазилат, ўзини севиш эса гуноҳдир, деган фикр кенг ёйилган. Мен ўзимни қанчалик севсам, бошқа одамларни шунчалик севмайман, ўз-ўзига бўлган муҳаббат эгоизмдан бошқа нарса эмас, деб ҳисобланади. Зигмунд Фрейднинг фикрича, муҳаббат - бу, либидонинг намоён бўлиши, агар у бошқа одамларга қаратилган бўлса, бу – муҳаббатдир, агар инсоннинг ўзига қаратилган бўлса, бу ўзига бўлган муҳаббатдир. Бинобарин, муҳаббат ва ўз-ўзига бўлган муҳаббат бир-бирини истисно этади: биринчиси қанча кўп бўлса, иккинчиси шунча оз бўлади. Агар ўзини севиш ёмон бўлса, ўзини севмаслик, худбин бўлмаслик – фазилатдир.


Муҳаббатнинг тенглар ўртасидаги шакллари бўлган қардошлик ва жинслараро муҳаббатга зид равишда она ва бола ўртасидаги алоқадорлик ўз табиатига кўра тенгсизлик бўлиб, улардан бири ёрдамга муҳтож, иккинчиси эса ёрдам кўрсатади. Фромм «оналик муҳаббати ўзининг альтруистик, беғараз характерига кўра муҳаббатнинг олий тури ва барча эмоционал алоқалар ичида энг муқаддаси», - деб ҳисоблайди[1;171]. Беғараз характерига кўра она муҳаббати бир томондан энг гўзали бўлса, бошқа томондан мудом жазоланувчисидир.
Она муҳаббатининг моҳияти боланинг онадан ажралишга бўлган истагини юзага келтиради. Унинг жинслараро муҳаббатдан асосий фарқи шундаки, унда икки инсон ягона бўлиб қолади. Оналик муҳаббатида ягона бўлган икки одам (она ва бола) бир-биридан бошқа-бошқа бўлиб ажралади. Она муҳаббатининг айни шу босқичи беғаразликни, севимли фарзанд бахти учун ҳамма нарсани бериш қобилиятини талаб этади. Фромм фикрича, ҳақиқий севувчи она учун бахт олишда эмас, балки беришда, бола ўзидан ажралаётган вақтда ҳам севувчи она бўлиб қолаверади. Ўсиб борувчи болага бўлган оналик муҳаббати ўзи учун ҳеч нарса талаб этмайдиган муҳаббат бўлиб, муҳаббатнинг инсон эришиши мумкин бўлган энг оғир шаклидир[1;172]. Севувчи онанинг вазифаси болани ўзидан ажралишини ҳис этишга тайёр турибгина қолмай, бола ўзидан ажралганидан кейин ҳам уни севишда давом этишидир. Бола муҳаббати «Севганлари учун мен ҳам севаман» деган принципга асосланади. Етук муҳаббат эса: «Севганим учун мени севадилар» -деган принципга асосланади. Чала, хом муҳаббат: «Менга зарур-керакли бўлганинг учун севаман!» – дейди. Етук муҳаббат айтади: «Сени севаман, шу боис менга кераксан!»[1;163]. Муҳаббатнинг барча турлари асосини муҳаббатнинг энг фундаментал тури – биродарлик муҳаббати ташкил этади. Эрих Фромм биродарлик муҳаббати деганда қайсидир инсоний мавжудотга нисбатан маъсулият, ғамхўрлик, ҳурмат ва бошқа инсонни яқиндан билишни, ҳаётда унга кўмаклашишни тушунади. «Биродарлик муҳаббати бутун инсон зотига бўлган муҳаббат; унга хос муҳим хусусият ғаразгўйликнинг асло мавжуд бўлмаслигидир. Биродарлик муҳаббатида барча одамлар билан бирликни ҳис этиш, инсоний бирдамлик, инсоний бирлашишни ҳис этиш мавжуд. Биродарлик муҳаббати биз ҳаммамиз бир одаммиз, деган ҳис-туйғуга асосланади. Бу ерда истеъдод, маълумот, билим ҳисобга олинмайди, бу ерда муҳими - ҳамма одамлар учун умумий бўлган инсоний моҳиятнинг ўхшашлигидир»[1;169]. Демак, биродарлик муҳаббати инсонни шунчаки инсон бўлганлиги учун қадрлаш ва яхши кўриш тамойилига асосланади.
Агар инсон бошқа бировни қалбан билса, улар бир-бирини фарқловчи жиҳатларнигина билади, лекин унинг моҳиятига чуқурроқ кириб борса, умумийлигини, ўхшашлигини, биродарлигини билади, деб айтади Эрих Фромм. «Инсон сифатида бизнинг ҳаммамиз ёрдамга муҳтожмиз. Бугун мен, эртага сен ёрдамга муҳтожсан. Бироқ ёрдамга бўлган эҳтиёж бир одам ношуд, бошқаси кучли эканлигини англатмайди. Ёрдамга муҳтожлик – бу вақтинчалик ҳолат. Ўз кучинг билан иш кўриш қобилияти – бу доимий ва умумий ҳолат. Ёрдамга муҳтож инсонга ҳамдардликни ҳис этган инсон ўз аксини ҳам севишни ўрганади; у ўзини севар экан, шунингдек, ёрдамга муҳтож бўлган ожиз, ҳимоясиз инсоний мавжудотни ҳам севади»[1;170]. У қардошлик муҳаббати тенглар ўртасидаги муҳаббат бўлса, она муҳаббати ёрдамга муҳтож бўлган болага муҳаббат эканлигини, жинслараро муҳаббат эса, у ягона одам билан тўла қўшилишни ташналик билан талаб этишини илгари суради. Жинслараро муҳаббатнинг ўзига хос томони алдамчи шакл эканлигида. Аввалги икки муҳаббат турлари ўртасидаги умумийлик шундаки, улар ўз табиатига кўра битта одамни севиш билан кифояланмайди.
Мутафаккирга кўра, бирор одамга бўлган муҳаббат бу шунчаки кучли туйғу эмас, балки қатъият, онгли танлов, берилган ваъда бўлиб, агар муҳаббат фақат ҳис-туйғу бўлса эди, бир-бирини абадий севиш учун берилган ваъда бўлмас эди. Демак, Фромм фикрларидан шуни билиш мумкинки, бир томондан жинслараро муҳаббат ноёб индивидуал майл, иккинчи томондан, ирода акти эканлиги келиб чиқади.
Жамият шундай ташкил этилиши керакки, инсоннинг социал, севувчи табиати унинг социал ҳаётидан ажралмасин, балки у билан қўшилсин. Биз юқорида кўрсатишга интилганимиз муҳаббат инсоннинг ҳаётий муаммоларига берилган соғлом ва қониқарли жавоб эканлиги тўғри бўлса, муҳаббатнинг ривожланишига тўсқинлик қиладиган ҳар қандай жамият инсон қалбининг асосий эҳтиёжларига зид бўлганлиги туфайли охир-оқибатда таназзулга учрайди.
Хулоса қилганда, муҳаббат тафаккур орқали дунёни тушуниш бўлса, фаолиятда спонтанлик ва ўзликни намоён бўлиши, ҳиссиёт талқини бўйича инсон табиат ва жамият билан бутунлик ва бирликни ҳис қилишдир. У инсон мавжудлиги муаммосига қониқарли ягона жавобни бера олади. Бирор одамга бўлган муҳаббат бу шунчаки кучли туйғу эмас, балки қатъият, онгли танлов, берилган ваъда ҳисобланади.

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling