Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси гендер тенглиги комиссияси


Download 1.84 Mb.
bet49/78
Sana15.02.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1201365
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   78
Bog'liq
{28.09.2022. Халқаро

АДАБИЁТЛАР

  1. Қуронов М. Болам бахтли бўлсин, десангиз (Ота-оналар учун). – Тошкент.: Маънавият, 2013. – Б.153.

  2. Қодирова З. Ўзбекистон жамияти ҳаётининг барча соҳаларини ислоҳ қилишда ёшларнинг ижтимоий фаоллиги. Фалсафа фанлари д-ри... дис. –Т., ЎзФА Фалсафа ва ҳуқуқ инс-ти, 1999

  3. Қуранбоев Қ. Давлат бошқарув кадрлари тизими: шаклланиш ва ривожланиш муаммолари (Сиёсий-ижтимоий жиҳатлари). Сиёсий фанлар доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация автореферати. –Тошкент ДЖҚА, 2008. –Б.250.

ЎҚУВЧИЛАРДА АККУЛЬТУРАТИВ КЎНИКМАЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ


Раимов Абдулхамид
Тошкент ахборот технологиялари университети
Фарғона филиали тадқиқотчиси


Ўқувчиларда аккультуратив кўникмаларни ривожлантириш моделини ишлаб чиқишда рефлексив ва аксиологик ёндашувларни қўллаш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Аккультуратив кўникмаларни ривожлантиришда рефлексив ёндашувни қўллаш ўқувчи ва ўқитувчининг фаол ҳамкорлигини йўлга қўйиш, ўқувчининг индивидуал имкониятларини рўёбга чиқаришга имкон беради.
Рефлексив ёндашувнинг асосий тамойилларига қуйидагилар киради:

  • ўз-ўзини англаш тамойили. Айнан ўз-ўзини англаш орқали ўқувчиларнинг жамият томонидан қўйилаётган ахлоқий ва маданий муносабатлар ва маданиятлараро муносабатлар билан ўзининг эҳтиёжлари, имкониятлари ва қобилиятларининг ўзаро мослигини англаш, мустақил, ижодий ва яратувчанлик фаолиятига тайёргарлик имконини беради;

  • ўз-ўзини намоён этиш тамойили. Ахлоқ меъёрлари доирасида ўзининг ахлоқий нуқтаи назарини асослаш, маданий муносабатларда, бошқа миллат ва элатлар билан муносабатларда ахлоқийликка риоя қилишда ташаббускорлик кўрсатиш ўз-ўзини намоён этиш қобилиятини ривожлантиради;

  • ўз-ўзини назорат қилиш тамойили. Мазкур тамойил ўқувчиларнинг ўз хатти-ҳаракатларини чуқур таҳлил этиш, асослаш ва умумлаштириш; маълум бир вазият билан боғлиқликда маълум ва номаълумнинг мавжудлиги, қандай маданий муносабатларни муҳимлиги, аккультуратив кўникмаларни ривожлантиришда қўшимча қандай тарихий билимларга эга бўлиш зарурлигини англашни талаб этади.

Тадқиқот предмети билан боғлиқликда аксиологик ёндашув ўқувчиларда аккультуратив кўникмаларни ривожлантиришга доир қадриятлар тизимини шакллантириш нуқтаи назаридан муҳим аҳамият касб этади.
Ўқувчиларда аккультуратив кўникмаларни ривожлантиришнинг самарали ёндашувларига қуйидагиларни киритиш мумкин:

  • тизимли-жараёнли ёндашув тадқиқотнинг умумий асоси сифатида илмий изланиш мантиғини акс эттирувчи муаммони қўйиш, асосий ва локал мақсадларни аниқлаштириш, қарама-қарши фикрлар ва нуқтаи назарларни айнанлаштирувчи қоидалар билан тавсифланади ҳамда ўқувчиларда аккультуратив кўникмаларни ривожлантириш моделини ишлаб чиқишни таъминлайди;

  • аксиологик ва рефлексив ёндашувлар стратегиянинг назарий-методологик асоси сифатида назарий тадқиқот йўналишларини аниқлаб беради, унинг умумий кўринишини акс эттиради. Мазкур ёндашувлар қадриятлар тизимини аниқлаш ҳамда ўқувчиларда аккультуратив кўникмаларни ривожлантириш тизимида қайта алоқани таъминлашга имкон беради;

  • шахсий-фаолиятга йўналтирилган ёндашув қўйилган мақсадга эришиш учун педагог ва ўқувчилар фаолиятини ташкил этиш механизми ва тартиб-қоидаларини аниқлаш, ўрганилаётган ҳодисадан амалий фойдаланишнинг ўзига хосликларини очиб беришга йўналтирилган амалий-йўналтирилган тактика сифатида намоён бўлади.

Ҳар бир методологик ёндашув қўйилган мақсадни амалга оширишга имкон берувчи маълум бир тамойиллар тизими билан боғлиқ. Тамойил деганда педагогик моделлар, тизим кабиларни ишлаб чиқиш жараёнига қўйиладиган талаблар, бошланғич қоидалар тушунилади. Тамойиллар тадқиқ этилаётган йўналишни шакллантиришга доир объектив талабларни акс эттиради.
Тадқиқот доирасида кўриб чиқилаётган тизимли ёндашувнинг асосий тамойили ўқувчиларда аккультуратив кўникмаларни ривожлантириш тизимини ҳам яхлит, ҳам қисмлар (блоклар) йиғиндиси сифатида таҳлил этишни талаб этувчи яхлитлик тамойилидир. Ўқувчиларда аккультуратив кўникмаларни ривожлантириш моделини ўзаро алоқадор блок ва элементлар йиғиндисидан ташкил топган тизими сифатида кўриб чиқиш мумкин. Мазкур тамойил нафақат таълим олувчининг алоҳида хатти-ҳаракатга муносабатини кўриш, балки уни яхлит оламнинг бир қисми сифатида алоҳида воқеликни идрок этишга ўргатишга ҳам имкон беради.
Тадқиқот жараёнида тизимли-жараёнли ёндашувдан ўқувчиларда аккультуратив кўникмаларни ривожлантиришда кенг фойдаланилди. Бу эса, тадқиқ этилаётган педагогик ҳодисани моделнинг ҳар блокида содир бўлаётган тузилмалар, компонентлари, функционал алоқадорлик ва уларни бошқариш нуқтаи назаридан яхлитликда тасаввур қилиш имконини берди. Айнан тизимли ва жараён билан алоқадор ёндашув синтези асосида ўрганилаётган муаммонинг объектив ва тўлиқ манзарасини ҳосил қилиш мумкин. У босқичма-босқичлилик, бошқарувчанлик ва натижавийлик билан тавсифланади.
Аксиологик ёндашувнинг асосий тамойиллари сифатида қуйидагилар аниқлаштирилди:

  • шахсда қадриятлар тизимини шакллантиришни талаб этувчи ижтимоий ва шахсий омилларни интеграциялаш тамойили. Мазкур тамойил ўқувчиларда аккультуратив кўникмаларни ривожлантиришда ижтимоий ва шахсий қадриятларни уйғунлаштириш, улар ўртасидаги яхлитликни таъминлашни талаб этади;

  • ижтимоий фаоллик тамойили. Мазкур тамойил ўқувчиларда аккультуратив кўникмаларни ривожлантириш учун муҳим ва зарур аҳамиятга эга бўлиб, жамиятда, шу жумладан, ижтимоий тармоқларда содир бўлаётган объектив ўзгаришлар билан боғлиқлик ўқувчиларда толерант маданий муносабатларга тайёргарликни шакллантиришни талаб этади.

Юқорида баён этилган фикрларга асосланга ҳолда хулоса қилиш мумкинки, рефлексив ва аксиологик ёндашув ўрганилаётган жараённи мазмунан тўлиқ баён этишни белгилаб беради, ўқувчиларда аккультуратив кўникмаларни ривожлантиришни самарали режалаштириш, ташкил этиш ва ташхис этишни таъминлайди.
Ташкилий нуқтаи назардан шахсий-фаолиятга йўналтирилган ёндашувни қўллаш зарурати қуйидаги қоидаларга асосланишни тақозо этади:

  • ўқувчиларда аккультуратив кўникмаларни ривожлантиришнинг ўзига хослиги шахснинг индивидуаллигини ҳисобга олишни талаб этади;

  • ўқувчиларда аккультуратив кўникмаларни ривожлантириш мазмунининг асоси ва амалий йўналиши сифатида юзага чиқади;

  • шахсий-фаолиятга йўналтирилган ёндашув шахснинг асосий сифатлари ва ўзига хос хусусиятларини тўлиқ таҳлил этишга имкон беради.

Ана шу тарзда, шахсий-йўналтирилган ёндашув ўқувчиларда аккультуратив кўникмаларни ривожлантириш жараёнининг методик таъминотини ишлаб чиқишнинг асосини ташкил этади. Мазкур методологик ёндашув қуйидаги тамойилларга асосланишни талаб этади:

  • ҳамкорлик тамойили. Мазкур тамойил педагог ва талабанинг тенг ҳуқуқли ҳамкор сифатидаги фаолиятини ташкил этади.

  • субъективлик тамойили. Ушбу тамойил ўқувчининг мустақил равишда аккультуратив кўникмаларни ривожлантиришга доир билим ва тажрибани эгаллаши, толерант муносабатларда шахсий позицияга эга бўлишини талаб этади.

  • мустақиллик тамойили. Мазкур тамойил ўқувчиларнинг мустақил равишда аниқ мақсад асосида акультуратив муносабатларга тайёрланишни тақозо этади.

Шахсий-фаолиятга йўналтирилган ёндашув мазмунли-жараёнга доир блокнинг асосини ташкил этади.
Когнитив компонент ўзида бир нечта ўзаро бир-бири билан алоқадор элементларни қамраб олади: 1) ўзлаштириш; 2) қўллаш; 3) умумлаштириш. У санаб ўтилган жараёнларни ўзаро алоқадорлигини кўрсатиб беради, уларнинг моҳияти ва мазмунини очиб беради.
Фаолиятга доир компонент қуйидаги уч элементни ўзида акс эттиради: 1) кўмаклашиш; 3) қўллаб-қувватлаш; 3) маслаҳат бериш. У мазкур жараёнларнинг алоқаси, уларнинг мазмун-моҳияти, амалга ошириш йўлларини очиб беради. Аккультуратив кўникмаларни ривожлантиришнинг профилактик усулларини ўзлаштиришда ўқувчиларга кўмаклашиш, мунозара, ўйин кабилардан фойдаланиш; ўқувчиларда аккультуратив кўникмаларни ривожлантиришга доир фаолият жараёнида ўз-ўзини мустақил намоён этиш учун маслаҳатлар бериб бориш муаллифлик ўқув лойиҳаларини ишлаб чиқиш, гуруҳий мунозараларда иштирок этиш, кейс топшириқларини бажариш жараёнида амалга оширилади.

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling