Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси гендер тенглиги комиссияси
-шакл. Таълимнинг глобаллашуви шароитида олий таълим муассасаларининг мақоми
Download 1.84 Mb.
|
{28.09.2022. Халқаро
1-шакл. Таълимнинг глобаллашуви шароитида олий таълим муассасаларининг мақоми
Бугунги кунда «академик глобаллашув» натижасида олий таълим муассасалари чет давлатлардан келаётган шартнома асосида таҳсил олаётган талабалар учун курашда фаол иштирок этишга ундамоқда. Янги рақобат муҳитида олий таълим муассасалари томонидан ўрнатилган тартибга солишнинг янги механизмларини ўрганишдан олдин, мавжуд тартибга солиш тизимининг хусусиятларини ва уни ислоҳ қилишнинг сабабларини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ бўлади. Таълимнинг глобаллашуви шароитида чет мамлакатларда таълим олиш анча осонлашди. Бу эса глобал талаба алмашинуви ва ҳамкорлик алоқаларининг кенгайишига имкониятларни кенгайтирди. Бу эса, маданий муносабатларнинг кенгайиши, маданиятлараро мулоқотга киришишда талабаларда маълум бир кўникмаларни шакллантириш зарурати юзага келди. Шу билан бирга кўплаб давлатларда хорижда таълим олиш учун талабаларни қўллаб-қувватлашга оид грантлар ва моддий раҳбатларнтириш ишлари молиялаштирилмоқда. Хорижда ўқиш учун молиялаштиришдан фойдаланиш имкониятини кенгайтириб бориш чора-тадбирлари амалга оширилмоқда. Скандинавия мамлакатлари, Австрия, Греция ва Голландияда хорижда даража олиш бўйича тўлиқ дастурни ўқиётганлар учун талабаларга ёрдам тизими жорий этилди ёки жорий этилмоқда. Фландриядаэътироф этилган Голландия олий таълим муассасалари томонидан таклиф этилаётган дастурлар бўйича давлат кўмагини олиш имконияти мавжуд. Бугунги глобал таълим маконида ОТМлар фаолиятининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, ходимларга алоҳида талаблар қўядилар ва кадрларни танлашнинг махсус тизимини муттасил такомиллаштириб боришга мажбурдир. Бундан ташқари, ОТМлар кўпинча интеллектуал кадрлар ўртасида рақобат юқори бўлган халқаро бозорда иштирок этувчи ягона давлат муассасалар ҳисобланади ва кадрларни самарали танлаш учун, саралаб олинган кадрларга иш ҳақи ва имтиёзлар ҳажмини аниқлаш учун ОТМ эркинлигига асосланувчи мослашувчан кадрларни танлов тизимига эҳтиёж сезмоқда.Умуман олганда, янгича рақобат муҳитини юзага келиши ОТМлардан янада мослашувчан ва креатив бўлишини талаб қилмоқда. Бунинг натижасида, кўплаб мамлакатларда олий таълим тизими ва муассасаларининг маъмурий ва илмий қарорлари учун жавобгарликни институционал даражага етказиш орқали процессуал тартибга солишга самарадорлиги ортиб бормоқда. Шу билан бирга, давлат назоратини қисқартириш ОТМларнинг илмий фаолияти натижалари асосида ҳисобдорликнинг инновацион шаклларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни ҳам талаб эта бошлайди. Хулоса қилганда, бугунги глобаллашув шароитида таълимда ҳам глобал ўзгаришлар кузатилмоқда. Таълимни глобаллашув жараёнларига мослаштириш, унга инновацион стандартларни жорий этиш учун инновацион ёндашувларни олиб кириш билан бирга бошқарув тизимини ҳам ислоҳ қилиш, унга янгича принципларни жорий этиш зарурати ҳам ортиб бормоқда. Бугунги кунда олий таълим бошқарувига янгича тамойлиллар сифатида институтционал автономиянинг таркибий қисмлари сифатида академик ва молиявий автономия шаклланмоқда ва самарадор жиҳатларини ўзида намоён қилмоқда. Шундай экан, олий таълим тизимини ислоҳ қилишни мақсад қилган ҳар бир мамлакат ўзининг олий таълим бошқарувига мазкур тамойилларни жорий этиш мақсадга мувофиқ бўлади. Адабиётлар Altbach, Philip G. 2004. “The Costs and Benefits of World-Class Universities.” Academe 90 (1, January-February). Retrieved April 10, 2006, from http://www.aaup.org/ AAUP/pubsres/academe/2004/JF/Feat/altb.htm. Гельмголц Г. Об академической свободе в немецких университетах//Отечественные записки,2003. №6.(15). – С. 29-33 Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling