Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси гендер тенглиги комиссияси


оила иқтисодига оид компетенцияларни такомиллаштиришДА


Download 1.84 Mb.
bet55/78
Sana15.02.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1201365
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   78
Bog'liq
{28.09.2022. Халқаро

оила иқтисодига оид компетенцияларни такомиллаштиришДА фанлараро алоқадорлик


Нурматова М.И., ҚДПИ, мустақил тадқиқотчи


Аннотация: Мақолада педагогик таълим жараёнида талабаларда оила иқтисодига оид компетенцияларни такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари ва устувор тамойиллари ёритилган.
Калит сўзлар: оила иқтисоди, компетенция, оилавий даромад, фанлараро алоқадорлик, эҳтиёж, оила бюджети,томорқа хўжалиги, ёрдамчи хўжалик, истеъмол эҳтиёжи, озиқ-овқат, кийим-кечак, мулк, маиший ва коммунал хизматлар, кундалик харажатлар.

Олий таълим муассасаларида таълим олаётган талабалар ёш хусусиятларига кўра ўз оиласига эга ёки оила қуриш арафасида турган шахс саналади. Шу сабабли улар оила иқтисоди ва уни самарали юритишга оид компетенцияларга эга бўлишлари зарур. Бозор ишлаб чиқаришига асосланган, кучли рақобат мавжуд, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжлар тури, кўлами ортиб бораётган мавжуд шароитда мазкур талаб ўзига хос долзарблик касб этмоқда. ОТМда ташкил этиладиган умумий ўқув жараёни, шу жумладан, педагогик таълим талабаларнинг оила иқтисодиёти, уни самарали йўлга қўйиш, оилавий даромад ва харакатлар ўртасида ўзаро мутаносибликни таъминлаш, қўшимча даромад манбаларини яратишга оид билим, малака,компетенцияларини ривожлантиришга ёрдам бера олиши зарур.


Педагогик таълим жараёнида талабаларда оила иқтисодига оид
компетенцияларни такомиллаштириш давомийлиги бакалавриат ёки магистратура даврини ўз ичига олган муддатда аниқ мақсад асосида изчил, узлуксиз ва тизимли ташкил қилинадиган педагогик фаолият жараёни саналади. Жараённи ташкил қилишда асосий субъектлар педагогик туркум фанларининг педагогларидир. Уларнинг нафақат педагогик, балки иқтисодий билим асосларига оид билимлари, оила иқтисодиётини самарали ташкил этиш борасидаги назарий ва амалий иш тажрибалари кутилган натижани қўлга киритишга имкон беради. Қолаверса, педагогик туркум фанларининг бир қатор фанлар – “Иқтисодий билим асослари”, “Технология”, “Амалий санъат”, ҳуқуқ ва математика фанларининг педагоглари билан ўзаро ҳамкорликлари назарда тутилаётган жараённинг самарали кечишида муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, талабаларда оила иқтисодига оид компетенцияларни такомиллаштиришда педагогик туркум фанлари ўқитувчиларининг ўз устида ишлаши, мустақил равишда иқтисодий билимларни ўзлаштириш тажрибаси ҳамда таҳлил қобилиятига эгалиги ҳам кўзда тутилаётган жараёнининг муайян изчилликда кечиши ва натижадор бўлишини кафолатлайди.
Педагогик таълим жараёнида талабаларда оила иқтисодига оид компетенцияларни такомиллаштириш уч йўналишда амалга оширилди:
биринчи йўналиш – таълим тизимида шахснинг иқтисодий билим, кўникма, малака ва тажрибага эга бўлиши учун ўқитиш ишларини ташкил қилиш;
иккинчи йўналиш – шахс томонидан ўқитиш жараёнида ўзлаштирилган иқтисодий билим, кўникма, малака ва тажрибани бойитиш мақсадида таълим ва маънавий-маърифий ишлар жараёни ўртасида интеграцияни қарор топтириш;
учинчи йўналиш – талабаларда оила иқтисодига оид компетенцияларнинг мавжудлиги (ёки ривожланганлик) даражасини ташхислаш ва баҳолаш.
Бу жараёнида талабаларда оила иқтисодига оид компетенцияларни такомиллаштириш зарур шароитларни яратиш, инновацион шакл, метод,
восита ва технологияларни танлаш асосида таъминланади.
Айни ўринда шуни ҳам қайд этиб ўтиш жоизки, педагогик таълим жараёнида талабаларда оила иқтисодига оид компетенцияларни такомиллаштириш ўзига хос жараён саналади. Бу жараённинг ўзига хослиги шундаки, у педагогик таълимнинг бир қатор фанлар, хусусан, “Иқтисодий билим асослари”, “Амалий санъат”, “Технология”, ҳуқуқ, математика фанлари билан ўзаро алоқадорлик ва боғлиқлик асосида ташкил этилади. Бинобарин, қайд этилган фанларнинг мавжуд имкониятлари талабаларда оила иқтисодига оид компетенцияларни такомиллаштиришга ёрдам беради.
Педагогик таълимни ташкил қилишда, яна шунингдек, талабаларда оила иқтисодига оид компетенцияларни такомиллаштириш турли фанлар билан бўлгани каби ўқитиш ҳамда тарбия жараёнлари ўртасидаги ўзаро алоқадорлик ва боғлиқликка асосланади. “Шубҳасиз, таълимнинг тарбиявий таъсири шартланган бўлиб, у, энг аввало, субъектга мавжуд омилларга нисбатан таъсирчан ёки улардан юз ўгирадиган яхлит шахс сифатида йўналтирилади. Мувофиқ келиш ёки келмаслигига кўра таълим шахснинг ҳиссий шаклланганлик даражасига таъсир кўрсатади. Таълим биринчи навбатда субъект онги учун ўзига хос аҳамият касб этади, кейинги навбатда эса, уни тарбиялаш ҳамда шахс сифатида ривожлантиришга хизмат қилади” [1].
Педагогик таълим жараёнида талабаларда оила иқтисодига оид компетенцияларни такомиллаштиришда ОТМда ўқитиладиган туркум фанларнинг имкониятлари ўрганилиши зарур. Шу боис педагогика йўналишида фаолият кўрсатадиган ОТМда ўқитиладиган тегишли фанларнинг имкониятларини таҳлил қилишга эътибор қаратилди.
Аксарият педагогика йўналишида фаолият кўрсатадиган ОТМда қуйидаги мутахассисликка оид туркум фанлар ўқитилади: “Педагогика”, “Педагогика тарихи”, “Педагогик маҳорат”, “Педагогик технология”, “Педагогик конфликтология”. Улар орасида “Педагогика” ҳамда “Педагогика тарихи” фанлари негизида қуйидаги мавзулар доирасида талабаларга иқтисодий тарбияни ташкил этишга оид тушунчалар берилиб, семинар машғулоти ҳамда мустақил таълим жараёнида уларни янада бойитиш имконияти мавжуд:
1. “Педагогика” фани доирасида: “Илмий дунёқарашни шакллантириш ва ўқувчиларни ақлий тарбиялаш” (“Иқтисодий тарбия”), “Меҳнат тарбияси”, “Фуқаролик жамияти институтлари ва оилада тарбия асослари” [2], “Тарбия
турлари мазмуни”, “Оила – шахс тарбиясининг субъекти сифатида” [3].
2. “Педагогика тарихи” фани доирасида: “Педагогика тарихи фан сифатида. Энг қадимги даврлардан VII асргача таълим-тарбия ва педагогик фикрлар” (хусусан, “Авесто” асари асосида), “XIV асрнинг иккинчи ярми ва XVI асрда Мовароуннаҳрда тарбия ва мактаб” (хусусан, Унсурул-Маолий Кайковуснинг педагогик қарашлари асосида), “XIV асрнинг иккинчи ярми ва XVI асрда Мовароуннаҳрда педагогик фикрлар ривожи” (хусусан, Алишер Навоийнинг педагогик қарашлари асосида), “XIX асрнинг иккинчи ярими – ХХ аср бошида Туркистон ўлкасида тарбия, мактаб ва педагогик фикрлар” (хусусан, Абдулла Авлонийнинг педагогик қарашлари асосида) [4].
Қайд қилинган мавзулар доирасида гарчи иқтисодий ҳамда оила тарбиясининг умумий асослари, “Авесто” асари ҳамда турли даврларда яшаган алломаларнинг педагогик қарашлари негизида иқтисодий билимлар ёритилса-да, бироқ, семинар машғулотлари, шунингдек, мустақил таълим учун ажратилган соатлар ҳисобига талабаларнинг оила иқтисоди ва уни юритишга оид билимларини мустаҳкамлаш имконияти мавжуд. Бу эса педагогдан таълим жараёнига нисбатан ижодий ёндашишни, креатив фикрлашни тақозо қилади.



Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling