Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси гендер тенглиги комиссияси


ГЕНДЕР ТЕНГЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ, АЁЛЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ ВА СИЁСИЙ ҲАЁТДАГИ РОЛИНИ ОШИРИШ


Download 1.84 Mb.
bet54/78
Sana15.02.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1201365
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   78
Bog'liq
{28.09.2022. Халқаро

ГЕНДЕР ТЕНГЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ, АЁЛЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ ВА СИЁСИЙ ҲАЁТДАГИ РОЛИНИ ОШИРИШ


Б.Қурбонова (ФарДУ доценти)

“Мени кишиларимизнинг онгида пайдо бўлган стереотип кўп ўйлантиради. Одатда биз аёлни авваламбор она, оила қўрғонининг қўриқчиси сифатида ҳурмат қиламиз. Бу, шубҳасиз, тўғри. Аммо бугун ҳар бир аёл оддий кузатувчи эмас, балки мамлакатда амалга оширилаётган демократик ўзгаришларнинг фаол ва ташаббускор иштирокчиси ҳам бўлиши керак” (Ш.Мирзиёев)


Дарҳақиқат, жамиятда аёлнинг ўрни доимо эътироф этилган, унинг бунёдкорлик фаолияти барча даврларда улуғланиб келган. Зеро, Аёл инсоният ибтидосидир. Аёл қаерда бўлмасин – оиладами, ёру дўстлар даврасидами, ишлаб чиқариш ва бунёдкорлик ишларидами, у биринчи навбатда АЁЛдир.
Биргина аёл сўзи замирида қанча-қанча маъно бор. Оилани ҳам, жамиятимизни ҳам бирлаштириб, унга файзу барака киритган, унга меҳр бериб, эзгулик нурини сочадиган ҳам мўътабар аёлдир.
Шундай экан, жамиятимизда хотин-қизларга нисбатан камситишларнинг ҳар қандай шаклига барҳам бериш, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳаётда қарорлар қабул қилишнинг барча даражаларида аёлларнинг тўлиқ ва самарали иштирокини ва етакчилик қилиш учун тенг имкониятларни таъминлаш зарур.
Барчамизга маълумки, Гендер тушунчаси фақат аёллар манфаатларини ифодаламайди. Ҳар икки жинс вакилларининг ўз орзу ва мақсадлари сари дадил одимлаши, саломатлигини мустаҳкамлаш, ҳаёт сифатини ошириш учун бир хил имкон бериш кераклигини илгари суради.
Сўнгги йилларда гендер тенгликни таъминлаш, аёлларнинг ижтимоий ва сиёсий ҳаётдаги ролини ошириш бўйича ишлар бир неча йўналишларда олиб борилмоқда:
• аёллар ҳуқуқлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш;
• аёлларни ҳимоя қилишнинг институционал асосларини такомиллаштириш;
• аҳолининг гендер тенглик ва аёллар ҳуқуқлари тўғрисида хабардорлигини ошириш;
• ҳуқуқни қўллаш амалиётида уларга риоя этилишини таъминлаш учун масъул мансабдор шахсларни тегишли ҳуқуқий меъёрлар асосида ўқитиш. Ўзбекистонда бир қатор қонун ҳужжатлари, жумладан, Президентнинг хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш, хусусан, гендер тенглиги ва аёлларни зўравонлик ва зулмдан ҳимоя қилиш, аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш мақомини кучайтириш тўғрисидаги фармон ва қарорлари қабул қилинган.
Ўзбекистон гендер тенглиги бўйича 188 та давлат орасида 44-ўринда туради. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида “Гендер тенгликни таъминлаш ҳамда барча хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш”га оид тўққизта вазифа ишлаб чиқилди.
Гендер тенглик бўйича айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати таркибида аёллар ҳуқуқларини таъминлаш ва камситишнинг ҳар қандай шаклига барҳам бериш бўйича миллий қонунчиликда халқаро стандартларни уйғунлаштириш билан шуғулланувчи янги Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси ташкил қилинди ва Хотин-қизлар тадбиркорлиги маркази, Ҳукумат ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази каби янги тузилмалар ташкил топди. 2030 йилгача гендер тенгликка эришиш стратегияси 9 та мақсадни қамраб олади:
– ижтимоий-сиёсий ҳаётда эркак ва аёлларнинг иштирок этишида тенг имконият ва ҳуқуқларни яратиш;
– аёл ва эркакларнинг иқтисодиёт, бандлик ва меҳнат мигрантлари ҳуқуқларини ҳимоя қилишда гендер тенглигини таъминлаш;
– бутун ҳаёт давомида барча учун адолатли ва сифатли таълимни таъминлаш;
– барча хотин-қизлар учун гендер тенглигини таъминлаш, зўравонликдан ҳимоялаш, одам савдосига чек қўйиш;
– барча эркак ва аёллар учун ижтимоий ҳимоя, соғлом турмуш тарзини таъминлаш;
– миллий гендер статистикасини ривожлантириш;
– режалаштириш ва бюджетлаштиришда гендер масаласини инобатга олиш;
– ОАВда гендер муаммоларининг кенг ёритилишини таъминлаш;
– барча учун хавфсиз экологик муҳитни таъминлаш масалаларига хотин-қизларни жалб қилиш.
Шунингдек, гендер тенглигини жорий қилиш нуқтаи назаридан ҳозирги кунда таълимдаги ижобий силжишларни ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз. Таълим жараёни гендер маданиятлари интеграциялашувининг бирлиги ғояси асосида қурилган бўлиб, анъанавий таълим тизимини таълим-тарбия жараёнини жинсий оидлик доирасида ташкил этилишига адаптациялаш (мослаштириш) имконини беради. Гендер таълим жараёнида ўғил ва қиз болаларнинг ўз салоҳиятларини очиш ва ривожлантиришга ёрдам бериш, уларни мослашувчан ҳамкорлик муносабатларига тайёрлаш, ўз хатти-ҳаракатлари учун жавобгар бўлиш уқувига тайёрлайди ҳамда тез ўзгарувчан шароитларда мустақил яшаш ва ишлашга ўргатади.
Кейинги йилларда муҳтарам юртбошимизнинг ташаббуслари билан хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янги босқичга кўтариш, аёлларнинг жамиятдаги ўрнини янада юксалтириш ва мустаҳкамлаш, шунингдек, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, оилавий зўравонликнинг олдини олиш, гендер тенгликни қарор топтиришга қаратилган муҳим чора-тадбирларнинг амалга оширилаётганлигига барчамиз гувоҳ бўлиб турибмиз. Зеро, хотин-қизларга муносабат, уларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада юксалтиришни кўзда тутган ўнлаб қарорларнинг қабул қилинаётганлиги, энг муҳими, уларнинг амалий натижалари барчамизга чексиз қувонч бағишламоқда.
Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш мақсадида 2019 йил сентябрь ойида “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги ҳамда “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунлар қабул қилинди.
Кейинги пайтларда давлат бошқарувида аёлларнинг иштирокини кучайтириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳозирда республикамиз хотин-қизлари катта ва савобли ишларни амалга оширмоқдалар. Халқ хўжалигининг қайси соҳасига қарамайлик, сидқидилдан, тер тўкиб меҳнат қилаётган хотин-қизларни учратамиз. Хотин-қизлар нафақат оиланинг, балки жамиятнинг ҳам фаол аъзоси сифатида бугунги кунда турли жабҳаларда ҳалолу пок, астойдил меҳнат қилмоқдалар.
Шунингдек, таълим тизимида ҳам хотин-қизлар учун яна бир қатор кенг имкониятлар тақдим қилиндики, бундай имкониятлар, ҳақиқатан ҳам, ҳали бизнинг тарихимизда умуман бўлмаган. Эндиликда янги ўқув йилидан бошлаб магистратурада ўқиётган қизларнинг контракт пуллари тўлиқ бюджетдан қоплаб берилади, ҳар йили 50 нафар қизлар нуфузли хорижий олийгоҳларга бакалавр ва 10 нафари магистратурага юборилади. Бундан ташқари, ҳар бир вилоятда эҳтиёжманд оила вакиллари, ота ёки онасини йўқотган 150 нафар қизларнинг таълим контракти маҳаллий бюджетдан тўлаб берилиши, ёш фарзанди бор талаба-қизларга масофавий ўқишга шароит яратилиши, шунингдек, докторантура йўналишида хотин-қизлар учун ҳар йили камида 300 тадан мақсадли квота ажратилиши ҳақидаги янгиликлар мени юртимиз аёлларининг вакиласи, айниқса, муаллима, олима аёл сифатида бениҳоя қувонтирди. Зеро, бу таълим тизимидаги катта муаммоларни бартараф этишда, бу борада аёллар фаоллигини оширишда мустаҳкам омил бўлади.
Албатта, бу биз – аёлларни юксак ишонч ва эътибор, бемисл рағбатлардан куч олиб, янада фидойилик, шижоат билан, таълимга, илм-фанга садоқат билан меҳнат қилишга илҳомлантиради. Бизга яратилаётган ниҳоятда катта имкониятлар ўз самарасини беришни бошлади. Ҳозирги кунда Фарғона давлат университети ҳузурида 7та илмий кенгаш фаолият юритаётган бўлса, биргина филология фанлари бўйича Ихтисослашган кенгашда университет ҳамда республикамизнинг турли ҳудудлари ОТМлари бўйича 100дан ортиқ диссертациялар ҳимоя қилинди, қувонарлиси, шулардан 70 фоизга яқини аёллар улушига тўғри келади. Жумладан, 2017 йилдан буён филология фанлари бўйича жами 102та DSc ва PhD ҳимоялари ўтказилган бўлса, уларнинг 68таси аёллар улушига тўғри келади.
Фарғона давлат университетининг 90 йилдан ортиқ тарихига назар ташланса, ўз меҳнати, илм-заковати билан эътибор қозонган аёллар кўплаб топилади. Университетимизда ўзининг илмий мактабига эга бўлган олималарнинг ҳам шаклланаётганлиги бизга яратилаётган жуда катта имкониятларнинг самарасидир. Жумладан, бугунга қадар филология соҳасида профессор Ш.М.Искандарова, педагогика соҳасида профессор Т.А.Эгамбердиева, тупроқшунослик соҳасида профессор С.Х.Зокирова сингари олималар ўз илмий мактабларини яратишган.
Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида ҳам аёлларга муносиб шароит яратиш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш масаласи энг муҳим йўналишлардан бири сифатида белгилангани бежиз эмас. Бу борада Янги Ўзбекистонимиз, энг тўғри ва самарали йўлдан кетаётгани айни ҳақиқат.



Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling