1а-шакл илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси талабларига мувофиқ амалий ва инновацион лойиҳалар танлови мавзусини


Download 18.33 Kb.
Sana16.06.2023
Hajmi18.33 Kb.
#1498712
Bog'liq
1а-шакл Намуна


2-илова


1а-ШАКЛ


Илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси талабларига мувофиқ амалий ва инновацион лойиҳалар танлови мавзусини
шакллантириш бўйича
АСОСНОМА
(Ҳар бир мавзу бўйича алоҳида (давлат тилида) тўлдирилади)



1. Давлат буюртмаси бўйича эълон қилинадиган илмий лойиҳалар танловига тавсия этилаётган мавзу номи
















2.

Йўлланма хат рақами
ва санаси


№ __________ «____» __________________ 2021 й.




3.

Илмий лойиҳа мавзуси ташаббускори
(илмий ташкилот номи)













4.

Таклиф этилаётган мавзу доирасида илгари бажарилган/бажарилаёт- ган фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳалар натижалари таҳлили



Таклиф этилаётган мавзу доирасида илгари грант асосида лойиҳа бажарилган бўлса – унинг натижалари (илмий асослари), тавсия этилаётган мавзу доирасида бажарилиши режалаштирилган илмий лойиҳадан фарқли жиҳатлари аниқ баён этилиши лозим



















5.

Қўлга киритилиши режалаштирилаётган якуний натижа (маҳсулот, ишланма, технология)нинг тавсифи

Бунда тавсия этилаётган мавзу доирасида бажарилиши режалаштирилган илмий лойиҳа якунида қўлга киритиладиган муҳим илмий натижа – маҳсулот, янги ишланма, технологиянинг аниқ тавсифи қисқа ва лўнда баён этилиши лозим.










6.

Эҳтиёж (талаб)нинг мавжудлиги (етарлилиги) тўғрисида таҳлилий кўрсаткичлар

Бунда илмий лойиҳа якунида қўлга киритиладиган муҳим илмий натижа – маҳсулот, янги ишланма, технологияга қайси тармоқда (соҳада) қанча талаб/эхтиёж аниқ рақамларда кўрсатилиши лозим (шу технология асосида маҳсулот/хизмат ишлаб чиқарилса йилига/ойига қанча талаб/эхтиёж мавжуд (рақамларда асосланган таҳлиллар келтирилиши зарур)










7.

Яратиладиган янги ишланма (маҳсулот, технология)нинг хорижий аналогларидан қиёсий устунлигини кўрсатувчи индикаторлар

Бунда илмий лойиҳа якунида қўлга киритиладиган муҳим илмий натижа – янги ишланма, маҳсулот, технология унинг хорижий аналоглари билан таққосланган ҳолда қиёсий устунлиги рақамлар билан солиштирилиши, таҳлил қилиниши зарур. Агар шу каби маҳсулотлар импорт қилинаётган бўлса импорт ўрнини қоплаш ва келгусида ушбу технология асосида маҳаллий хом-ашё асосида маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этиш истиқболлари чуқур таҳлил қилиниши лозим.










8.

Яратиладиган янги ишланма (технология) асосида маҳсулот/хизмат ишлаб чиқаришнинг ресурс/хом-ашё базасининг ва зарур инфратузилманинг мавжудлиги

Бунда илмий лойиҳа якунида яратиладиган янги ишланма (технология) асосида маҳсулот/хизмат ишлаб чиқаришнинг ресурс/хом-ашё базаси ва зарур инфратузилманинг (илмий лаборатория, келгусида сериялаб ишлаб чиқариш учун ишлаб чиқариш базаси) мавжудлиги асослаб берилиши лозим.






















9.

Мавзу доирасида бажариладиган лойиҳанинг молиялаштириш ҳажмининг асосланганлиги

Бунда мавзу доирасида бажариладиган лойиҳани амалга ошириш (янги илмий ишланмани яратиш) учун сарфланадиган йиллик меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари (шу жумладан, хизмат сафари харажатлари), илмий тадқиқот учун зарур бўлган асбоб-ускуналарни харид қилиш харажатлари, шунингдек зарур реагентлар, реактивлар ва бутловчи қисмларни сотиб олиш харажатларидан келиб чиқиб йиллик молиялаштириш ҳажми миқдори асослаб берилиши лозим.






















10.

Таклиф этилаётган
мавзунинг манфаатдор тармоқ (хўжалик бошқаруви органи) билан келишилганлиги




Бунда таклиф этилаётган мавзунинг манфаатдор тармоқ (хўжалик бошқаруви органи) билан келишилганлиги (агар келишилган бўлса) тўғрисидаги маълумотлар (хат санаси, рақами, нусхаси) келтирилиши лозим.





















Изоҳ: Танловга тавсия этилаётган мавзу асосномаси зарур ҳолларда илмий ташкилот (мавзу ташаббускори)нинг юқори турувчи вазирлик/идораси томонидан ташкил этиладиган мувофиқлаштирувчи кенгаш муҳокамаси натижаларига кўра ишлаб чиқилиши мумкин.


Асосномани шакллантиришга
масъул эксперт – вазирлик (идора)нинг
масъул ходими
, (ФИО, лавозими) ____________________
(имзо)
Вазирлик (идора)нинг масъул
тузилмаси (бошқармаси) бошлиғи
, (ФИО) ____________________
(имзо)



Сана




«____» __________________ 20 ____ й.

Download 18.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling