Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси гендер тенглиги комиссияси
Download 1.84 Mb.
|
{28.09.2022. Халқаро
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иккинчи йўналиш
- Учинчи йўналиш
- Тўртинчи йўналиш
- Бешинчи йўналиш
- Олтинчи йўналиш
- Еттинчи йўналиш
- Тўққизинчи йўналиш
- Ўнинчи йўналиш
- Ўн биринчи йўналиш
Биринчи йўналиш - таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган хотин-қизлар ижтимоий сиёсий фаоллигини янада ошириш, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда уларнинг фаол иштирокини таъминлаш ишларини янада такомиллаштириш зарурлиги;
Иккинчи йўналиш – “Қизларжон”клубининг фаолиятини шаклан ва мазмунан янгилаш, замон талабларига мос ривожлантиришнинг зарурлиги, унинг талаба-қизлар бўш вақтини мазмунли ўтказишларига хизмат қилувчи таъсирчан механизмга айлантиришнинг зарурлиги, клубга раҳбарлик қилувчи педагог ходимнинг яхши иш натижаларини рағбатлантириш лозимлиги; Учинчи йўналиш - талаба-қизлар, айрим ҳолларда эса педагог ва ишчи ходимларнинг ҳам кийиниш, муомала маданиятида камчиликларнинг мавжудлиги ва бу ҳолат ОТМ жамоатчилиги томонидан эътирозларга сабаб бўлаётганлиги; Тўртинчи йўналиш - оғир ижтимоий ҳолатдаги хотин-қизларни, айниқса, ногиронлиги бор аёлларни ва талаба-қизларни қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишнинг сустлиги ва самараси пастлиги; Бешинчи йўналиш - хотин-қизлар ва талаба-қизларнинг ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий ва маиший муаммоларини ўрганиш, уларнинг таҳлили асосида ОТМ раҳбариятига таклифлар киритиш зарурлиги; Олтинчи йўналиш - ОТМда таҳсил олаётган турмушга чиққан, ҳомиладор ва фарзандли талаба-қизларнинг давомати ва ўзлаштириш кўрсаткичлари пасайиб кетишининг олдини олиш мақсадида талаба-қизларнинг оилавий шароитларини ўрганиш, уларнинг оила аъзолари (турмуш ўртоғи, қайнонаси, онаси) билан алоқа ўрнатиш орқали ушбу ҳолатнинг салбий таъсирини камайтириш; Еттинчи йўналиш - моддий ёрдамга муҳтож талаба-қизларнинг ижтимоий ҳимояси бўйича ОТМ раҳбариятига доимий таклифлар киритиш кераклиги; Саккизинчи йўналиш - талаба-қизларни оилага тайёрлаш, оилаларни мустаҳкамлаш, оилавий ажримларнинг олдини олишга қаратилган ишларнинг тизимли равишда йўлга қўйилмаганлиги; Тўққизинчи йўналиш - турли вилоятлардан келиб ОТМларда таҳсил олувчи ва ижарада яшовчи талаба-қизлар шарт-шароитларининг доимий назоратини амалга ошириш, факультетлар, бўлимлар, ТТЖларда сайёр суҳбатлар уюштириш орқали хотин-қизлар ва талаба-қизларнинг ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий ва маиший муаммоларини ўрганиш, уларнинг таҳлили асосида ОТМ раҳбарияти ёрдами билан аниқ ва таъсирчан амалий чораларни кўриш; Ўнинчи йўналиш - хотин-қизлар орасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш мақсадида талаба-қизларнинг ОТМ Спорт мажмуасида спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун ҳар бир факультет бўйича ишлаб чиқилган графикка риоя қилган ҳолда хотин-қизларнинг Спорт мажмуасига келиши ва спорт турлари билан мунтазам шуғулланишларига эришиш, улар ўртасида турли мусобақалар уюштириш, яхши натижа кўрсатган аёллар ва жамоаларни моддий ва маънавий жиҳатдан рағбатлантириш; Ўн биринчи йўналиш - аёл педагог ходимлар ва талаба-қизларнинг инновацион ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг инновацион ғоялар ва технологиялар бўйича турли даражадаги кўрик-танловларда иштирок этишларига кўмаклашиш ва ҳ.к.; Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling