Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси гендер тенглиги комиссияси


Download 1.84 Mb.
bet25/78
Sana15.02.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1201365
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   78
Bog'liq
{28.09.2022. Халқаро

Биринчи йўналиш - таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган хотин-қизлар ижтимоий сиёсий фаоллигини янада ошириш, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда уларнинг фаол иштирокини таъминлаш ишларини янада такомиллаштириш зарурлиги;
Иккинчи йўналиш – “Қизларжон”клубининг фаолиятини шаклан ва мазмунан янгилаш, замон талабларига мос ривожлантиришнинг зарурлиги, унинг талаба-қизлар бўш вақтини мазмунли ўтказишларига хизмат қилувчи таъсирчан механизмга айлантиришнинг зарурлиги, клубга раҳбарлик қилувчи педагог ходимнинг яхши иш натижаларини рағбатлантириш лозимлиги;
Учинчи йўналиш - талаба-қизлар, айрим ҳолларда эса педагог ва ишчи ходимларнинг ҳам кийиниш, муомала маданиятида камчиликларнинг мавжудлиги ва бу ҳолат ОТМ жамоатчилиги томонидан эътирозларга сабаб бўлаётганлиги;
Тўртинчи йўналиш - оғир ижтимоий ҳолатдаги хотин-қизларни, айниқса, ногиронлиги бор аёлларни ва талаба-қизларни қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишнинг сустлиги ва самараси пастлиги;
Бешинчи йўналиш - хотин-қизлар ва талаба-қизларнинг ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий ва маиший муаммоларини ўрганиш, уларнинг таҳлили асосида ОТМ раҳбариятига таклифлар киритиш зарурлиги;
Олтинчи йўналиш - ОТМда таҳсил олаётган турмушга чиққан, ҳомиладор ва фарзандли талаба-қизларнинг давомати ва ўзлаштириш кўрсаткичлари пасайиб кетишининг олдини олиш мақсадида талаба-қизларнинг оилавий шароитларини ўрганиш, уларнинг оила аъзолари (турмуш ўртоғи, қайнонаси, онаси) билан алоқа ўрнатиш орқали ушбу ҳолатнинг салбий таъсирини камайтириш;
Еттинчи йўналиш - моддий ёрдамга муҳтож талаба-қизларнинг ижтимоий ҳимояси бўйича ОТМ раҳбариятига доимий таклифлар киритиш кераклиги;
Саккизинчи йўналиш - талаба-қизларни оилага тайёрлаш, оилаларни мустаҳкамлаш, оилавий ажримларнинг олдини олишга қаратилган ишларнинг тизимли равишда йўлга қўйилмаганлиги;
Тўққизинчи йўналиш - турли вилоятлардан келиб ОТМларда таҳсил олувчи ва ижарада яшовчи талаба-қизлар шарт-шароитларининг доимий назоратини амалга ошириш, факультетлар, бўлимлар, ТТЖларда сайёр суҳбатлар уюштириш орқали хотин-қизлар ва талаба-қизларнинг ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий ва маиший муаммоларини ўрганиш, уларнинг таҳлили асосида ОТМ раҳбарияти ёрдами билан аниқ ва таъсирчан амалий чораларни кўриш;
Ўнинчи йўналиш - хотин-қизлар орасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш мақсадида талаба-қизларнинг ОТМ Спорт мажмуасида спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун ҳар бир факультет бўйича ишлаб чиқилган графикка риоя қилган ҳолда хотин-қизларнинг Спорт мажмуасига келиши ва спорт турлари билан мунтазам шуғулланишларига эришиш, улар ўртасида турли мусобақалар уюштириш, яхши натижа кўрсатган аёллар ва жамоаларни моддий ва маънавий жиҳатдан рағбатлантириш;
Ўн биринчи йўналиш - аёл педагог ходимлар ва талаба-қизларнинг инновацион ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг инновацион ғоялар ва технологиялар бўйича турли даражадаги кўрик-танловларда иштирок этишларига кўмаклашиш ва ҳ.к.;

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling