Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси гендер тенглиги комиссияси
Гендер тенглиги ва феминизм ўртасидаги чегара қаерда?
Download 1.84 Mb.
|
{28.09.2022. Халқаро
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Гендер тенглигини энг биринчи бузадиганлар – оналар»
- «Гендер адолати фақат аёллар эмас, эркаклар учун ҳам керак».
Гендер тенглиги ва феминизм ўртасидаги чегара қаерда? Гендер тенглиги Ўзбекистон учун янги тушунча эмас. У бизда аллақачон бошланган. Ислом динида аёлни хўрламаслик, қизларини тирик кўммаслик, қизларни тарбиялаганларнинг жаннатга тушиши, жаннат оналар оёғи остига эканлиги уқтирилган. Ғарб эса бу тушунчаларга анча кейин келган.
Исломда аёлларнинг меросхўр бўла олиш, гувоҳлик бериш, ўз розилиги билангина ким биландир никоҳ қуриши каби ҳуқуқлари Ғарб жамиятидан аввалроқ тасдиқлаб бўлинган эди. Гендер тенглиги шахсларнинг жинсидан қатъи назар тенг бўлиши кераклигини илгари сурса, феминизм фақатгина аёллар ҳуқуқларига урғу беради. Инсон ҳуқуқлари тўғрисида»ги умумжаҳон декларацияси 1948 йилда қабул қилинган. Лекин 50-йилларда ҳам, 60-йилларда ҳам, ҳатто 70-йилларда ҳам кўп ғарб давлатларида аёлларнинг сиёсий ҳуқуқлари эркакларники билан бир хил бўлмаган, улар кўп нарсада тўсқинликка учрашган, камситилган. Ҳатто аёл Одам Атонинг жаннатдан ҳайдалишига сабаб бўлган кимса, у инсоният олдида айбдор, деган қарашлар бўлган. «Гендер тенглигини энг биринчи бузадиганлар – оналар». Гендер тенглигини биринчи навбатда оналар бузишади. Чунки қизларга ҳам, ўғил болаларга ҳам, жамиятга ҳам оналар тарбия берди. Баъзида оналарнинг ўзлари қизларнинг ҳуқуқларини бузаётганига гувоҳ бўламиз – ўқишга киритиб, контракт пулингни тўлагунча, шу пулга сарпосини қилиб берамиз, дейишади. Шу гапларимиз билан қизлар ва йигитларнинг имкониятлари орасидаги тенгликка дахл қиламиз. Одамларнинг бундай ҳаракатлари натижасида нотенглик одатга айланиб боради, оқибатда давлатнинг ўзи ҳам бунга эътибор бермай қўйиши, жамият нотенглик муҳитига кўна бошлаши мумкин. «Гендер адолати фақат аёллар эмас, эркаклар учун ҳам керак». Давлат ўз сиёсатини гендер ёндашуви бўйича ташкил қилиши керак – эркакларнинг ҳам, аёлларнинг ҳам ўзига хосликларини инобатга олган ҳолда уларга ўз ҳуқуқларидан бир хилда фойдалана олишини кафолатлаши лозим. Гендер адолати фақатгина аёллар эмас, эркаклар учун ҳам керак. Гендер нотенглиги фақатгина эркаклар ва аёллар ўртасида эмас, ўзаро аёллар орасида ёки ўзаро эркаклар орасида ҳам кузатилиши мумкин. Қайноналар ва келинлар, қизлар ва оналар, ишлаётган аёллар ва ишламаётган аёллар орасида ҳам нотенгликлар бор. Шу жумладан, эркаклар орасида ҳам бу нотенглик намоён бўлади – оталар ва ўғиллар, ишлаётган эркаклар ва ишламаётган эркаклар, юқори мансабдаги эркаклар ва камроқ маош олиб кун кўраётганлар, кучлилар ва кучсизлар... Ҳулоса қилиб айтганда, гендер тенглик жамият ривожида муҳим бўлган ижтимоий муносабатларда долзарб аҳамиятга эга эканлиги бугунги кунда янада яққол намоён бўлмоқда. Бугун оилада, жамиятда, айниқса, хотин-қизларнинг ижтимоий ҳаётдаги фаоллигини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани натижасида ижтимоий муносабатларда ҳам, қонунчиликда ҳам катта ўзгаришлар амалга ошириляпти. Айнан ривожланган жамиятнинг талабларидан бири бу эркак ва аёл ҳуқуқлари тенглигининг таъминланишидадир. Бу эса ўз навбатида ҳар бир мамлакатда сиёсий ва иқтисодий ўсишга эришишда катта ёрдам беради. АДАБИЁТЛАР «Гендер адолати – Ғарбда пайдо бўлишидан анча аввал Ислом билан вужудга келган тушунча». Гендер мутахассиси билан суҳбат. - https://kun.uz Ўзбекистон гендер тенгликни таъминлаш бўйича муҳим қадамларни қўймоқда - https://strategy.uz/index.php?news=745 Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling