Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси гендер тенглиги комиссияси
Download 1.84 Mb.
|
{28.09.2022. Халқаро
- Bu sahifa navigatsiya:
- БИБЛИОТЕРАПИЯ ВОСИТАСИДА БЎЛАЖАК ТАРБИЯЧИЛАРНИНГ КАСБИЙ КОМПЕТЕНЦИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ГЕНДЕР ОМИЛЛАРИ Азимова Зиёда - Андижон давлат педагогика институти
- Калит сўзлар
АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Халқаро хотинқизлар кунига бағишлаб ўтказилган тантанали маросимдаги нутқи. // «Маърифат» газетаси, 2019 йил 8 март. 2. Зияева Д.Ҳ. Ўзбекистон тарихида аёлларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётда тутган ўрни. // «Ўзбекистон хотин-қизлари кеча ва бугун» илмий-амалий конференцияси материаллари. – Т., 2002. 3. Шарафиддин Али Яздий. Зафарнома. - Т., 1992. БИБЛИОТЕРАПИЯ ВОСИТАСИДА БЎЛАЖАК ТАРБИЯЧИЛАРНИНГ КАСБИЙ КОМПЕТЕНЦИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ГЕНДЕР ОМИЛЛАРИ Азимова Зиёда - Андижон давлат педагогика институти, педагогика фанлари доктори, профессор Узақова Муҳаррам - АДУ тадқиқотчиси, Марказий Осиёда гендер масалалари бўйича тренер Мақолада гендер тенглик, гендер зўравонликнинг ижтимоий-психологик омиллари ва жамиятда хотин-қизларнинг ижтимоий ролини мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари библиотерапевтик ёндашув асосида ёритиб берилган. Калит сўзлар: касбий компетенция, гендер, библиотерапия, гендер зўравонлик, гендер тенглик, психологик жароҳат. Дунёда инновацион ёндашувлар асосида бўлажак мутахассисларнинг танқидий фикрлаш лаёқатини мустаҳкамлаш, интеллектуал салоҳиятини ошириш, маънавий-мафкуравий иммунитетини кучайтириш, ахборотлар билан ишлаш малакасини қарор топтиришга доир олиб борилаётган илмий-тадқиқотлар кўлами тобора ортиб бормоқда. Айниқса, етук малакали мутахассислар тайёрлашни халқаро тенденцияларга мувофиқлаштиришда бўлажак мутахассисларнинг касбий компетенцияларини такомиллаштириш масаласи устуворлик касб этмоқда. Хусусан, мактабгача таълим йўналишларида таҳсил олаётган талабаларнинг касбий компетенцияларини шакллантиришнинг интеллектуал асоси, бадиий асарлардаги эксплицит ва имплицит маъно қатламларини кашф этишга ўргатишнинг эрудицион омили эканлиги билан характерланади. Сўнги йилларда Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимида талабаларнинг касбий компетенцияларини ривожлантиришнинг методик тизимини модернизациялашга алоҳида эҳтиёж сезилмоқда. Ушбу эҳтиёжни библиотерапия воситасида ҳал қилиш оқилона ечимлардан бири ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантирш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбир дастури тўғрисда”ги ПҚ-3271-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросида библиотерапиянинг ўрнини ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайди. Библиотерапия - бу махсус танланган китобларни ўқиш орқали одамга психотерапевтик таъсир кўрсатиш демакдир. Адабиёт инсонга турли мураккаб вазиятларда ўз-ўзига психологик ёрдам бериш имкониятини беради. Бу имконият асар ёзувчиси томонидан қаҳрамонлар ҳаёти мисолида кўринади. Китобхон ўзига зарур хулосаларни, хаётий ибратларни, воқеа-ходисаларни таҳлил қилишни асар мутолааси давомида олади. Библиотерапиянинг руҳий таъсири, педагогик жараёндаги адабий мутолаа имкониятлари, библиотерапевтик методларнинг педагогик асосларига бўлган ихлос бизни ушбу йўналишда илмий изланишлар олиб боришга ундади. Дунё бўйича гендер тенгсизлиги оқибатларида кўплаб қурбонлар, асосан хотин-қизлар бўлаётгани сир эмас. Бугунги кунда кўплаб халқаро ташкилотлар турли мамлакатлардаги гендер зўравонликка учраган аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга психологик-тиббий ёрдам бериб бориш борасида профилактик тадбирларни ўтказиб келмоқда. Жумладан, Американинг юсеид, Франциянинг актед, БМТ, Ўзбекистоннинг эса олий мажлис жамоат фонди кўмагида гендер зўравонликка қарши лойиҳалар доирасида хотин-қизларга нисбатан кўрсатилаётган зўравонликларни олдини олиш ва уларнинг аянчли оқибатларига бағишланган тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда. Бунинг натижасида эса ўз ҳаётини қайта тиклаб олаётган, жамиятдаги ўз қадр ва қимматини, ҳуқуқларини англаб етаётган хотин-қизлар сони ортиб бораётганлиги қувонарли ҳол. Бу эса олиб борилаётган ишлар ўз самарасини бераётганини кўрсатади. Бизнинг тадқиқот объектимиз - бўлажак тарбиячилар. Тарбиячилик касбини асосан аёл-қизлар эгаллашини инобатга олиб тадқиқотимиз доирасида гендер масаларига мурожаат қилишни мақсадга мувофиқ, деб топдик. Бўлажак тарбиячиларнинг гендер тенглиги бўйича билимларини ошириб бориш келажакда аёл ва унинг фарзандлари ҳаётига хавф солиши мумкин бўлан муаммони олдини олишда мухим аҳамият касб этади. Шу ўринда библиотерапиядан фойдаланиш - мавзу доирасида кенг ҳажмдаги маълумотлар базасига эга бўлишда оптимал методдир. Дунё адабиёти ва ўзбек адабиётида ҳам гендер тенгсизликни туб моҳиятини очиб берувчи, унинг шаклланиш механизмларини ёритиб берадиган реал воқеаларга асосоланган автобиографик асарлар мавжуд. Шундай китоблардан бири Покистонлик қиз Малала Юсуфзой томонидан ёзилган “Мен Малаламан” асаридир. М.Юзуфзой бу асари учун 17 ёшида Ҳалқаро нобель мукофотига сазовор бўлади. Малала ва унинг отаси Покистонлик хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва уларнинг умуммий ўрта таълим олишлари учун курашадилар. Бунинг учун эса Малала толибон аскарлари томонидан яраланади. Асарни мутоала қилар экансиз аёллар ижтимоий ўрнининг йўқолиши нақадар аянчли эканлигини, аёл аёл бўлиб туғилгани учун тахқирланиш холатларини кўриш мумкин :”... Кўпгина оилаларда бўлгани каби бу ерда ҳам қизлар уйда ўтиришган, ўғил болалар эса мактабга боришган...Отам эрталаб сутни ичиб, қаймоққа нон ботириб еб ўтирганида улар оддий чой хўплаб, отамга еб қўйгудек тикилган бўлишса, не ажаб. Мабодо, тухум олиб келинса хам у фақат ўғил болаларга насиб этган, тушлик дастурхонига товуқ гўшти тортилса ҳам қизлар фақат қанот ва бўйин билан кифояланишар, гўштнинг энг тотли жойлари отам, амаким ва бобомнинг ошқозонига тушган. [1,32] Бизнингча асарда тасвирланган ҳолат йиллар давомида одамлар онгида шаклланган гендер стреотипларнинг таъсири ҳисобланади. Асардаги яна бир жиҳатга эътибор бериб қаралса, мамлакатдаги сиёсий тузум хам аёллар қадр-қимматини суистеъмол қилишини кўриш мумкин: ”...Генерал Зиё ўрнатган режим аёллар ҳаётини янада мураккаблаштирди...Аммо Зиё аёлларнинг судда берадиган гувоҳлиги эркаклар гувоҳлигининг ярмига тенг бўлишини қонунга киритди. Тез орада қамоқхоналар ҳеч қандай жиноят қилмаган, аксинча зулм кўрган ёш қизлар билан тўлиб кетди. Бу қизларнинг аксарияти 13-14 ёшларида зўрланиб, аммо зўрлаган шахснинг жиноятчи эканини тасдиқлайдиган тўртта эркак гувоҳни топа олмай “туҳмат қилгани” учун жазога тортилганди. Эркакларниг рухсатисиз аёлларнинг банкда ҳисоб рақам очиши таъқиқланди.”[1,35] Асар бўлажак тарбиячиларнинг гендер стреотиплар, гендер статистикаси каби тушунчаларини чуқурроқ англаб етишларига хизмат қилади. Иорданиялик аёл томонидан ёзилган “Аланга ичидаги аёл” китоби автобиографик асар бўлиб, қаҳрамонимиз ўз оила аъзолари томонидан гендер тазйиққа учраб, тириклайин ёқиб юборилади. Халқаро ташкилотларнинг кўмаги билан у европага олиб кетилади ва қайтадан ҳаёт бошлайди. У ўзининг бошидан кечирганлари ҳақида Суад таҳаллуси билан китоб ёзиб, ўзи каби зўрвонлик қурбонига айланган аёллар дардига малҳам бўлади: “ -Сиз каби вазиятда қолган аёлларга нима деган бўлардингиз? -Уларга зулмга сабр қилиш нормал ҳолат эмас, дердим. Лекин шарқлик айрим аёллар буни одатий ҳол деб ҳисоблашади.Улар бир умр азоб билан яшашади. Зўрликларга қарши чиқинг, ўз ҳуқуқларингизни билинг, билим олинг, хор бўлманг.Ўзингизни ҳимоя қилишни ўрганинг.”[2, 125] “Болалигимни эсласам, бирор севимли ўйиним ва қувончли кунларим бўлганини эслолмайман. Қиз туғиш бизнинг қишлоқ учун тавқилаънат билан тенг. Чунки эр ва йигитлар кам бўлган қишлоғимизда қизлар бир умр қариқиз бўлиб ўтиб кетиши ҳам мумкин. Уйни тарк этган қиз нима бўлганида ҳам ота уйига қайтиб келмаслиги шарт, хатто эри ҳар куни урса ҳам.” Ошкора гендер зўравонлик акс этган реал воқеалар шарҳи. Афсуски бугун Ўзбекистонда ҳам гендер зўравонликка учраётган хотин-қизлар сони ортиб бораётгани сир эмас. Гендер зўравонлик қурбони бўлаётган она фарзандларининг руҳиятида ҳам жароҳатлар пайдо қилади. Бўлажак тарбиячи гендер зўравонликнинг моҳиятини англаб етсагина ўзининг педагогик фаолиятида бундай муаммоларга ечим топа олади. Мактабгача ёш давридан бошлаб бундай стереотипларга йўл қўймасликка ҳаракат қилади.Яна эътибор қаратиш лозим бўлган асарнинг айрим парчаларидан келтириб ўтамиз:”Ҳа бизнинг қишлоқда эркаклар ҳукмдор, аёллар эса чўри эди. Баъзи хонадонларда аёл-қизларни ҳар куни уришар, уларнинг йиғисини эшитиб қолар эдик. Ҳаёт қонуни шу экан деган фикр аллақачон миямни банд этган эди. “Нега ўғил бола бўлиб туғилмадим” деган ўй кўп кечарди хаёлимдан. Биз- қизлар укамниг ёнида ҳам тик турганча, кўзимизни ердан узмай, хизматини қилардик”. [2,11]. Оиладаги гендер зўравонликларда эркак психикасининг садистик тенденцияларини кўриш мумкин. Яъни зўравон эркак хотинини ҳақоратлаб, калтаклаб бу ҳатти-ҳаракатларидан лаззатланади. Бу ҳолатни Машҳур психоаналитик олим Эрих Фром шундай изоҳлайди:“Садистик интилишнинг мақсади фаол жабр етказиш, камситиш, қўрқитиш шаклида ёки пассив жабр етказиш-кимнингдир камситилгани ва қўрқиб кетганини ҳис этиш шаклида кўзга ташланади.[3, 176]. Бугунги аёл ва унинг манфаатларига давлат миқёсида эътибор қаратилаётган даврда яшаяпмиз. Жамиятнинг турли жабҳаларида хотин-қизларнинг меҳнатининг самарасини кўриш мумкин. Таълимнинг пойдевори бўлмиш мактабгача таълим тизимида тарбиячи вазифаси ғоятда муҳим ҳисоблангани боис, бўлғуси тарбиячиларни гендер тенглик ва гендер зўравонлик ҳақидаги билимларини библиотерапия воситасида бойитиб бориш уларнинг касбий компетенцияларини ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшади. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling