Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси гендер тенглиги комиссияси


Download 1.84 Mb.
bet24/78
Sana15.02.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1201365
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   78
Bog'liq
{28.09.2022. Халқаро

Annotation:The article defines the attention given to the women in Uzbekistan and role of women in the society, involvement in socio-cultural and spiritual aspects of life as well as their constitutional status, and their social role in the educational process regarding justice, equality and stability. Moreover, it is privileged to nation policy to defend their rights and benefits, there is implemented huge work to improve attitude towards women, to create conveniences in education process and to give special attention to girls education.
Keywords: state policy, women, family, implementation, law documentations, socio-economic, equality, vocational education, education, modern education.
Ер юзида яшаётган энг мукаммал мўъжиза, мураккаб вужуд соҳиби табаррук инсон бўлса, аёл ана шу мўъжизанинг гўзал наъмунасидир. Шунинг билан аёл беқарор қалб соҳибаси, табаррук она, ақлли бека ва ҳамма жабҳада ўрнак бўла оладиган, жамиятнинг ривожи учун ўзининг фидокорона меҳнатини аямайдиган шахсдир. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, «... аёл сиймоси Яратганнинг тенгсиз мўъжизаси бўлиб келган ва ҳамиша шундай бўлиб қолади»[1].
Бугунги кунда замонамиз аёлларининг илмий, иқтисодий, маънавий-маданий соҳалардаги иштироки, фидокорона меҳнатлари Ватанимиз тараққиётига сезиларли даражада таъсир кўрсатмоқда. Бу ҳақида юртбошимиз Шавкат Мирзиёев «8 март – Халқаро-хотин қизлар куни» муносабати билан бўлиб ўтган тадбирда «... сизларнинг барча соҳалардаги самарали меҳнатингиз, фарзандлар тарбияси, оила ҳаётидаги улкан хизматларингизни ҳисобга олиб айтадиган бўлсак, жамиятдаги ўрнингиз, Ўзбекистонимиз эришаётган ютуқлардаги беқиёс ҳиссангизни ҳеч нарса билан ўлчаб, баҳолаб бўлмайди»[2], дея хотин-қизларнинг бугун жамиятдаги ўрни ва ролини янада юқори баҳолади.
Ўзбекистон мустақиллик йилларида инсон ҳуқуқлари бўйича умумэътироф этилган халқаро хужжатлар, жумладан аёллар ҳуқуқлари билан боғлиқ 60 дан зиёд халқаро конвенция, битим ва шартномаларни имзолади. Шу жум­ладан, Ўзбекистон Марказий Осиёда биринчи­лардан бўлиб, «Хотин-қизлар ҳуқуқлари кам­ситилишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисида»ги конвенцияга қўшилди. Она ва болаликни ҳимоя қилишга доир 100 га яқин қонун ва қонуности ҳужжатлари қабул қилингани, мамлакатимизда йил номлари айнан аёлларимиз билан боғланиши ва давлат дастурларида кўплаб маблағлар ажратилиб келинаётганлиги жамиятда аёллар мақомини юксалтирмоқда.
Халқимиз тарихида буюк алломалар, жаҳонгир боболаримиз қаторида, бундай инсонларни дунёга келтириб, тарбиялаган, улуғвор ишларга руҳлантирган фозила аёллар ҳам кўп бўлган. Бугун ҳам хотин-қизларимиз фарзанд тарбиясида, турли соҳаларда, маҳаллаларда ижтимоий фаоллик кўрсатмоқда.
2021 йилда аёллар тадбиркорлиги дастурлари доирасида 200 мингдан зиёд лойиҳаларга 2 триллион сўм кредит ва субсидиялар ажратилиб, 320 минг хотин-қиз доимий иш ўрнига эга бўлди. 190 минг нафар аёл касб-ҳунарга ўқитилди. 4 мингдан зиёд хотин-қизларга уй-жой тўловининг бошланғич бадалига маблағ ажратилди.
2 минг нафар қиз алоҳида грант асосида олий таълимга қабул қилинди. Натижада, ўтган йили олий ўқув юртларига кирган талабаларнинг 60 фоизини хотин-қизлар ташкил этди.
Умуман, 2020 йилдан бошлаб, “Аёллар дафтари” тизими йўлга қўйилиб, унга киритилган 900 мингга яқин хотин-қизларга ижтимоий-иқтисодий, тиббий, ҳуқуқий ва психологик кўмак берилган.
Ҳозирги кунда “Аёллар дафтари”да 630 мингдан зиёд хотин-қиз рўйхатда турибди, улардан 200 минг нафари ишсиз. Аёллар ўртасида жиноятчилик, оилада зўравонлик ва тазйиқ ҳолатлари, афсуски, ҳали ҳам бор.
Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда “Аёллар дафтари” жамғармаси мазкур қўмита томонидан бошқарилади. Юртимиздаги 9 минг 309 та маҳалла раисининг хотин-қизлар ва оила бўйича ўринбосари лавозимлари ҳам қўмита тизимига ўтказилади ҳамда ҳар бир маҳаллада хотин-қизлар фаоли лавозими янгидан жорий қилинади.
2022 йил 1 сентябрдан хусусий секторда расмий ишлаётган аёлларга ҳомиладорлик нафақасини давлат томонидан тўлаш тизимини йўлга қўйиш бўйича кўрсатма берилди. Бу мақсадлар учун жорий йилда бюджетдан 200 миллиард сўм, 2023 йилда эса 1 триллион 700 миллиард сўм йўналтирилди.
Қизларнинг яхши таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши Президентимизни ҳамиша ўйлантирадиган масалалардан бири. Бу йиғилишда ҳам улар учун таълим шароитларини кенгайтириш бўйича тарихий қарорлар қабул қилинди.
Жумладан, 2022-2026 йилларга мўлжалланган Хотин-қизлар таълимини қўллаб-қувватлаш дастури ишлаб чиқилди[3]. Дастур доирасида, пойтахтимизда асосан хотин-қизларни ўқитиш учун давлат-хусусий шерикчилик асосида тўқимачилик соҳасида алоҳида университет ташкил этилади. Пахта-тўқимачилик ва пиллачилик кластерлари иштирокида жойларда университетнинг техникумлари ҳам очилади.
Янги ўқув йилидан бошлаб, таълим контрактларини тўлаш учун қизларга илк маротаба 7 йил муддатга фоизсиз кредит бериш жорий қилинади. Бунинг учун, жорий йилда банкларга 1 триллион 800 миллиард сўм, келгуси беш йилда 8 триллион сўм маблағ ажратилди[4]. 
Яна бир янгилик: келгуси ўқув йилидан бошлаб, магистратурада ўқиётган қизларнинг контракт пуллари тўлиқ бюджетдан қоплаб берилади. Шунингдек, эҳтиёжманд оила вакиллари, ота ёки онасини йўқотган талаба қизларнинг таълим контракти маҳаллий бюджетдан тўланади.
Жамиятимизда олима аёллар улушини сезиларли ошириш учун докторантура йўналишида хотин-қизлар учун ҳар йили камида 300 тадан мақсадли квота ажратилади.
Мономарказлар ва олийгоҳлар қошида Малакани баҳолаш марказлари ташкил этиш, аёлларни талаб юқори бўлган ишчи касбларга ўқитиш бўйича кўрсатмалар берилди.
2022-2024 йиллар учун “Бизнес аёллар” дастури қабул қилиниши белгиланди. Унинг ижросига жами 8 триллион сўм йўналтирилади. Аёллар учун тадбиркорлик курслари ташкил этилади, имтиёзли кредитлар берилади.
Бугунги кунда мамлакат аҳолисининг деярли ярмини ташкил қилаётган хотин-қизларга дав­латимиз томонидан берилаётган эътибор, конституцион ҳуқуқларининг тенглиги, шу жум­ладан, ижтимоий, маънавий-маданий жараён­ларда иштирокини ўрганишга қаратилганлиги билан алоҳида аҳамиятга эга.
Маълумки, фуқаролик жамияти ҳар бир кишининг ижтимоий фаоллигини талаб этади. Ижтимоий фаоллик эса ҳуқуқий саводхонлик билан узвий бўлган жараёндир. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлари билан бирга сиёсий ҳуқуқлари ҳам кафолатланган. Шунингдек, хотин-қизлар Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари қатори ҳуқуқий нуқтаи назардан тенг бўлиб[5], қизиқиши, ҳаётий эҳтиёжларига қараб муайян фаолият тури билан шуғулланиши, давлат ва жамиятни бошқаришда иштирок этиши мумкин. Ўзбекистонда тенг ҳуқуқлилик мамлакатимиз мустақиллигининг илк кунлариданоқ, яъни конституциямиз қабул қилинган кундан бош­лаб белгилаб қўйилди.
Ҳозирда Ўзбекистон давлат сиёсатининг бош йўналишларидан бири ҳам хотин-қизлар аҳволини яхшилаш, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш жараёнида уларнинг фаоллигини ошириш, шунингдек, уларнинг ҳуқуқлари, манфаатларини ҳимоя қилиш билан бирга, илм ва ҳунар эгаллашлари учун шарт-шароитлар яратиш, бандлигини таъ­минлашдан иборатдир. Айни шу мақсадларда Ўзбекистон Республикаси Президенти 2018 йил 2 февралда «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5325-сон фар­мони доирасида Президентнинг битта фар­мони ва 2 та қарори, ҳукуматимизнинг 6 та қарори ва 4 та фармойиши қабул қилинди.
Мамлакатимиз аҳолисининг қарийб 50 фои­зини ташкил қилган хотин-қизларнинг 1400 га яқини давлат ва жамоат ташкилотлари тизи­мида раҳбарлик лавозимларида ишламоқда. Улардан 17 нафари сенатор, 16 нафари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати бўлиб, 1075 нафари халқ депутатлари маҳаллий кен­гашлари таркибида фаолият юритмоқда. Бугунги кунга келиб депутатлар корпусининг 30 фоизини хотин-қизлар ташкил этиши ўтган даврга нисбатан аёлларнинг сиёсий онги ва савияси ошиб бораётганини кўрсатади.
Шу билан бирга мамлакатимизда қизларимиз таълим олишига кенг йўл очиб бери­лаётганлиги, юртимиздаги олий таълим масканларида таълим олаётган 373 минг 500 га яқин ёшларимиздан 168 минг 470 нафарини, яъни 45,1 фоизини қизлар ташкил этиши ҳам алоҳида эътиборга лойиқ. Бу тобора ўқувчи-қизларнинг билим олишга иштиёқи ортиб бораётгани, шунингдек, олий маълумотли хотин-қизлар сафининг кенгайиб бораётганини кўрсатади.
Айни дамда юртимиз мактабларда (жами 442881 нафар педагог) ўқитувчиларнинг 70 фоиздан зиёди аёллар бўлса, ўқувчи-ёшларнинг 49 фоизини қизлар ташкил қилмоқда[6].
2017 йил 14 январда Ўзбекистон Республи­каси Президенти Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил якунлари ва 2017 йил учун тузилган режа ва андозалар юзасидан ўтказилган кен­гайтирилган мажлисида таълим соҳасида бешта устувор масала, яъни мактабгача таълим соҳасини ислоҳ қилиш, умумтаълим мактаблари, лицей ва касб-ҳунар коллежлари, шунингдек, олий ўқув юртларидаги таълим сифатини оши­риш, таълим муассасалари, энг аввало, коллеж­ларни оқилона жойлаштириш, академик илм-фан, олий ўқув юртларидаги илм-фанни янада ривожлантириш, китоблар чоп этилиши ва тарқатилишига эътибор қаратиш масалаларига аҳамият берди. Шундан сўнг таълим тизимини модернизация ва ингерациялаш жараёнлари­нинг янги босқичини амалга оширишга астой­дил киришилди. Чунки ислоҳотларнинг муваффаққияти, мамлакатнинг ривожланган, замона­вий давлатлар қаторидан муносиб ўрин эгал­лаши, энг аввало, таълим тараққиёти, ривожи билан боғлиқлиги янада инобатга олинди. Зеро, ривожланган мамлакатлар қаторидан ўрин олишда интеллектуал рақобатбардош кадрларнинг салоҳияти зарур.
Таълим-тарбия тизимини янада такомил­лаштириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томони­дан соҳага оид 100 га яқин фармон, қарор, фармойишлар қабул қилинди. Улар асосида таълим-тарбия соҳасида тубдан янги ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президен­тининг 2018 йил 14 августдаги «Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3907-сон қарорида ўқитувчиларга бир неча имтиёзлар белгилаб берилди[7]. Шунингдек, «Ўқитувчи мақоми тўғрисида»ги Қонун қабул қилиниши кўзда тутилган[8].
Маълумотларга кўра, бугунги кунда республикамизда таълим соҳасини ривожлантириш, ислоҳ қилиш учун сарфланаётган йиллик хара­жатлар миқдори ялпи ички маҳсулотнинг 10-12 фоизини ташкил этмоқда. Тизимнинг давлат бюджети харажатларидаги улуши эса 35 фоиз­дан ортиқни ташкил этади.
Таълим тизимининг асосий мақсади фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини таъ­минлаш, таълимга бўлган эҳтиёжларини қондириш ҳамда ҳар тамонлама етук кадрларни шакллантиришдан иборатдир. Бунда ўқитувчи аввало жамиятнинг ёш авлод таълим-тарбиясига қўйган ижтимоий буюртмасининг асо­сий ижрочисидир.
Демак, ўқитувчи таълим тизимининг асосий жавобгаридир. Шу боис «Инновацион ғоя ва технологиялар ҳамда интеллектуал тараққиёт асри» бўлган XXI асрда, таълим тизимида янги муваффақиятларга эришиш мақсадида замона­вий таълимнинг талабларига тўлақонли жавоб бера оладиган маҳоратли касб эгаси бўлишлари шарт ва зарур.
Таълим тизимининг юқоридаги улуши ва ижобий ўзгаришларида хотин-қизларнинг ҳам ўрни ва ижтимоий моҳияти юқори фоизларни ташкил қилмоқда. Шу боис ҳам бугунги кунда ўқитувчи-педагоглар учун берилаётган давлат мукофоти ва орденларининг катта қисмини ҳам муҳтарама аёлларимиз қўлга киритаётган­лиги барчамизга сир эмас.
Бугун таълим соҳасининг 72 фоизини хотин-қизлар ташкил қилаётган экан, уларга юклатил­ган вазифа энг масъулиятли вазифа эканлигини uzонгли равишда ҳис қилишлари замон талаби­дан келиб чиқмоқда.
Замонавий талимни ташкил қилиш учун хотин-қизларнинг асосий ижтимоий моҳияти уларнинг ушбу жараёнга самарали ҳисса қўша олишидадир. Бу борада қуйидаги йўналишлар ва улардаги муамомли ҳолатларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ:

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling