Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси гендер тенглиги комиссияси


Хўш гердер тенглиги ўзи нима, ва нимага у бизга керак?


Download 1.84 Mb.
bet20/78
Sana15.02.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1201365
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   78
Bog'liq
{28.09.2022. Халқаро

Хўш гердер тенглиги ўзи нима, ва нимага у бизга керак? Гендер тенглиги инглиз тили gender-жинс сўзидан олинган. Ҳаммага маълумки биологик жинс бор, яьни аёллар ва эркаклар. Гендер тенглиги ўзимизи жамиятда бутун умр бўлган нарса. Ҳар бир инсоннинг ўзини хурмати, ўзини мавкеи, ўзини ўрни бўлган. Шу ўрнига қараб одамлар ўзаро муносабат яратишган. Шулар ҳаммаси, аслини олиб қараганда, гендер масаласини ташкил қилади. Фақат номи ҳозир шундай юритилябди.
Гендер тенглигини тушуниш учун бошида “гендерни” аниқлаб олсак ўзимиз учун, нима фарқи бор экан биологик жинс билан ижтимоий жинснинг. Мисол учун эркаклар ва аёллар доимо тенг хуқукли деганмиз. Ўзбекистон Республикаси Конститутциясида, ҳалқоро хужжатларда ёзилган. Энди гендер жамиатимизда қараб кўрсак, эркакми аёлми билмасек ҳам уларни қилган ишига қараб ҳулоса чиқаришимиз мумкин. Мисол учун: бир одам кун бўйи болалари билан шуғулланди. Эрталбдан бери, кичикинаси билан поликлиникага борди, овқатларини пиширди, боллар билан дарс қилди, деб айтилса, ҳаёлга биринчи бўлиб аёл киши келади. Мана шу гендер. Жамиятда, биологик жинсини билмай туриб, уни килган, бажараётган вазифаларидан ўзимиз боҳо берганимиз, мана шу гендер. Ва жамиятда баъзида биз “сиз ўрниз бошқача, сиз ошхонада бўлишиз керак”, ёки “сизни ўрниз зўр, сиз бемалол гапиринг, сиз бойроқсиз”, ўзимизи ўзбек мақолаларимиз ҳам бор “оғзи қийшиқ бўлса ҳам, бойни ўғли гапирсин”, “сиз хеч ким эмасиз, сизни гапиришга хаққингиз йўқ”, “сиз хали хеч нарсани кўрмадиз, она сути оғзизда хали қуримаган” деймиз. Мана шунда одамларни бир бирига нисбатан камситилиш юзага келади. Яъни, гендер, ўша жамиятда эгаллаб турган ролига нисбатан.
Гендер тенглиги биринчи навбатда давлатга керак, чунки давлат учун ҳар биримиз бир хилмиз. Ошпазми, бойми, аклими, ўқимаганми, ҳаттоки жиноятчими, хаммамиз давлат учун фуқароси бўлганимиздан кегин, тенг хисобланамиз
«Шахслар ижтимоий мавқеи, жинси ва бошқа ижтимоий кўрсаткичларидан қатъи назар инсон ҳуқуқларидан бир хилда фойдалана олишса, гендер тенглиги юзага келади. Битта ҳуқуқ ҳам эркакда ҳам аёлда хам бўлса-ю, эркак бу ҳуқуқдан фойдаланса, аммо аёл аёл бўлгани учун ҳам фойдалана олмаса, мана шу нуқтада гендер мувозанати бузилади. Бундай бузилишларнинг бўлиши эса жамиятда эркаклар устунроқ, аёллар қуйироқда деган тушунчани пайдо қилиши мумкин. Аслида эса ҳуқуқлар баравар, лекин шу ҳуқуқдан фойдаланиш имконияти турли тўсиқлар билан камайтирилади.
Гендер тенглиги бўйича муаммолар илгари ҳам етарлича мавжуд бўлган. Аммо улар ҳақида гапирилмаган, муаммолар табиий ҳол деб қабул қилинган бўлиши мумкин лекин бошқа манбалар ўқилса, Қуръон ва ҳадислар билан танишса, аслида бошқача бўлиши, муаммоларсиз яшаш мумкинлигини тушуниш мумкин. Ўзбек менталитетида ҳам, динимизда ҳам аёлни хўрлаш йўқ», – дейди “USAID ҳуқуқий ислоҳотлар Дастури”нинг гендер ва ижтимоий тенглик масалалари бўйича мутахассиси, хукукшунос Малика Инакова.

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling