Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси гендер тенглиги комиссияси


Download 1.84 Mb.
bet33/78
Sana15.02.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1201365
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   78
Bog'liq
{28.09.2022. Халқаро

LITERATURE
1. Ionin L.G.”Filosofiya va metodologiya ”. M.,2004.
2.Авдулова Т.П.Гендерная соцциализация и структура общения в от рочестве. Психологические исследования.2009.№5(7)
3.Козлова Н.Гендер и вхождение в модерн//
4. Connel R.Gender and power. Society, the Person and Politics.1987

ЎЗБЕКИСТОНДА ЭҲТИЁЖМАНД ХОТИН-ҚИЗЛАР ИЖТИМОИЙ МАҚОМИНИ КЎТАРИШНИНГ ОМИЛЛАРИ


Мелибоева Сарвиноз Собиржон қизи


“Махалла ва хотин-қизлар” илмий-тадқиқот институти мустақил тадқиқотчиси.
erkaboyeva60@bk.ru


Аннотация: Мақола ижтимоий ёрдамга мухтож хотин-қизларнинг муносиб ҳаёт кечиришларини таъминлаш учун Ўзбекистонда яратилаётган шарт-шароит, имкониятдан ўринли фойдаланиш йўлларига бағишланган.
Аннотация: Статья посвящена условиям, созданным в Узбекистане для обеспечения достойной жизни женщин, нуждающихся в социальной помощи, и способам использования этой возможности по назначению.

Annotation: The article is devoted to the conditions created in Uzbekistan to ensure that women in need of social assistance live a decent life, and ways to use the opportunity appropriately.


Калит сўзлар: Инсон ҳуқуқлари, муносиб турмуш тарзи, ижтимоий мухтож, камбағалликни қисқартириш, замонавий касб-ҳунар, тадбиркорлик кўнимаси.

“Инсон ҳуқуқлари” умумжаҳон деклорациясининг 25-моддасида “Ҳар бир инсон... ишсизлик, касаллик, ногиронлик, бевалик, қарилик ёки унга боғлиқ бўлмаган шароитларга кўра, тирикчилик учун маблағ бўлмай қолган бошқа ҳоллардада таъминланиши ҳуқуқига эга”. [1]


Бугунги кунда Ўзбекистон аҳолисининг 17 миллиондан ортиқ қисмини хотин-қизлар ташкил этиб, ҳар бир хотин-қизнинг ўз ҳаёти, дунёқараши, қобилияти, интилишлари, қизиқишлари, имкониятлари мавжуд ва улар асло бир-бирини такрорламайди. Ҳар бир аёл бахтли бўлишга, жамиятда ўз ўрнини топиб, муносиб ҳаёт кечиришга ҳақли. Давлат ва жамият уларнинг ҳар бирига мана шу имкониятларни яратиб беришга масъул ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27-мартдаги “Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсатини тубдан янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Фармонида камбағалликни қисқартиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича яхлит тизим ва мувофиқлаштирувчи давлат органи, меъёрий-ҳуқуқий база, мезонлар ва баҳолаш услубиётининг мавжуд эмаслиги, шунингдек ушбу йўналишдаги ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва тадбиркорликка жалб қилиш вазифаларининг аниқ ажратиб олинмаганлиги сабабли тегишли аҳоли гурухлари билан амалга оширилаётган ишларнинг самадорлиги паст даражада қолаётганлиги эътироф этилган.
Юқоридаги омиллардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев Ўзбекистонда, камбағалликни бартараф этиш бўйича бир қатор вазифаларни белгилаб берган бўлиб, улар орасида камбағалликни қиқартиришнинг аниқ дастак ва механизмларни ишлаб чиқиш, хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда камбағаллик даражасини аниқлаш мезонлари ва баҳолаш услубиятини, ижтимоий таъминотнинг минимал стандартлари ва меъёрий асосларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш ижтимоий ёрдамга мухтож аёлларни ижтимоий мақомини оширишда муҳим ижобий қадам ҳисобланади.
Хотин-қизларнинг иқтисодий қарам бўлмаслиги, унинг эркин ва ўз ҳуқуқларини ўзи ҳимоя қила оладиган шахс бўлиб яшаши учун авволо иш билан таъминланганлик, даромад топиш, топган маблағини оилада қадрланишига эришиш каби омиллар муҳим аҳамият касб этади.
Бугунги кунда Ўзбекистонда рақобатбардош бўлмаган хотин-қизларни иш билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар ҳам давлат томонидан изчил амалга оширилмоқда. Давлат дастурларида аёлларни иш билан таъминлашга, оилавий бизнес, касаначилик, ҳунармандчиликни ривожлантириш орқали амалга оширилмоқда.
“Ёшлар ва хотин-қизларни меҳнат бозорида талаб юқори касб-ҳунарларга тайёрлашини тизимли йўлга қўйиш, уларнинг муносиб иш топишига кумаклашиши орқали кўплаб ижтимоий-иқтисодий муаммолар ҳам бўлади. Бунинг учун нафақат давлат таълим муассасалари, балки мингдан зиёд нодавлат касб-ҳунар таълими марказларини ҳам жалб қилиш зарур”. [2]
Мамлакатимизда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш орқали кўплаб ижтимоий-иқтисодий муаммолар ҳал бўлмоқда. Бунга хотин-қизларни меҳнат бозорида талаб юқори касб-ҳунарларга ўргатишни тизимли йўлган қўйиш, уларнинг муносиб иш ўрни топишга кўмаклашиш орқали эришилмоқда. Ушбу жараёнда нафақат давлат таълим муассасалари, балки нодавлат касб-ҳунар таълими марказлари фаолияти ҳам сезиларли ижобий таъсир кўрсатмоқда.
Шунинг учун бугунги кунда маҳалларда хотин-қизларни ҳаётга руҳлантириш, сафарбар этиш ва касбга ўргатиш, қисқа муддатли ўқув курсларида ўқитиш бўйича манзилли рўйҳатлар, шакллантирилиб, ушбу хотин-қизлар қисқа муддатли касб-ҳунарга йўналтириш ўқув курсларида ўқиб, касб-ҳунар малакаларига эга бўлиб, мустақил тадбиркорлик марказлари томонидан хотин-қизлар тикувчилик, пазандачилик, меҳнат қонунчилиги, тадбиркорлик кўникмалари, бизнес лойиҳа тузиш каби йўналишларда қисқа ўқув курсларида ўқитилмоқда.
Хотин-қизларни касб-ҳунарга йўналтириш- умуминсоний маданиятни шакллантириш жараёнининг таркибий қисмларидан бири сифатида уларнинг касбий тикланиши ва ўзларининг қобилиятларини рўёбга чиқаришга ёрдам бериш билан бирга, ўзлигини англаш, ўз кучи ва имкониятларини рўёбга чиқариш учун мотивация вазифасини бажаради. Бунинг учун эса хотин-қизларни миллий-ҳунармандчилик касб-ҳунарига ўргатишда таълим ва тарбиянинг узвийлиги, ривожланиб борувчанлик, яратувчанлик, амалийлик каби жиҳатларига асосланиш муҳим саналади. Бу эса хотин-қизларни миллий ҳунармандчилик касб-ҳунарга ўргатишда танланган ҳунармандчилик турига ва касбга бўлган онгли муносабатни шакллантириш, уларнинг ақлий ва жисмоний ривожланишини таъминлаш, уларда меҳнатсеварлик, аҳлоқийлик, тежамкорлик, ижодкорлик каби сифатларни шакллантиришга эришиш зарур. Бу эса ўз навбатида хотин-қизларга бозор иқтисодиёти қонунлари талаблари асосида сифатли харидоргир истеъмол моллари етказиш йўллари ва воситаларини ўргатиш, хомийлик, ишбилармонлик, тадбиркорлик фаолиятини сингдириб боришни талаб этади.
Ушбу жараёнда касб-ҳунар таълимининг тарбиявий мазмунини кучайтириш, ўргатилаётган малака ва кўникмани ҳамкорликда чуқур ва пухта ўзлаштириш, уларнинг интеллектуал аҳлоқий ривожланишини, эркин ва мустақил фикрлашини, фаолият натижасига эришиши учун сабр тоқат, қатъият билан харакат қилишга ундайди.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, хотин-қизларнинг меҳнат билан бандлигини таъминлаш, ушбу жараённи тизимли, мақсадли ташкил этиш орқали эхтиёжманд хотин-қизларни турмуш даражасини оширишга, ўзини оиланинг тенг ҳуқуқли аъзоси деб ҳис қилиши, фарзанд тарбиясига маъсулият билан ёндашиши, оиласи, махалласи ҳаётида фаол иштирок этиши имконини беради. Бир сўз билан айтганда хотин-қизларнинг ижтимоий мақомини таъминлашга самарали таъсир кўрсатади.

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling