Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси гендер тенглиги комиссияси


Download 1.84 Mb.
bet31/78
Sana15.02.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1201365
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   78
Bog'liq
{28.09.2022. Халқаро

ADABIYOTLAR


[1].Nizamova, B. B., & Mamatqulova, S. R. (2021). Analysis of the Range Of Modern Women's Coats. The American Journal of Engineering and Technology, 3(9), 18-23.
[2]. Tursunova, X.Sh., Mamatqulova Saida Rahmatovna. (2020). Ayollar paltosi uchun gazlamalar taxlili. 3 rd international congress of the human and social science researches (itobiad).
[3]. Mamatqulova, S. R., Nurmatov, D. X. O., Ergashev, M. I. O., & Moydinov, N. X. O. G. L. (2020). The influence of the qualification of repair workers on the efficiency of technical operation of automobiles. Science and Education, 1(9).
[4]. Ismoilova, D. S., & Mamatqulova, S. R. (2021). Improving the system of electrical equipment of cars on the basis of adaptive power converters. Science and Education, 2(2), 110-114.
ЎЗБЕКИСТОНДА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ
ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ФАОЛЛИГИНИ ОШИРИШ МАСАЛАЛАРИ


Умурзакова Дилфуза Илхомовна
Фарғона давлат университети мустақил тадқиқотчиси

Бугунги кунда мамлакат ахолисини деярли ташкил қилаётган хотин-қизларга давлатимиз томонидан берилаётган эътибор, конститутцион ҳуқуқларининг тенглиги, жумладан ижтимоий, маънавий-маданий жарёнларда иштирокини ўрганишга қаратилганлиги билан алохида ахамиятга эгадир. Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ва социал фаоллигини ошириш, уларнинг турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариши учун шарт-шароит яратиш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш, оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, оила институтини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.[1]


Шу билан бирга, ушбу соҳадаги ишларнинг ҳолати хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар билан мақсадли ишларни ташкил этиш, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш ва соғломлаштиришнинг самарали механизмларини яратишга тўсқинлик қилаётган бир қатор тизимли муаммо ва камчиликлар мавжудлигидан далолат беради. [2]Юртимизда олиб борилаётган ислохотлар жумладан, Хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш масалалари бўйича амалга оширилаётган туб ислоҳотлар эртанги ёш авлодни ҳар томонлама тарбиялаб, келажакда комил инсон бўлиб етишишлари кўзда тутилади. Замонавий таълимни ташкил қилиш учун хотин-қизларнинг асосий, ижтимоий мохияти уларнинг ушбу жараёнга самарали хисса қўшаолишидадир. Ўқитувчи хотин-қизларда юқоридаги сифатларни шакллантириш учун уларни аввало оилада мактабгача таълим муассасаларида мактаб ва олий таълим даргохларида мактабдан ташқари таълимда доимо замонавий талаблар доирасида таълим олишларини таъминлашда хотин-қизларнинг ўрни ва ахамияти мухум хисобланади. Оила ва давлатнинг ахлоқий асослари. Инсон камолоти оиладан бошланади. Оила кишилик жамиятининг ижтимоий пойдеворидир. Шунга кўра, жисмонан соғлом, маънан баркамол, ахлоқан пок ва юксак маданиятли ёш авлодни вояга етказиш оиладан бошланади. Оиладаги соғлом муҳит-соғлом мафкурани шакллантиради. Жамиятда ҳар бир оиланинг мустаҳкамлиги, фаровонлиги, ўзаро бир- бирига ҳурмат, бир-бирига вафодор ва садоқатли бўлишга чақириш билан миллий мафкурада кўзда тутилган мақсадларни амалга оширади. Оила қурган ёшлар ҳаёт қийинчиликларини бирга енгишга, болалар тўғрисида ғамхўрлик қилишга, ота-оналарини эъзозлаб ардоқлашга, бир-бирига меҳрибон бўлгани ҳолда, ҳурмат кўрсатишга интиладилар. Оилада ота-оналар ҳам ўз фарзандларини миллатига, ватанига содиқ ҳизмат қилиш учун тўғри тарбиялашга ҳаракат қиладилар. Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таъбири билан айтганда: “Оила ҳаётнинг абадийлигини, авлодларнинг давомийлигини таъминлайдиган, муқаддас урф одатларимизни сақлайдиган, келажак насллар қандай инсон бўлиб етишишига бевосита таъсир кўрсатадиган тарбия ўчоғидир”.[3]
Оиланинг мустаҳкамлиги оила аъзоларининг ахлоқий тарбиясига боғлиқ. Халқимизда бежиз “Соғлом турмуш тарзи мустахкам оиланинг гаровидир” деб айтилмаган. Соғлом турмуш тарзи деганда биз нафақат оиладаги эр ва хотиннинг бир – бирига бўлган муносабати балки, улардаги ахлоқий фазилатлар, имонлилик, поклик, ҳалоллик, ростгўйлик, ширинсўзлик, каби ахлоқий меъёрларга амал қилган холда урф – одатларга асосланган, замонавий оилани тушунамиз.
Оила ташвиши кўпроқ аёл зиммасига тушади. Халқимизда бежиз “Инсонлар ҳамма вақт аёллар истагани каби бўладилар, агрда буюк ва фазилатли одамларга эҳтиёжингиз бўлса, аёлларга буюклик ва фазилат ўргатинг”, – деб айтишмаган.
Оиланинг мустаҳкамлиги ва тотувлиги кўп жиҳатдан аёлларга боғлиқ бўлиб, бу фикр, оилада эркакларнинг масъулияти кам экан, деган ҳулосага олиб келмаслиги керак. Ж.Маздани айтганидек “Эркак ва аёл-бамисоли икки майин товушки, инсон қалбидаги торлар уларсиз ҳақиқий ва тўлақонли оҳанг беролмайди”.[4]
Хозирда Ўзбекистон давлат сиёсатининг бош йўналишларидан бири ҳам хотин-қизлар ахволини яхшилаш ижтимоий-иқтисодий ислохатларни амалга ошириш жараёнида уларнинг жамиятдаги фаолиятини ошириш ҳамда уларнинг хуқуқлари манфаътларини химоя қилиш билан бирга, илм вахунар эгаллашлари учун муҳум бўлган шарт-шароитларни яратиш бандлигини таъминлашдан иборат эканлиги муҳум ахамиятга моликдир.

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling