Ўқув дастурига қўйиладиган талаблар
Ўқув дастурининг
номи
|
Ноорганик кимё
|
Ажратилган соат
|
216 (аудитория соат – 144, мустақил таълим –72 )
Кредит сони – 6
|
Мавзулар сони
|
Назарий – 20, Лаборатория иши – 25
|
Дастурнинг мақсади.
|
Ўқувчиларга ноорганик кимё модулини асосий қонуниятларини ўрганиш.Уларни биологик аҳамиятга эга бўлган моддалар ва таркиби, ноорганик моддалардан ташкил топган тиббиёт препаратлари ва дори моддалар бўйича билим ва кўникмаларни шакллантириш
|
Ўзлаштириш (ўқитиш) натижалари
|
Модулга оид назарий ва амалий билимларни ўргатиш;
- Ноорганик моддаларда кимёвий ва физикавий ўзгаришлар (оксидланиш-қайтарилиш, гидролизланиш ва бошқалар) юз бериши мумкинлигини ва муаммоларни тушунтириш;
- Ноорганик моддаларни доришуносликда ва тиббиётдаги аҳамиятини ўргатиш.
|
Билим
|
-кимёнинг асосий тушунчалари, атамалари ва кимёда содир бўладиган ҳодиса ва қонуниятлар тўғрисида тасаввурга ега бўлиши; -кимёвий моддаларнинг олиниши, табиатда тарқалганлиги ва ишлатилиши, шунингдек кимёвий жараёнларнинг асосий қонунлари, воқеа ва ҳодисаларни бошқаришни билиши ва улардан оқилона фойдалана олиши;
- кимёвий реаксия ва моддаларни олиш ҳамда хоссаларини ўрганишда ноорганик моддаларга тегишли таҳлил усулларини қўллаши, юзага келадиган муаммоларни тўғри ечимини топиш кўникмаларига ега бўлиши керак;
|
Кўникма
|
-кимё лабораториясидаги теҳника хавфсизлиги қоидаларини;
-кимёвий реакцияларнинг бориши ва йўналишини энг зарур термодинамик функцияларни ҳисоблаш орқали баҳолаш;
-индикаторлар ва ускуналар орқали еритмалар pH-ини аниқлай билиш;
-пробиркаларда амалга ошириладиган реакцияларнинг амалга ошира билиш;
-кимёий ускуналарда ва энг оддий қурилмаларда (Кипп ускунаси, суюқликларни ҳайдаш, пикнометр, ареометр, pH-метр ва бошқалар) ишлашни ўзлаштириш;
-эритмалар тайёрлаш, моддалар концентрациясини аниқлаш, эрувчанлик кўпайтмасидан фойдаланиш, моддалар учун оддий сифат реакцияларни амалга ошириш;
-ноорганик моддаларни энг оддий катталикларини аниқлаш ва олинган натижаларда четланишларни аниқлай олиш. Энг оддий кимёвий реакцияларини олиб боришни билиш, бунда рўй берадиган ранг ўзгаришларига, чўкма ёки газ модда ажралиб чиқишига, иссиқлик ўзгаришларига эътибор бериб, реакция тенгламасини туза билиш. Турли реакцияларнинг йўналишлари, тезликларини таққослаш асосида моддаларнинг хоссалари ҳақида хулоса қилиш. Кимёнинг умумий қонунларини билган ҳолда танланган реакцияларни олиб бориш учун зарур моддаларни, уларни миқдорини аниқлай олиши керак |
|
Do'stlaringiz bilan baham: |