Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги


Download 1.14 Mb.
bet14/18
Sana02.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1322046
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
folklorshunoslik asoslari

СТРУКТУРУАЛ ТАҲЛИЛ МЕТОДИ

Фольклоршунослик тарихида бадиий матнни муайян қисмларга ажратиб таҳлил қилишга асосланган илмий метод «структуруал таҳлил методи» деб юритилади. Бу метод тарафдорлари фольклор асарларидаги ҳар бир сюжет элементи – мотив, лавҳа, образ ва ҳатто, энг кичик бадиий деталларгача илмий тавсифлаш асосида асар морфологиясини тадқиқ этиш натижасида халқ бадиий тафаккурининг поэтик моҳияти ва қонуниятларини очиб беришга ҳаракат қиладилар. Структуруал таҳлил методининг асосий мақсади бадиий асарнинг мазмунини эмас, балки тузилишини, шаклий жиҳатини ўрганишдан иборатдир.


Фольклоршуносликда эпик матнларни структуруал ўрганишга доир илк қайдлар А.Н.Веселовский қаламига мансуб бўлиб, у “Асарлар тўплами”нинг 1913 йилда чоп эттирилган 2-жилди (1-қисм)га киритилган “Тарихий поэтика” асарида мотив - сюжетни ташкил этувчи энг кичик элемент эканлигини илмий-назарий жиҳатдан асослаб берган эди. Р.М.Волков ўзининг халқ эртаклари сюжет тизимининг шаклланиш тарихига доир тадқиқотида (Одесса, 1924) рус, украин, белорус эртакларининг матнларини композицион қурилиши жиҳатидан ўрганиб, эртак структурасида муайян бадиий формулалар (масалан, воқеа-ҳодисаларнинг уч марта такрорланиши, персонажлар сонининг учта бўлиши ва ҳ.к.) муҳим роль ўйнашини аниқлаган.
1928 йилда эртакларни структуруал таҳлил қилишга бағишланган икки асар - А.Н.Никифоровнинг “Халқ эртакларини морфологик жиҳатдан ўрганиш масаласига доир” номли мақоласи ҳамда В.Я.Проппнинг “Эртак морфологияси” асари босилиб чиқди.
А.Н.Никифоров тадқиқотининг муҳими жиҳати шундан иборат эдики, у фольклоршуносликда биринчи бўлиб эртак структураси билан боғлиқ қуйидаги “морфологик қонун”лар мавжудлигини аниқлади:
а) воқеалар ривожини тезлаштириш ёки сусайтириш мақсадида эртак структурасини белгиловчи муайян элементларнинг изчил такрорланиши;
б) “композицион ўзак қонуни” ёки ҳар бир эртакда битта ёки иккита қаҳрамон мавжудлиги, қаҳрамонларнинг тенг ҳуқуқли ёки аксинча бўлиши;
А.Н.Никифоровнинг фикрича, эртак сюжетида ҳаракат қилувчи етакчи қаҳрамон ҳамда иккинчи даражали персонажларнинг комбинациялашган функциялари эртак сюжетини ташкил этувчи асосий семантик элементлар тизимини ташкил этади.
Эртак жанрига оид бадиий матнларни морфологик жиҳатдан тадқиқ этган В.Я.Пропп эса “ҳаракатланувчи персонажларнинг функциялари” сеҳрли эртакларнинг ўзгармас, доимий ва такрорланиб турувчи турғун элементлари эканлигини кашф этди. “Эртак морфологияси” китобида келтирилишича, бу “функциялар” қуйидагилардан иборат: узоқлашиш, таъқиқ ва унинг бузилиши, зиён етказувчи персонажга қаҳрамон ҳақида маълумот берилиши, етишмовчилик, воситачилик, сафар, ҳомийнинг илк функцияси ва қаҳрамоннинг унга муносабати, қаҳрамоннинг қайтиши.
ХХ аср фольклоршунослигида структуруал таҳлил методи Н.Рошияну, М.Ю.Лотман, Е.М.Мелетинский, Б.Н.Путилов, В.М.Гацак, М.Ю.Сегал, Ф.Гўзалов каби олимлар томонидан ривожлантирилди.
Ўзбек фольклоршунослигида структуруал таҳлил методи Ғ.Жалолов, Х.Эгамов, Н.Дўстхўжаевалар томонидан сеҳрли эртакларни ўрганишда самарали қўлланилган. Хусусан, Н.Дўстхўжаеванинг «Ўзбек сеҳрли эртакларининг структуруал таҳлили» номли номзодлик диссертацияси структуруал таҳлил методининг моҳияти ва халқ насри жанрларини тадқиқ этишда қўлланилиши масалалари ёритиб берилган. Тадқиқотчи ўзбек сеҳрли эртакларидаги анъанавий бошламалар – инициал формулалар таркиби ва унинг асар бадииятини мукаммаллаштиришдаги вазифаларини аниқлаган. Эртак сюжтетини ташкил этувчи ҳар бир элементни алоҳида-алоҳида олинган ҳолда ўрганган тадқиқотчи ўзбек сеҳрли эртаклари асосан «етишмовчилик», «шарт», «таъқиқ», «туш», «сафар», «вазифа», «қурол-яроғ», «рақиб», «тамға», «мукофот-хазина», «ўтиш формуласи», «қайтиш» каби элементлардан иборат деган хулосага келган.
Структуруал таҳлил методи ўзбек халқ сеҳрли эртакларининг моҳиятини белгиловчи «тилсим» ёки «сеҳр»ни «сеҳрли хусусиятга эга бўлган жонивор (от, кийик, турли ғаройиб қушлар, илон, бўри каби)», «жонивор кўринишида тасаввур қилинган зооморф образлар (дев)», «инсон қиёфасида тасаввур қилинган антропоморф образлар (ялмоғиз, пари, Хизр)», «сеҳрли сўз («очил қамиш», «қайна хумча», «ур тўқмоқ» каби)», «тилга кириш (от, кийик, илон, сигир ва бошқа жониворнинг тилга кириб одамдай сўзлаши)», «сеҳрли ашёлар (ойнаи жаҳон, сеҳрли тош, ялмоғизнинг ойнаси ва тароғи, сандиқ, қути, қайна хумча, узук каби)», «трансфигурация (бир шаклдан бошқа кўринишга ўтиш, яъни эврилиш)» воситасида намоён бўлишини кўрсатди.
Фольклор асарларини структуруал таҳлил методи асосида ўрганиш бадиий асарни ҳар томонлама тадқиқ этишнинг имкониятларини янада кенгайтиради.



Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling