Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат санъат ва маданият
Download 0.54 Mb.
|
Адилбек дис (2)
Маълум бўлмоқдаки, театр 2014 йилга қадар 60 тага яқин томоша саҳналаштирган. Уларнинг драматургик асоси нуқтаи назардан таҳлил қилсак, 20 га яқин саҳна асари жаҳон манбалари мотивлари ва асарлари асосида, 5 таси ўзбек муаллифларининг пьесалари асосида саҳнага олиб чиқилган. 40 га яқин спектакл эса маҳаллий драматургларнинг асарлари. Айниқса, улар орасида П.Айтмуратов, М. Бегимов ва Ж.Калбаевларнинг номини алоҳида тилга олиш лозим. Масалан, П.Айтмуротовнинг «Отам айтган афсона» асари асосида ишланган томошабоп, серзавқ томоша кейинги йиллар ишланган энг яхши спектакллардан. 2017 йил эса айнан таниқли драматург, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган маданият ходими П.Айтмуратов муаллифи бўлган "Ўмирбек Чимбой бозорида" номли спектаклининг премьераси бўлиб ўтди. Спектакль томошабинлар томонидан илиқ кутиб олинди. Спектаклнинг муваффақиятли чиқишида сахналаштирувчи режиссёр Қ.Қалилаев, воқеаларга мос мусиқаларни танлаган Д.Абдимов, декорация ишларини ишлаган рассомлар Т.Шардаметов ва М.Байгелдиев ва ўз ролларини маромига етказиб ижро этган театр актёр ва актрисаларининг хизмати беқиёс бўлди. Жубандиқ Ибрагимов, Роза Пиёзова, Қурбонгул Сапарбаева, Ойбек Есимбетов, Қублонбек Калилаев, Бердимурод Юсупов ва бошқалар театрнинг етакчи актёрларидир. Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театри ижодий жамоасининг болалар учун тайёрлайдиган дастур ва концертлари ҳам маълум ғоя ва тарбиявийлик, болаларга хос томошавийлик тамойилларига амал қилингани ҳолда тайёрланади. Масалан, театр жамоаси 2016 йилда “Ассалом, Янги йил” спектаклини намойиш этдилар. Қорбобо ва Қорқиз, турли ҳайвонлар иштирокидаги саргузаштларга бой Янги йил воқеалари болажонларда катта таассурот қолдирди. Масхарабозларнинг чиқиши, жозибали рақслар ва шўх куй-қўшиқлар Янги йил базмига янада завқ бағишлади. Спектакль муаллифи ва саҳналаштирувчи режиссёри М.Бегимов, қўғирчоқларни актёрлар Ш.Алламбергенов, Г.Исаева, П.Қулимов, У.Узоқбоева ва бошқалар "жонлантирган". Чорак асрдан буён болаларга қувонч улашиб келаётган театр жамоаси учун 2016 йил сермаҳсул бўлган эди. Чунки шу йилда театр ўзининг янги биносига эга бўлди. Жамоага кўплаб истеъдодли ёшлар келиб қўшилди. Янги саҳна асарлари жажжи томошабинлар эътиборига ҳавола этилди. – 2016 йилда театримиз репертуари “Гулда булбул сайрайди”, “Мен ўзимга дўст топдим”, “Ўғрилик сўнги хўрлик” каби янги спектакллар билан бойиди, –дейди театр директори Пўлат Айтмуратов.20 Умуман олганда, театр жамоасининг 25 йилдан ошиқроқ фаолияти давомида болалар учун мўлжалланган спектаклларда айнан болаларга хос ўйинқароқлик, қувноқлик ва шўхликлар, одоб-аҳлоқ, билим, меҳнатсеварлик, ҳурмат, эътибор ва ростгўйлик каби ўнлаб масалалар ўртага ташланган. Бу спектакллар ўзига хос тарздаги декорациялар, мусиқалар, қўшиқлар, рақс ва махсус қиёфа воситаларида янада бойитилган. Миллий колорит ифодасининг болаларга хос қиёфаларини яратиш театрнинг улкан ютуғидир. Болаларнинг айнан ўзлари билан жонли мулоқотга киришиш, уларнинг кайфиятига таъсир кўрсатиш, шу билан бирга театрга ҳурмат, муҳаббат уйғотиш эса соҳа ижодкорларининг дастаги бўлиб хизмат қилмоқда. Хулоса “Ёшларни тўғри йўлга бошлашда панд-насиҳат билан кифояланиб бўлмайди. Эзгуликни, юртпарварликни, инсоний фазилатларни камол топтиришга хизмат қиладиган амалий ишлар қилиш керак. Ана шундай амалий тарбия омилларидан бири театрдир. Театр давр билан ҳамнафас яшаётган, ҳаёт синовларида тобланган фидойи инсонлар ҳақида ҳикоя қилувчи асарларни саҳнага олиб чиқиши зарур”.21 Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг бу фикрлари ўзбек театр санъати ривожида янги босқични бошлаб берди. Мамлакатимиздаги театрлар саҳна санъатининг деярли барча илғор йўналишини қамраб олган. Мустақилликнинг илк йилларида театрлар биноси эскирган, маошу қалам ҳақи кескин камайган, оддий декорация ясаш ҳам катта муаммога айланганди, – дейди Санъатшунослик фанлари номзоди, доцент Омонулла Ризаев.22 – Собиқ тузум мафкураси қолипига солинган спектакллар саҳнадан тушиши ва репертуарлар бўшаб қолиши оқибатида ўзбек театрининг мавжуд салоҳиятини йўқотиб қўйиш хавфи юзага келганди. Шундай мураккаб вазиятда Биринчи Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида театр санъати изчил қўллаб-қувватланди: 1992 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ўзбек театрининг мақоми белгиланди. 1995 йил 20 октябрда давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистонда театр ва мусиқа санъатини янада ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Ўтган йиллар давомида Ўзбекистонда, бошқа кўплаб давлатларда бўлганидек, труппалар тарқаб кетмади. Аксинча, Сурхондарё вилоят қўғирчоқ театри, “Дийдор” театр-студияси каби янги театрлар ташкил этилди. Ўзбек Миллий академик драма, Ўзбекистон академик рус драма театрлари, Андижон, Самарқанд, Хоразм, Жиззах вилоятлари, Қорақалпоғистон драма театрлари ва Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри бинолари тубдан таъмирланди. Бухоро, вилоятидаги мусиқали драма театри, Андижон вилояти қўғирчоқ театри биноси янгидан барпо этилди. Истиқлол йилларида “Биз киммиз, кимларнинг авлодларимиз” ғояси билан йўғрилган қатор янги спектакллар яратилди. Илк бор Амир Темур, Бухорий, Фарғоний, Термизий, янги талқиндаги Алишер Навоий, Абу Али ибн Сино, Бобур образлари саҳнага чиқди. Бу, аввало, халқимизнинг миллий ғурури, қадди ва қадрини тиклашга, юксалтиришга хизмат қилди. Маълум вақт ўтиб, театрларнинг аҳволи ўнгланиб, халқимиз турмуш шароити, онгу тафаккури ўзгарди. Томошабинлар театрларга юксак савиядаги асарлар эҳтиёжи билан қайта бошлади. Глобаллашув шароитида шунга муносиб маънавий озуқа топиб бериш, томошабинлар савияси ва маданиятини юксалтириш ғоят муҳимдир. Мамлакатимиздаги 37 та профессионал театрларнинг 10 таси қўғирчоқ театрлари, 2 таси ёшлар, 2 таси ёш томошабинлар театрлари ҳамда катталар театрларида ҳам болалар учун асарлар саҳналаштирилаётганини эътиборга олсак, театрнинг болалар ва ёшлар ҳаётида ҳам муҳим ўрин эгаллаганлиги ўз тасдиғини топади. "Қачонки миллий маданиятимизнинг узвий қисми бўлган театр санъати хусусида сўз борар экан, буюк маърифатпарвар Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг "Театр – бу ибратхонадур”, деб айтган фикрини эслаш ўринлидир”23, деб ёзилади "Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида. Дарҳақиқат, театр санъати халқнинг маданий, маънавий тараққиётининг узвий қисми ҳисобланади. Театр миллий қадриятлар, урф-одатлар, байрам ва маросимларни авлоддан-авлодга ўтиб, шаклланиб, сайқалланиб келиши, халқнинг тафаккурини теранлаштиришда ибрат мактаби вазифасини ўтайди. Қорақалпоғистон Республикаси театрлари мисолида бу санъатнинг пайдо бўлишидан то бугунга қадар босиб ўтган йўлини таҳлил қилиш давомида, миллий рангдорлик, миллатга хос бўлган хусусиятларни асраб-авайлаш, қадрлаш, айнан, театр санъатида уни юксакка кўтариш лозимлиги ўз тасдиғини топди. Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти айтганидек, “Саҳна санъатининг одамларга нафақат завқ-шавқ баҳш этиши, айни вақтда миллий ғурур, миллий ифтихор манбаи, қудратли тарбия воситаси ҳам бўла олиши – бу исбот талаб қилмайдиган ҳақиқатдир.”24 Демак, театр санъати халқ маънавиятини юксалтириш, унинг қалби ва руҳини поклаш борасида беқиёс воситадир. Агар миллатнинг энг муқаддас анъаналари ва ўзига хослиги театрга сингдирилса шубҳасиз, бу томошабин учун чексиз маънавий озуқа улашади. Бундай озуқа билан тўйинган халқни эса ҳеч ким ва ҳеч қачон енга олмайди. Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, Қорақалпоқ театрларининг умуммиқёсда қуйидаги хусусиятлари яққол ажралиб туради. театрларда спектакл, концерт, кулгу ва юмор томошалари ва театрлаштирилган дастурлар саҳналаштирилади; театрлар репертуари томошалари мактабгача таълим муассасаси болаларидан тортиб, энг нуроний отахонлар-онахонларгача бўлган томошабинларни қамраб олади. репертуардаги спектаклларда мутлақо ранг баранглик кўзга ташланади. Улар қорақалпоқ, ўзбек ва жаҳон драматургияси ҳамда адабиёти намуналари ҳисобланади. Театрларда қорақалпоқ миллий драматургияси асосий ўринни эгаллайди. томошалар қорақалпоқ, ўзбек ва рус тилларида тайёрланади; театрлар бутун Республика миқёсида ўз тарғибот ва гастрол сафарлари тизимини муносиб йўлга қўйган; театрларда рўй бераётган муҳим янгиликлар, премьералар, спектакл намойишлари ва театр дастурларини қамраб олувчи мақола, ахборот ва эфирлар Қорақалпоғистон телевидениеси “Кинотеатр”, “Маданият ва маърифат” телеканаллари, Қорақалпоғистон матбуоти: газета ва журналлари, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси, “Театр”, “Санъат”, “Шарқ юлдузи” журналларда мунтазам акс эттирилиб келинмоқда. театрда актёрлар, режиссёрлар ва техник ижодкорлар сафида мусиқали драма жанрига хос хонандалар, бастакорлар, оркестр, раққос ва раққосалар, балетмейстерлар иштирок этадилар; спектакллар декорациялари асосан Қорақалпоғистон Республикасининг маҳаллий аҳолисига хос, улар учун табиий бўлган шароит нуқтаи назаридан ишлаб чиқилади. Умуман, театрнинг қатор хусусиятларини санаш мумкин. Муҳими, камтарона фаолиятида кўплаб ютуқларга эришган, томошабинлар муҳаббатини қозонган театр жамоаси бундан сўнг ҳам миллатнинг ўзига хос рангдорлигини, колоритини, миллий урф-одат ва анъаналарини ривожлантиргани ҳолда катта марраларни забт этади. Театрнинг эндиликдаги тараққиёти ва ишлаш жараёни юзасидан қуйидаги босқичли кичик тадқиқот, таклиф ва стратегик масалалар илова қилинади. Download 0.54 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling