Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат санъат ва маданият


Умуман олганда, театр жамоаси мустақиллик йилларида қатор ютуқларга эришди


Download 0.54 Mb.
bet20/29
Sana23.04.2023
Hajmi0.54 Mb.
#1392792
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   29
Bog'liq
Адилбек дис (2)

Умуман олганда, театр жамоаси мустақиллик йилларида қатор ютуқларга эришди.1996 йили Амир Темурнинг 660 йиллиги муносабати билан ўтказилган Ўзбекистон Республикалари театрлари орасида ўтказилган мусобақада А.Ориповнинг «Соҳибқирон» спектаклидаги Амир Темур ролини ижро этган актёр Базарбай Узақбергенов биринчи ўринни олишга муваффақ бўлди.
2008 йили Туркманистан Республикаси Ашхабад шаҳрида ўтказилган «Қўшиқ-мусиқа-инсониятнинг руҳий бойлиги» деб номланган фестивалда театр камер оркестри билан вокал артистлари иштирок этишди.
2009 йили Миср Араб Республикаси Каир шаҳрида бўлиб ўтган ХХI халқаро театр фестивалида С.Балғабаевнинг «Энг сулув келинчак» спектакли билан иштирок этиб, қорақалпоқ театр санъатини жаҳон халқларига таништиришга сазовар бўлдилар.
2009 йил якуни буйича мазкур театр Ўзбекистон Республикаси театрлари орасида «Йилнинг энг фаол театри» номинациясини олишга эришди.
2011 йили Тошкент шахрида ўтказилган «Сени куйлаймиз, замондош» деб номланган Республика I фестивалида П.Айтмуратовнинг «Интилганга толе ёр» спектакли билан иштирок этиб, тамошабин ва мутахассисларнинг эътирофига кўра II ўринни олишга муяссар бўлди. 2013 йили «Сени куйлаймиз, замондош» II Республика кўрик фестивалида Қ.Норқобилнинг “Нур сояда қолмайди” спектакли билан иштирок этиб, III ўринни олди ва Шабнам ролидаги С.Аннақуловага “Энг яхши аёл роли” номинацияси берилди.
2012 йилги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг дастурига боғлик, 2012 йили театрда катта қурилиш ишлари олиб борилди. 
Ушбу йил февраль ойида театр жамоаси Тошкент шаҳрида ижодий сафарда бўлиб, Н.Давқараэвнинг «Алпомиш» мусиқали драмасини, К.Рахмановнинг «Келин» комедиясини, П.Айтмуратовнинг «Интилганга толе ёр» драмаларини тамошабинларга ҳавола этиб, қорақалпоқ халқининг бой миллий колоритини, рухий меросини, санъатини яна бир бор танитдилар.
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик театри ўзининг миллий маданиятни тарғиб этиш, асраб-авайлаш, шакллантириш ва кейинги авлодга етказишдек эзгу вазифаларини тўла-тўкис адо этиб келмоқда.



Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling