Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат санъат ва маданият
Замонавий руҳдаги, миллат орасидаги янгидан янги муносабатларни акс эттирувчи спектакллар
Download 0.54 Mb.
|
Адилбек дис (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.2. C.Хўжаниёзов номидаги қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри спектакллари: изланиш ва натижалар.
Замонавий руҳдаги, миллат орасидаги янгидан янги муносабатларни акс эттирувчи спектакллар эса театрни замон билан, бугун билан боғлаб турувчи кўприк сифатида аҳамиятлидир. Замонавий муносабатлар ҳамиша инсон миллий ҳаёт тарзини ажралмас қисми бўлиб келган. Масалан, М.Дарибоевнинг “Янги одамлар” (1939) асари айнан замонавий ҳаёт тарзи, янги даврдаги янгиликлар, янгиланишлар зарурати ҳақида ҳикоя қилса, С.Хўжаниёзовнинг "Ёш юраклар" (1954) асари ёш авлодлар, уларнинг кечинмалари ва муаммоларини қамраб олади.
Шунингдек, С.Хўжаниёзовнинг “Суймаганга суйкалма” (1941), Т.Сейтжановнинг “Қоракўзли дилбар” спектакллари ҳам айнан миллатнинг замон исканжасидаги инсоний муносабатларини ва ҳис-туйғуларини ифода этади. Миллий лраматургиянинг ривожи ҳам бевосита театр билан ҳамоҳанг тарзда кечади. Масалан, 1967-71 йилларда театрда 21 асар саҳналаштирилган бўлса, шундан 10 таси маҳаллий драматург асари, 1971-1990 йилга қадар 71 пьеса саҳналаштирилган бўлса, шундвн 33 таси маҳаллий муаллифларга тегишлидир. Мана шу рақамларнинг ўзиёқ, миллий драматургиянинг муносиб ёки суст ривожланганини акс эттиради. Ваҳолангки, икки рақамда ҳам саҳналаштирилган спектаклларнинг ярмидан кўпроғи жаҳон драматурглари ҳисобига ўтиб кетмоқда. Нима бўлганда ҳам, мустақилликка қадар тарихий чегараларда Бердақ театри хайрли ишларни амалга оширди, миллатнинг руҳини, минталитети ва колоритини юксакка кўтаришга хизмат қилди. Театрнинг бундан кейинги қисмати ҳам ўзига хос янгилик ва изланишларини тақазо этмоқда эди. Зеро, Мустай Карим айтганидек, “Театр томошавийлик, фалсафий концепсия, инсонийликнинг абадий мавзуси сингари ўзининг қонуниятлари билан яшаган ва бундан кейин ҳам яшайди.”11 2.2. C.Хўжаниёзов номидаги қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри спектакллари: изланиш ва натижалар. Театр санъати ўзининг навқиронлиги ва ўзига хос кучли таъсир кучи билан ажралиб туради. Театр томошабин учун ҳам тарбия маскани, ҳам эстетик завқ улашувчи томошахонадир. Унда бугунги инсоният ҳаётидаги миллий ва умуминсоний ғоялар, долзарб ва доимий равишда ҳаётимиздан ўрин оладиган муаммо ва ҳақиқатлар акс этади. Чин маънода бу бетакрор санъат. Унинг айнан баҳосизлигини театр эшигидан кириб келган санъат иҳлосмандининг кўнгидаги ҳаяжонию, театр эшигидан чиқиб кетаётган томошабиннинг илиқ таассуроти билан ўлчаш мумкин. Биринчи Президентимиз Ислом Каримов айтганларидек, “Театр – тарбия маскани. Ёшларимизни турли мафкуравий таҳдидлар ва ғараз ниятли кучлардан, таъсирлардан асраб-авайлашга усиувор аҳамият қаратмоқдамиз. Ёшларни тўғри йўлга бошлашда панд-насиҳат билан кифояланиб бўлмайди. Эзгуликни, юртпарварликни, инсоний фазилатларни камол топтиришга хизмат қиладиган амалий ишлар қилиш керак. Ана шундай амалий тарбия омилларидан бири театрдир”.12 Айниқса театрнинг ёш авлод қалбига кириб келиши ноятда хайрли жараёндир. Шу асосда Республикамизда бир неча ёш томошабинлар театри фаолият юритаётгани айни қувонарли ҳол. Сапар Хўжаниёзов номидаги Қорақалпоғистон ёш томошабинлар театри — ёшлар ва ўсмирлар учун мўлжалланган театр. 1978 йил сентябрда «Кечиккан баҳор» (К.Раҳмонов) спектакли биланн очилган. Театрнинг ижодий жамоасини, асосан, Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатиб борган ёшлар (Ж.Абиллаев, Ж. Жуманов, А.Наврузова, Д.Кеунимжаев, Н.Хўжамуродов ва бошқалар) ва Бердақ номидаги театрдан ўтган С.Олломуродова, Х.Сапаров, М.Матчонов, С.Ўтепбергенов, Г.Душимов, Б.Каиповлар ташкил этди. Театр репертуарининг шаклланиши, жанр ва мавзу нуқтаи назаридан бой ва хилма-хиллигини таъминлашда маҳаллий драматурглардан К.Раҳмонов, С.Жумагулов, С.Хўжаниёзов, К.Матмуродов ва бошқаларнинг хизматлари катта бўлди. Чорак аср давомида театр репертуари «Хеопс пирамидаси» (Т.Каипбсргенов), «Менинг дўстларим» (С.Хўжаниёзов), «Нукус афсонаси» (Т.Сейтжонов), «Тўққиз бемаза тўнғилдоқ ва бир уддабурон чинқилдоқ» (К.Раҳмонов), «Суюнчи» (П.Айтмуродов), «Питонийга саёҳат» (Ж.Хўжанов), «Одамлар нега айнийди» (С.Жумагулов), «Дуторли солдат» (П.Тлегенов) каби замонавий ва афсонавий, достон ва халқ эртаклари асосида яратилган сермазмун, томошабоп спектакллар билан бойиб борди. Театрга турли йилларда раҳбарлик қилиб келган Н.Ансатбоев, Р.Тўраниёзов, театр рассомларидан Б.Нуримбетов, Л.Казачок, И.Ачибеков ва б. қорақалпоқ ёшларини қарлош халқлар ва жаҳон драматургиясининг дурдоналари б-н таништириб борди-лар: «Кузнинг биринчи купи» (Ў.Умарбеков), «Ота тақдири» (Б.Жакиев), «Болага ота керак» (И.Лазутин), «Икки бойга бир малай» (К.Гольдони), «Скапеннинг найранглари» (Ж.Мольер), «Буратино» (А.Толстой), «Этикли мушук» (Ш.Пьеро) ва бошқалар. А.Наврўзова, И.Айбатов, Қ.Кубесова, А.Худойназаров, А.Ансатбоев, Д.Кеунимжаев, Ж.Абдимов, Л.Холиқ-назарова, К.Шомуродовалар театрнинг етакчи актёрларидир. 1978 йилда ўз фаолиятини драматург Кенгесбой Раҳмоновнинг “Кечик- кан баҳор” асарининг сахнавий талқини билан бошлаган Қоракалпоғистон ёш томошабинлар театри қарийб чорак аср давомида халқимиз маънавиятини бойитиш, ёшларимиз эстетик қарашларини шакллантириш, томошабинларни жаҳон мумтоз асарлари ва миллий драматургия намуналари билан таништириш борасида ибратли изланишлар олиб борди. Театр раҳбарлари ва режиссёрлари — Ўзбекистон халқ артистлари Нажиматдин Ансатбоев, Байрам Матчонов, Райҳон Сапарова ва Реймбой Торениёзовлар турли йилларда театр репертуарини биринчи навбатда миллий драматурглар асарлари билан бойитишга алоҳида эътибор бердилар. Ёш қаламкашлар билан яқиндан ҳамкорлик маҳсули сифатида театр афишаларида Ж.Хўжанов, X.Холмуратов, П.Айтмуратов, С.Жумағулов, Ч.Айтбоев, Б.Ўтабоевларнинг номлари пайдо бўлган эди. 1978 йилдан 1990 йилга қадар Ёш томошабинлар театрида 50 га яқин спектакл яратилди. Спектакл театр кўзлаган марра демакдир, жамоанинг изланиши билан мана шу марра забт этилади. Хўш, уларнинг миллий колорит ифодасига муносабат қандай эди?! Бу муносабатни саҳналаштирилган спектаклларни кўздан кечириш орқали аниқлаш мумкин. Айтиш ўринлики, миллий спектаклларни яратиш масаласи миллий драматургиянинг ривожи билан бевосита боғлиқ. Ташкилий, иқтисодий ва молиявий муносабатлардан ташқари ёш театр жамоасининг олдида яна бир катта масала кўндаланг турар эди. Бу янгитдан ташкил қилинган театр жамоасини унинг мухлислари билан боғлайдиган, унинг келажаги, ижодий қиёфасини белгилайдиган миллий драматургия масаласи эди.13 Театр жамоаси 1978 йилнинг ноябридан 1985 йилнинг июн ойига қадар ўзбек, қорақалпоқ, қардош республикалар ва Ғарбий Европа халқларининг турли жанр ва мавзудаги 24 та асарини саҳналаштириб, ўз томошабинларига тақдим этган. Бу беш мавсум давомида ўзбек драматургларидан М.Агамирзаев ва А.Бобохоновларнинг “Йўлбарс ва овчи”, Ж.Маҳмудовнинг “Яланғоч қирол” (Андерсен эртаги асосида), Н.Рўзимуҳаммедовнинг “Капитанга раҳмат”, Ғ.Ғуломнинг “Шум бола”, Т.Сейтжановнинг “Нукус афсонаси”, П.Тлегеновнинг “Дуторли солдат” каби асарлари саҳналаштирилган, холос. Асосан таржима асарлари билан репертуар шакллангани боис, ёш томошабинлар театрдаги ўзига хос миллий колорит ифодаси юзасидан қизқин таассуротларга эга бўла олмаган. Масалан, “Йўлбарс ва овчи” асари гарчи эртакона бўлсада, йўлбарс болаларимизга анча бегона жонзот, овчилар эса бизда миллий қаҳрамон эмас. “Яланғоч қирол” айнан чет мотивларига таянилгани учун муҳокама қилишнинг ҳам хожати йўқ. “Капитанга раҳмат” асарида ҳам болаларга миллий руҳни улашиш мақсади сезиларли эмас. Қорақалпоқ драматургларининг эса атига 4 та асари беш мавсум репертуаридан ўрин олган. Бу албатта қорақалпоқ драматургларининг болалар театри қисматига эътиборсизлигидан, театр раҳбарларининг Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси билан ижодий ҳамкорликни жонлантиролмаганидан далолат беради.14 Кейинги фаолият қандай тарзда кечди?! 1986-1990 йилларда саҳналаштирилган 26 та спектаклнинг рўйхатида С.Хожаниёзовнинг “Умид учқунлари”, К.Каримовнинг “Олтин танга”, Ў.Умарбековнинг “Кузнинг биринчи куни”, К.Рахмоновнинг “Тўққиз лапашанг ва бир чаққон”, А.Алламуратовнинг “Арқон узилганда”, Ж.Маҳмудовнинг “Мастон кампирнинг ҳийласи”, П.Айтмуратовнинг “Суйунчи”, С.Болғабоевнинг “Қиз йигирмага чиққанда”, Ж.Хўжановнинг “Космосдан келган меҳмонлар”, Т.Қайипбергеновнинг “Хиопис пирамидалари” каби ўзбек ва қорақалпоқ муаллифларининг асарлари мавжуд эди. Шундай бўлса-да, сон ҳисобида жаҳон драматургияси ўзининг устунлигини ушлаб турибди. Маълум бўладики, театрнинг Қорқалпоқ миллий колоритини ифодалашдаги, миллий адабиёт, урф-одатлар ва халқ қаҳрамонларини театр саҳнасига олиб чиқишдаги уринишлар қониқарли бўлмаган. Бу эса театрнинг ижодий муҳитига, томошабинларга таъсир этиш даражасига ўзининг таъсирини ўтказмай қолмаган. Ана шу даврларла театрнинг бу ҳолати кўп танқид остига олингани ҳам бежизга бўлмаган. Болалар онгида миллатга хос тарбияни болаликдан шакллантирмас эканмиз, улардан на миллатпарварликни, на ватанпарварликни кутиш мумкин. Шундай экан, театр ҳамиша ўз вазифаларини теран англамоғи ва бор имконият даражасида одамларга хизмат қилмоғи лозим. Download 0.54 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling