Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат санъат ва маданият
Download 0.54 Mb.
|
Адилбек дис (2)
КИРИШ
Мавзунинг долзарблиги. Театр санъати маънавиятнинг энг ёрқин, таъсирчан кўринишларидан биридир. Зеро, у томошабинларга бевосита таъсир кўрсатади. Саҳна билан томошабинлар ўртасида самимий боғланиш, мулоқот ҳосил бўлиб, ҳам саҳна ижодкорларини, ҳам томошабинларни маънан бойитади, руҳини созлайди, кўнглини кўтаради.1 Дарҳақиқат, театр маълум миллатнинг ўзлигини, орзу-интилишларини, тарихини, келажагини, урф-одатларини, қадриятларини бадиий образлар орқали ифода этувчи беқиёс санъатдир. Қолаверса, миллий мафкура, миллий ғурур, ватанпарварлик, эътиқод, миллатлараро дўстлик ва тотувлик, инсонийлик, меҳр-саҳоват, одоб-ахлоқ масалаларини ёритишда театр бошқа барча санъатлардан таъсирлироқ, кучлироқ ва жозибалироқ имкониятга эга. Шундай экан, ҳар қайси халқ театрни миллий колорит асосида шакллантиришга интилади. Шу орқали, халқнинг қалби ва онгига таъсир ўтказишни истайди. Театр тарихий анъаналар ва юксак инсоний фазилатлар билан бевосита боғланган. Биринчи президентимиз Ислом Каримов айтганидек, “Қачонки миллий маданиятимизнинг узвий қисми бўлган театр санъати хусусида сўз борар экан, буюк маърифатпарвар Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг «Театр – бу ибратхонадур», деб айтган фикрини эслаш ўринлидир. Бизнинг миллий театр санъатимиз тарихан жуда катта йўлни босиб ўтган бўлиб, унинг қадимий илдизлари халқ ўйин ва томошаларига бориб боғланади.”2 Мана шу ўйинлардан профессионал театрга қадар босиб ўтилган йўл миллий руҳиятимизнинг рангин ва заррин қиёфалари билан безатилган. Миллий нуқтаи назардаги ёндашувлар доим театрнинг қадрини ва қимматини оширишга хизмат қилган. Шу асосда, қорақалпоқ театрларининг миллий колоритга муносабатини ўрганиш, таҳлил қилиш, тавсифлаш кейинги авлод театрлари учун ўзининг самарали таъсирини кўрсатади. Мазкур диссертация мавзуси қорақалпоқ театр санъатида миллатга хос бўлган бадиий, ижодий, маданий воситалардан кенг тарзда фойдаланишни тарихий ва замонавий босқичларда таҳлил қилиши билан аҳамиятлидир. Театр санъатида синтетик хусусиятларга миллий қиёфа бериш, халққа миллий руҳиятда таъсир этиш, ёш авлодни миллий менталитетга ҳурмат тасаввурида тарбиялаш, умуман, миллий меросни асраб-авайлаш ва келгуси авлод вакилларига етказиш учун миллий колорит аҳамиятини теран англаш лозим. Шубҳасиз, бу долзарб мавзудаги таҳлилий иш бўлажак санъаткорлар ва қорақалпоқ халқи учун хизмат қилади. Download 0.54 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling