Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат санъат ва маданият


Тадқиқотда қўлланилган методларнинг қисқача тавсифи


Download 0.54 Mb.
bet5/29
Sana23.04.2023
Hajmi0.54 Mb.
#1392792
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
Bog'liq
Адилбек дис (2)

Тадқиқотда қўлланилган методларнинг қисқача тавсифи. Диссертация ишининг методологик асосини Президент И.А.Каримовнинг «Юксак маънавият – енгилмас куч» асари, шунингдек санъат ва маданият, маънавий қадриятлар, миллий мафкура, ўзликни англаш, баркамол авлод тарбияси билан боғлиқ фикр-мулоҳазалари, маърузалари, санъат ва маданият ҳамда театр соҳасини ривожлантиришга оид қонун, қарор, фармонлар ташкил этади. Тадқикотнинг илмий-назарий асосини Т.Баяндиев, М.Тўлахўжаева, Т.Турсунов, М.Умаровнинг саҳна санъати ва маданият фалсафасига оид асарлари, шунингдек театр тарихига оид дарсликлари, театр маданиятига оид ишлар ташкил этади. Диссертация санъатни маданият компоненти сифатида тадқиқ қилишнинг субъектли-танқидий, таҳлил ва синтез, тарихий-қиёсий таҳлил усулларига асосланади.
Тадқиқотнинг назарий аҳамияти. Тадқиқотнинг назарий аҳамияти театрлар фаолияти ва ундаги спектаклларнинг миллий колоритини таҳлил қилишга илмий-ижодий ёндошувнинг тадбиқ этилишидадир. Диссертацияда ифодаланилган назарий ғоя ва хулосалар тарихий ва замонавий театр маданияти, миллий колоритлардан фойдаланиш хусусиятларининг бундай кейинги тадқиқига, у ёки бу театр фаолиятини баҳолашнинг умумий мезонлари ва услубиётини ишлаб чиқишга хизмат қилади.
Тадқиқотнинг амалий аҳамияти. Мазкур тадқиқот ва ундаги таҳлилий материаллар, натижалар давомида ишлаб чиқилган хулоса ва таклифлар қорақалпоқ театрларида миллий мақомни юксалтиришга, театрдаги муаммоли ва ютуқли жиҳатларни таҳлил қилишга, томошабинлар ва миллат истакларига мос ижодий ишлар яратишга, спектаклларда миллий колорит воситаларидан фойдаланиш борасида тасаввурлар ҳосил қилишга, театр фаолиятида миллий руҳ позициясини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқишга, театр ва санъаткорлар жамоаси, бўлажак санъат вакилларини тарбиялаш ва билим беришга, шу мавзу ва доирадаги адабиёт ва қўлланмаларнинг кейинги авлодларини яратишга, маълум услубдаги ўқув дастурлари ишлаб чиқишда фойдаланишга хизмат қилиши мумкин.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги. Тадқиқотда аввало қорақалпоқ миллатига хос бўлган колорит ва унинг воситалари айнан тизимли ва туркумли тарзда ажратилади. Мана шу туркум қорақалпоқ театр санъати фаолияти мисолида таҳлил қилинади. Аҳамиятли жиҳати, бу таҳлил бирйўла мусиқали, ёшлар ва қўғирчоқ театрларини тарихий ва замонавий жиҳатдан қамраб олади. Унга умумий, қиёсий ва эволюцион тарзда ёндашилгани, ҳар бир воситанинг миллат ҳаётида тутган ўрни асослаб берилгани, театрдаги мавжуд воқеълик ва жараёнларнинг объектив тарзда ифодалангани, шунингдек, миллий тенденцияни сақлаб қолиш ва янада такомиллаштириш масалаларининг ёритилгани тадқиқотнинг илмий янгилигини кўрсатади.

Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling