Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат санъат ва маданият


Тадқиқотнинг асосий масалалари ва гипотезалари


Download 0.54 Mb.
bet4/29
Sana23.04.2023
Hajmi0.54 Mb.
#1392792
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
Bog'liq
Адилбек дис (2)

Тадқиқотнинг асосий масалалари ва гипотезалари. Тадқиқотни ўрганиш давомида қуйидаги муҳим масалалар ўртага ташланади:

  1. Театр умумжаҳон санъат туридир. Табиий равишда халқлар драматургия, режиссура, рассомлик ишлари, мусиқа ва ижро нуқтаи назаридан жаҳон тажрибаларига таянадилар. Хориж мактаблари анъаналарини ўзлаштирадилар. Бу ўз ўрнида театр учун фойдали. Томошабинга таасурот ва билим беришда ҳам қардош халқлар, дунё халқлари ижодий намуналарини ўзлаштириш самарали натижа беради. Бироқ, мана шундай муҳитда ўзликни сақлаб қолиш, айнан бир халққа таалуқли миллий колоритнинг аҳамиятини теран англаш лозим.

  2. Халқнинг маданий мақомини белгилаш, бу борада айнан миллий тенденциялар хусусида фикр юритиш ўртага ташланган масаланинг метадологиясига таъсир этади. Миллий колоритнинг ўзига хос воситалари бўлган тарих, адабиёт, мусиқа, либос, тил, дин, руҳият, орзу-интилишлар каби масалаларни онгли равишда таҳлил қилиш ҳар бир санъаткор ёки ижодкор учун долзарб вазифадир.

  3. Миллий колоритнинг ифодаси сифатида пайдо бўлган ва ривожланган воситаларни театрга олиб кириш ёки янада ўрни ва таъсирини ошириш, бу борада ўзига хос тизим ва қоидалар, амалий тажрибадан ўтган вазиятлар кейинги авлод театри ривожи учун ўз ҳиссасини қўшади.

  4. Мавжуд муаммоларни ҳал қилишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, тавсиялар асосида дастурлар яратиш, жараёнларга инновацион ёндашиш, машғулотлар ташкил этиш, кадрлар авлодини шакллантиришга эътибор қаратиш каби масалалар мавзуга оид ижодий жараёнларни тақазо этади.

Мавзу бўйича адабиётларнинг қисқача таҳлили. Театр санъатида миллий руҳдаги асарлар кўламини кенгайтириш, миллий мафкура асосида иш фаолиятини ташкил этиш муҳим жараён ҳисобланса-да, бу масала илмий адабиётлар нуқтаи назаридан кам ёндашилган масала ҳисобланади. Шундай бўлса-да, аввало Арастунинг “Поэтика” асари орқали театрнинг муҳим воситалари, томошавийликни таъминловчи тамойиллари хусусида фикр юритилди. Адабиётлардан фойдаланишда аввало миллий колорит ифодасини тавсифлаш талаб этиларди. Шу сабабдан, биринчи босқичда маданиятшунослик, қорақалпоқ маданиятини ифодалашга хизмат қилувчи У.Қорабоев, М.Гулметов, А.Арзиметов дарсликлари, Ўзбекистон Миллий Энсеклопедияси материалларидан фойдаланилди. Миллий колорит ифодасини қорақалпоқ театр санъатида таҳлил қилиш учун эса жорий театрларнинг тарихини ўрганиш лозим. Шу асосда санъатшунослик фанлари доктори, профессор, Тешабой Баяндиевнинг бир нечта китоб ва тўпламлари, ўнлаб мақолаларидан фойдаланилди. Шу асосда, Т.Турсунов, С.Турсунбоев, М.Тўлахўжаева каби театршуносларнинг театр борасидаги изланишлари фойда келтирди. Қорақалпоқ театрида миллий колорит ифодасини таҳлил қилиш учун архив материалларидан, спектакллар аннотацияларидан, архив баённомалари ва бадиий кенгаш хулосаларидан амалий таассурот ҳосил қилинди. Бу тадқиқот асосан ўзининг ижодий ёндашилгани билан аҳамиятлидир. Спектаклларда миллий мавзу ва ғоя, миллий образ ва қаҳрамонлар, миллий либос ва қиёфалар, миллий куй ва қўшиқлар, миллий драматургия ва адабиётдан фойдаланиш жараёнлари таҳлил қилиниб, қиёсий ва статистик тарзда баҳоланди. Мана шу баҳолаш натижалари тадқиқотнинг умумий моҳиятини белгилаб берди. Қўшимча равишда, интернет материаллари, шу кунга қадар яратилган бир нечта тадқиқот ишлари ҳам мавзунинг кўламини белгилашда ўз ҳиссасини қўшди.
Театрнинг миллий қарашлари, анъанавий тамойилларга муносабатларини ўрганиш аввал жуда кам қўл урилган яҳлит тадқиқот иши сифатида долзарб ва муҳим илмий жараёндир.

Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling