Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат санъат ва маданият


Тадқиқотнинг тузилиши ва таркибига қисқача тавсиф


Download 0.54 Mb.
bet6/29
Sana23.04.2023
Hajmi0.54 Mb.
#1392792
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
Bog'liq
Адилбек дис (2)

Тадқиқотнинг тузилиши ва таркибига қисқача тавсиф. Тадқиқот кириш, учта боб, саккизта параграф, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.
I боб “Театр санъатида миллий колоритнинг ўрни ва аҳамияти” деб номланиб, ўз ичига 1.1. “Миллий колорит тушунчаси ва тамойиллари”, 1.2. Қорақалпоқ санъатида миллий рангдорликни асословчи воситалар” номли параграфларни қамраб олган.
II боб “Мустақиллик даврига қадар қорақалпоқ театрларида миллий колорит ифодасининг ўзига хос жиҳатлари” мавзусида бўлиб, 2.1. “Бердақ номидаги қорақалпоқ давлат академик театрининг тарихий чегаралари” ҳамда 2.2 “C.Хўжаниёзов номидаги қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри спектакллари: изланиш ва натижалар” номли параграфларни ўз ичига олади.
III боб “Мустақиллик йилларида қорақалпоқ театрларидаги миллий колорит ифодаси” деб номланади. Ундаги масалалар 3.1. “Бердақ номидаги қорақалпоқ давлат академик театри репертуарининг миллий хусусиятлари”,
3.2. С.Хўжаниёзов номидаги қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрининг фаолиятида анъанавий ёндашувлар” ва 3.3. Қорақалпоқ қўғирчоқ театрида миллий тарбия асослари” номли параграфлари асосида очиб берилган.
Хулоса қисмида ўрганилган мавзу юзасидан якуний фикр-мулоҳазалар ўрин олган.
Хулоса. Қорақалпоғистон Республикаси театрлари мисолида бу санъатнинг пайдо бўлишидан то бугунга қадар босиб ўтган йўлини таҳлил қилиш давомида, миллий рангдорлик, миллатга хос бўлган хусусиятларни асраб-авайлаш, қадрлаш, айнан, театр санъатида уни юксакка кўтариш лозимлиги ўз тасдиғини топди. Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти айтганидек, “Саҳна санъатининг одамларга нафақат завқ-шавқ баҳш этиши, айни вақтда миллий ғурур, миллий ифтихор манбаи, қудратли тарбия воситаси ҳам бўла олиши – бу исбот талаб қилмайдиган ҳақиқатдир.”4 Демак, театр санъати халқ маънавиятини юксалтириш, унинг қалби ва руҳини поклаш борасида беқиёс воситадир. Агар миллатнинг энг муқаддас анъаналари ва ўзига хослиги театрга сингдирилса шубҳасиз, бу томошабин учун чексиз маънавий озуқа улашади. Бундай озуқа билан тўйинган халқни эса ҳеч ким ва ҳеч қачон енга олмайди.
Таклифлар. Биринчидан, театрларда миллий колорит аҳамиятини янада шакллантириш мақсадида, миллий спектакллар, миллий пьесалар танловларини ўтказиш; иккинчидан, театр ижодкорларига миллатга хос бўлган маданиятни янада чуқур ўрганишлари ва ҳис қилишлари учун шарт-шароит яратиш, бу борада учрашувлар, ижодий сафарлар ва махсус машғулотлар ташкил этиш; учинчидан, театр ва миллий маданият муассасалари: маданият уйлари, музейлар, мусиқа муассасалари, ёзувчилар уюшмаси ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш; тўртинчидан, театр кадрларини тайёрлашда уларни миллий маданиятга хос изланишларни тақазо этувчи вазифаларга жалб этиш, талабаларда бу борадаги позицияни янада шакллантириш лозим.



Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling