Тадқиқот объекти. Тадқиқот объектини асосан, Қорақалпоғистоннинг мусиқали драма, ёш томошабинлар ва қўғирчоқ театрлари санъати ташкил этади.
Тадқиқотнинг предмети. Тадқиқот предметини қорақалпоқ миллатига хос маданий ва бадиий мерос воситалари, уларни театр санъатидаги аҳамияти ва қўлланилиш даражаси ташкил этади.
Тадқиқотнинг мақсади. Биринчи президентимиз театр ижодкорларига мурожаат қилар экан, “Сизлар ўзбек театр санъатимизнинг энг яхши анъаналарини асраб-авайлаш, ривожлантириб, келажак авлодларга етказасиз, миллий ва умумбашарий қадриятларни тараннум этувчи етук асарларингиз билан халқимиз маданиятини янада юксалтиришга муносиб ҳисса қўшасиз, деб ишонаман”3, – деб таъкидлайди. Мана шу ишончни оқлашга интилиш театр учун эзгу вазифадир.
Мазкур тадқиқот ишининг мақсади Қорақалпоғистон театрларида тарихий ва замонавий нуқтаи назардан уч турдаги театр фаолияти мисолида миллий колоритни яратиш, ундан фойдаланиш, уни ривожлантириш, бу борадаги муаммо ва ютуқларни тавсивлаш ва таҳлил қилишдан иборат. Бу тадқиқотнинг натижалари шубҳасиз, театрларнинг миллий савиясини ошириш йўлида фойдали дастурга айланади.
Тадқиқотнинг вазифалари. Тадқиқот мақсадидан келиб чиққан ҳолда ишимизда қуйидаги вазифаларни бажаришга ҳаракат қилдик:
театр санъатининг аҳамиятини таҳлил қилиш, унда фойдаланиш мумкин бўлган миллий колорит тушунчаси ва воситаларини изоҳлаш, мазмун-моҳиятини тушунтириш;
театр санъатининг миллий колоритни ифода этишдаги ўрнини белгилаш;
қорақалпоқ миллатига хос маданий меросларни тавсифлаш ва улардан саҳна санъатида фойдаланиш жараёнларини баён этиш;
мустақиллик даврига қадар мусиқали, ёшлар ва қўғирчоқ театрлари санъатида миллий колоритнинг тутган ўрнини ёритиш ва таҳлил қилиш;
мустақиллик йилларида мусиқали, ёшлар ва қўғирчоқ театрлари санъатида миллий колоритнинг тутган ўрнини ёритиш ва таҳлил қилиш;
театр санъатида миллий колорит ва миллий қадриятларни талқин этишдаги муаммоларни ечими билан асослаш ҳамда эътиборга молик вазифа ва тавсияларни келтириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |