Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат санъат ва маданият


Download 0.54 Mb.
bet24/29
Sana23.04.2023
Hajmi0.54 Mb.
#1392792
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29
Bog'liq
Адилбек дис (2)

Биринчи навбатда, театр томошабинлари билан кичик тадқиқот ўтказилди. Тадқиқот анкетаси қуйидаги саволлардан таркиб топган:


1. Сизнингча театр бу...

А. Тарбия маскани;
Б. Томоша маскани;
C. Тарбия ва томоша маскани;
Д. Оддий санъат муассасаси;

2. Қорақалпоқ театрларида қандай мавзудаги спектакллар кўпроқ бўлишини истардингиз?

А. Ижтимоий долзарб;
Б. Маиший кўнгилочар;
C. Тарихий;
Д. Фольклор анъанавий;

3. Қорақалпоқ театрлари спектакллари қайси йўналишда ижод қилишини истайсиз?
А. Замонавий йўналишда;
Б. Миллий йўналишда;
C. Асосан, Замонавий, лекин Миллий йўналишдаги спектакллар ҳам бўлиши керак;
Д. Асосан Миллий, лекин Замонавий йўналишдаги спектакллар ҳам бўлиши керак;
4. Қайси миллий колорит воситалари театрнинг таъсирини кўпроқ оширади?

А. Мусиқа ва рақслар;
Б. Декорация ва либослар;
C. Мавзу ва характерлар;
Д. Умумий йиғиндиси;



Шунингдек, респондентларнинг Қорақалпоқ театрларининг ютуқ ва камчиликлари борасидаги фикрлари ҳам ўрганилди.

Жами ўн нафар респондент иштирокидаги тадқиқот натижаларига кўра, 9 иштирокчи учун “Театр – тарбия ва томоша маскани” ҳисобланса, 6 иштирокчи учун театрда ижтимоий долзарб мавзулар етакчи бўлиши керак.


7 овозга кўра, театрда асосан миллий, лекин замонавий йўналишдаги спектакллар ҳам бўлиши керак. Бир овоздан мусиқа, рақс, декорация, либос, мавзу, характер уйғунлигидаги миллий колорит театр таъсирчанлигига ҳисса қўшиши аниқланди.
Иккинчи навбатда, қуйидаги таклифлар юзага келди:
Биринчидан, театрларда миллий колорит аҳамиятини янада шакллантириш мақсадида, миллий спектакллар, миллий пьесалар танловларини ўтказиш;
Иккинчидан, театр ижодкорларига миллатга хос бўлган маданиятни янада чуқур ўрганишлари ва ҳис қилишлари учун шарт-шароит яратиш, бу борада учрашувлар, ижодий сафарлар ва махсус машғулотлар ташкил этиш;
Учинчидан, театр ва миллий маданият муассасалари: маданият уйлари, музейлар, мусиқа муассасалари, ёзувчилар уюшмаси ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш;
Тўртинчидан, театр кадрларини тайёрлашда уларни миллий маданиятга хос изланишларни тақазо этувчи вазифаларга жалб этиш, талабаларда бу борадаги позицияни янада шакллантириш лозим.

Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling